Умная подшивка

Моҳир тахлам / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит / Харажатлар ҳисоби /

Янги курс бўйича импорт ҳисоби (СБХ, 41-сон, 2017 йил 10 октябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



ЯНГИ КУРС БЎЙИЧА ИМПОРТ ҲИСОБИ


Президентнинг "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони (2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон) билан 2017 йил 5 сентябрдан бошлаб чет эл валюталарининг айирбошлаш курсини белгилашнинг бозор механизми жорий этилди. Энди МБ расмий курси биржадан ташқари валюта бозоридаги чет эл валютасига талаб ва таклифдан келиб чиқиб белгиланмоқда.

Шу муносабат билан чет эл валюталарини расмий айирбошлаш курси кескин ошди. Мисол учун, АҚШ доллари 3 889,65 сўмга ошиб, 8 100 сўмни ташкил этди, евро 4 678,6 сўмга ошиб, 9 645,48 сўмни ташкил этди.

2017 йил 5 сентябрь ҳолатига кўра амалдаги импорт контрактларига эга бўлган ташкилотлар улар бўйича барча операцияларни бухгалтерия ҳисобида янги курсда акс эттиришлари керак бўлади. Валюталар курсларидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда импорт контрактларининг бухгалтерия ҳисоби тартибини мисолларда кўриб чиқамиз.



ИМПОРТ ҚИЛИНГАН ТОВАР ҚАЙСИ

КУРСДА КИРИМ ҚИЛИНАДИ


Қонун ҳужжатларига мувофиқ, четдан келтирилган ТМБнинг харид қиймати БЮД тўлдирилган санадаги МБ курси бўйича аниқланади (АВ томонидан 17.09.2004 йилда 1411-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 14-банди).

Товарларнинг харид қийматини аниқлашда "Эркин муомалага чиқариш (импорт)" (ИМ-40) режимида расмийлаштирилган БЮД асос сифатида қабул қилинади. Буни божхона ҳудудига олиб кирилган товар кўрсатилган божхона режимида расмийлаштирилган ҳолдагина уни ушбу ҳудуддан қайтариб олиб чиқиш мажбуриятисиз шу ерда эркин муомалада қолиши тақозо этади. Божхона тўловлари тўланган тақдирда товар ушбу режимга жойлаштирилади ва эркин муомалада турган товар мақомини олади (БКнинг 55, 56-моддалари).


МИСОЛ. Қиймати 1 000 АҚШ долларига тенг импорт товарлар 4 сентябрда божхона ҳудудига келиб тушди ва дастлаб МБнинг $1 = 4 210,35 сўмлик курсида "Вақтинча сақлаш" (ИМ-70) божхона режимида расмийлаштирилди. МБ курси $1 = 8 100 сўм бўлган 5 сентябрда товарлар "Эркин муомалага чиқариш (импорт)" режимида расмийлаштирилди. Импорт товар қайси курсда кирим қилинади?


Товарларнинг харид қийматини 5 сентябрь, яъни БЮД "Эркин муомалага чи

...
Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск