ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Умумий қоидалар /

Молия вазирининг 04.09.2017 й. 128-сон "Суғурталовчиларнинг молиявий ҳисобот шаклларини ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 21.09.2017 й. 1945-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.09.2017 й.

N 1945-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

04.09.2017 й.

N 128


БУЙРУҒИ



"Суғурталовчиларнинг молиявий

ҳисобот шаклларини ва уларни тўлдириш бўйича

қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 37-сон "Суғурталовчиларнинг молиявий ҳисобот шаклларини ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига (рўйхат рақами 1945, 2009 йил 20 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 17-сон, 217 модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                              Б. Ходжаев






Буйруққа

ИЛОВА



"Суғурталовчиларнинг молиявий

ҳисобот шаклларини ва уларни тўлдириш бўйича

қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Буйруқ муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги, "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сон "Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ буюраман:".


2. 1-иловада:

"ХХТУТ" ва "ОКОНХ" деган қисқартмалар тегишлича "ИФУТ" ва "ОКЭД" деган қисқартмалар билан алмаштирилсин;


350, 1100 сатрлардаги "Бюджетга" ва "бюджет" деган сўзлар тегишлича "Давлат бюджетига" ва "Государственный бюджет" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


1210 сатрдаги "Қисқа муддатли" ва "краткосрочный" деган сўзлар тегишлича "Оператив" ва "оперативной" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


1300 сатрда "Узоқ муддатли" ва "долгосрочной" деган сўзлар тегишлича "Молиявий" ва "финансовой" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


"М.П. / М.Ў." қисқартмасидан кейин "(при наличии печати / муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


3. 2-иловада:

"ХХТУТ" ва "ОКОНХ" деган қисқартмалар тегишлича "ИФУТ" ва "ОКЭД" деган қисқартмалар билан алмаштирилсин;


190 ва 240 сатрлардаги "Узоқ муддатли" ва "долгосрочной" деган сўзлар тегишлича "Молиявий" ва "финансовой" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


иккинчи жадвал номидаги "БЮДЖЕТГА" ва "БЮДЖЕТ" деган сўзлар тегишлича "ДАВЛАТ БЮДЖЕТИГА" ва "ГОСУДАРСТВЕННЫЙ БЮДЖЕТ" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


480 сатр қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

   

"

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар

Обязательные отчисления в Фонд развития материально-технической базы образовательных и медицинских учреждений при Министерстве финансов Республики Узбекистан


480



";

         

520 ва 530 сатрлардаги "Бюджетга" ва "бюджет" деган сўзлар тегишлича "Давлат бюджетига" ва "Государственный бюджет" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


"М.П. / М.Ў." қисқартмасидан кейин "(при наличии печати / муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


4. 4-иловада:

"ХХТУТ" ва "ОКОНХ" деган қисқартмалар тегишлича "ИФУТ" ва "ОКЭД" деган қисқартмалар билан алмаштирилсин;


270 сатрдаги "Узоқ муддатли" ва "долгосрочной" деган сўзлар тегишлича "Молиявий" ва "финансовой" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


"М.П. / М.Ў." қисқартмасидан кейин "(при наличии печати / муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


5. 5-иловада:

"ХХТУТ" ва "ОКОНХ" деган қисқартмалар тегишлича "ИФУТ" ва "ОКЭД" деган қисқартмалар билан алмаштирилсин;


"М.П. / М.Ў." қисқартмасидан кейин "(при наличии печати / муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


6. 7-иловада:


8-банднинг "б" кичик бандидаги "ХХТУТ" деган қисқартма "ИФУТ" деган қисқартма билан алмаштирилсин;


9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Молиявий ҳисоботни тузишда "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги, "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари, шунингдек бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тузиш масалалари бўйича бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланиш лозим.";


13-банд "(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


18-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Асосий воситалар, баланснинг "Бошланғич (қайта тиклаш) қиймати" моддасида (сатр 010), ҳисоби (0100) асосий воситаларни ҳисобга олувчи ва 0310 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар" счётларда олиб бориладиган ўз асосий воситаларининг (амалдаги ҳамда консервация қилинган) ва молиявий ижарага олинган асосий воситаларнинг бошланғич (қайта тиклаш) қиймати бўйича кўрсатилади.";

иккинчи хатбошисидаги "Узоқ муддатли" деган сўзлар "Молиявий" деган сўз билан алмаштирилсин;


27-банддаги "узоқ муддатли" деган сўзлар "молиявий" деган сўз билан алмаштирилсин;


28-банддаги "Узоқ муддатли ижара" ва "узоқ муддатли ижара" деган сўзлар тегишлича "Молиявий ижара" ва "молиявий ижара" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


36-банднинг биринчи хатбошидаги "бюджет" деган сўз "Давлат бюджети" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


52-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"52. "Давлат бюджетига бўнак тўловлари" моддаси (сатр 350) бўйича Давлат бюджетига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари ва ортиқча тўловлар кўрсатилади. Давлат бюджетига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловларининг ҳисоби 4410-счёт "Давлат бюджетига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)"да олиб борилади.";


53-банддаги "Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашувчи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


56-банддаги "узоқ муддатли ижара (лизинг) бўйича жорий тўловлар, қисқа муддатли" деган сўзлар "молиявий ижара (лизинг) бўйича жорий тўловлар, оператив" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


69-банднинг иккинчи хатбошисидаги "бюджетга" деган сўз "Давлат бюджетига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


129-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"129. "Давлат бюджетига тўловлар бўйича қарз" моддаси (сатр 1100) бўйича 6410-счёт "Давлат бюджетига тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)"да ҳисобга олинадиган Давлат бюджетига тўловларнинг барча турлари, шунингдек жисмоний шахсларнинг даромад солиғи суммаси бўйича суғурталовчининг қарзи кўрсатилади.";


137-банддаги "қисқа муддатли" деган сўзлар "оператив" деган сўз билан алмаштирилсин;


140-банддаги "қисқа муддатга ижарага олинган асосий воситалар" деган сўзлар "оператив ижарага олинган асосий воситалар" деган сўз билан алмаштирилсин;


140-9-банд "(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


152-банддаги "депозитарий" деган сўз "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


154-бандда "қисқа муддатли" деган сўзлар "оператив" деган сўз билан алмаштирилсин;


159-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"159. "Молиявий ижара (лизинг)дан даромадлар" моддаси (сатр 190) бўйича ҳисоби 9550-счёт "Молиявий ижарадан даромадлар"да олиб бориладиган, мулкни молиявий ижарага (лизингга) беришдан олинган даромадлар акс эттирилади.";


164-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"164. "Молиявий ижара (лизинг) бўйича фоизлар кўринишидаги харажатлар" моддаси (сатр 240) бўйича ҳисоби 9610-счёт "Фоизлар кўринишидаги харажатлар"да олиб бориладиган, молиявий ижара (лизинг) бўйича фоизларни тўлаш харажатлари акс эттирилади.";


173-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"173. Давлат бюджетига тўловлар тўғрисида маълумотнома"да (сатр 330 - 530) суғурталовчилар томонидан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисобланган ва тўланадиган, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг турлари бўйича Давлат бюджетига ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар кўрсатилади. Ушбу маълумотномада 530-сатр бўйича суғурталовчилар томонидан ҳисобот даври учун ҳисобланган ва тўланган Давлат бюджетига солиқлар ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар жами суммаси кўрсатилади.";


201-банддаги "бюджетга" деган сўз "Давлат бюджетига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


214-банддаги "Узоқ муддатли" деган сўзлар "Молиявий" деган сўз билан алмаштирилсин;


231-банднинг "е" кичик бандида "бюджетдан" деган сўз "Давлат бюджетидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 25 сентябрь, 38-сон, 1042-модда
















































Время: 0.1989
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск