Умная подшивка

Моҳир тахлам / Ташкилотлар молиявий-хўжалик фаолиятининг юридик таъминоти / Ҳужжатлар айланиши /

Бухгалтерия ҳужжатларини сақлаш (СБХ, 40-сон, 2017 йил 3 октябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



БУХГАЛТЕРИЯ ҲУЖЖАТЛАРИНИ

САҚЛАШ ҚОИДАЛАРИ


            

Ҳар бир ташкилот бухгалтерия ҳужжатларини бут сақлаши шарт. Ҳужжатларнинг бут сақланишини ташкилот раҳбари таъминлайди.


"Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуннинг 11, 29-моддалари.

          


Ҳар қандай корхона фаолияти давомида кўп сонли ҳужжатлар - шартномалар, ички локал ҳужжатлар, бухгалтерия ҳужжатлари, солиқ ҳисоботлари, кадрлар бўйича ҳужжатлар ва бошқа кўплаб ҳужжатлар тузилади. Уларнинг айримларини корхона муайян йиллар давомида сақлаши шарт, айримларини керак бўлмаган ҳолда йўқ қилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви ва Тошкент шаҳар Архив иши бошқармаси мутахассислари кўмагида бухгалтерия ҳужжатларини сақлашга доир тавсияларни ишлаб чиқдик. Улар ўқувчиларимизга амалий жиҳатдан фойдали бўлади, деган фикрдамиз.



БОШЛАНҒИЧ ҲУЖЖАТЛАР САҚЛАНИШИ КЕРАК


Корхонада тузилган ва ҳамкорлардан олинган бошланғич ҳужжатлар вақт ўтиб амалда қўлланмайди ва бухгалтерияда тўпланиб қолади. Бироқ бу уларни ташлаб юбориш, йўқ қилиш ёки макулатура қабул қилиш пунктига топшириш мумкинлигини англатмайди.

Бошланғич ҳужжатлар қонун ҳужжатларида белгиланган сақлаш муддатларига эга. Мисол учун, солиқ солиш объектларини аниқлаш ва солиқларни ҳисоблаб чиқариш учун зарур ҳужжатлар камида 5 йил сақланиши керак (Солиқ кодексининг 41-моддаси). Бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ҳамда юритиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларга ҳам худди шундай муддат қўлланади ("Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуннинг 29-моддаси).

Бир қатор ҳужжатлар учун узоқроқ сақлаш муддатлари ҳам белгиланган. Мисол учун, иш ҳақини ҳисоблаш ва тўлаш билан боғлиқ ҳужжатлар камида 75 йил сақланиши керак.

Ташкилот раҳбари ҳужжатларни сақлаш муддати давомида уларнинг бут сақланишини таъминлаши шарт. Бунинг учун раҳбар буйруғи билан бухгалтериянинг штатдаги ходимлари орасидан масъул шахсни тайинланг, у ҳужжатларнинг жамланиши ва сақланишини кузатиб боради.

Бухгалтерия ҳужжатлари кўп бўлса, бир нечта масъул шахсни тайинлаш мумкин, уларнинг ҳар бири ўз участкасидаги (йўналишидаги) ҳужжатлар учун жавоб беради. Масалан, хўжалик шартномалари, кирувчи ва чиқувчи ҳисобварақ-фактуралар, банк ҳужжатлари бўйича ва ҳ.к.



ҲУЖЖАТЛАРНИ ТУРЛАРИГА КЎРА БУТЛАНГ


Бухгалтерия ишлов берган бошланғич ҳужжатларни алоҳида папкалар ёки регистрларда турларига кўра жамланг. Папкаларни номланг: масалан, асосий воситаларни ҳисобга олиш, материалларни ҳисобга олиш, меҳнат ва иш ҳақини ҳисобга олиш ҳужжатлари ва ҳ.к.

Ҳужжатларни хронологик тартибда: пастдан тепага қаратиб тикинг. Папкага яқин санада чиқ

...
Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск