язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.09.2017 й. 709-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.09.2017 й.

N 709



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Тошкент шаҳар ҳокимияти бошқарув аппарати

тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида"

2017 йил 12 июндаги ПҚ-3050-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳар ҳокимияти бошқарув аппарати тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 12 июндаги ПҚ-3050-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари ва бўлимлари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисида" 2016 йил 2 майдаги 133-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 5-сон, 33-модда).


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 11 сентябрдаги

709-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 октябрдаги 285-сон қарори билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга танлов асосида ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 10-сон, 89-модда):


а) 12-банднинг тўртинчи хатбошидаги "туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимларининг" сўзлари "туманлар ва шаҳарлар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 13-банднинг тўртинчи хатбошидаги "Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ҳудудни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармасининг" сўзлари "Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва комплекс ривожлантириш бош бошқармасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 1-илованинг "Субъектлар" устунидаги "туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимлари" сўзлари "туманлар ва шаҳарларнинг иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимлари" билан алмаштирилсин;


г) 2-иловада:

биринчи хатбошидаги "Тошкент шаҳри ҳокимларининг саноатни ривожлантириш" сўзлари "Тошкент шаҳар ҳокимларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Тошкент шаҳри ҳокимликларининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси" сўзлари "Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва комплекс ривожлантириш бош бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2016 йил 27 апрелдаги 123-сон қарорида:


а) 1-иловада:


9-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши";


10-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бошқарув аппаратининг тузилмаси ҳокимнинг ёрдамчиси, ташкилий-назорат гуруҳи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг масъул котиби, юридик хизмат, ахборот-таҳлил гуруҳи, ишлар бошқармаси, ҳоким ўринбосарларининг котибиятларидан иборат бўлади";


11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бошқарув аппаратининг ишлари ҳоким томонидан тасдиқланадиган Бошқарув аппарати ва ходимларнинг функционал вазифалари тўғрисидаги низомга, ушбу Намунавий низомга, Иш юритиш бўйича йўриқномага, шунингдек, ташкилий-назорат гуруҳи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи, ахборот-таҳлил гуруҳи, юридик хизмат, ишлар бошқармаси, ҳоким ўринбосарлари котибиятлари тўғрисидаги низомларга мувофиқ ташкил этилади";


12-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳокимнинг ёрдамчиси, ташкилий-назорат гуруҳи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг масъул котиби, юридик хизмат, ахборот-таҳлил гуруҳи ва ишлар бошқармаси ўз фаолиятида ҳокимга бўйсунади";


13 ва 14-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ташкилий-кадрлар хизмати билан келишган ҳолда ҳокимнинг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти билан келишилган ҳолда ҳокимнинг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Ҳоким ўринбосарининг котибияти мудири ва мутахассислари, шунингдек мутахассислар ҳокимнинг тегишли ўринбосари тақдимномаси бўйича ҳокимнинг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Ҳокимнинг ёрдамчиси ва бошқарув аппаратининг бошқа ходимлари ҳокимнинг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Юридик хизмат ходимлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда ҳокимнинг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

14. Ташкилий-назорат гуруҳи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи ҳамда ишлар бошқармаси, ахборот-таҳлил гуруҳи, юридик хизмат, ҳоким ўринбосарларининг котибиятлари тўғрисидаги низомлар, шунингдек улар ходимларининг, ҳоким ёрдамчисининг, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия масъул котибининг функционал вазифалари ҳоким томонидан тасдиқланади";


18-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


20-банднинг биринчи ва еттинчи хатбошиларидаги "Ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи" сўзлари "Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи" сўзлари билан алмаштирилсин;


22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Юридик хизмат фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ташкил этилади";


23-бандда:

биринчи хатбошисидаги "Ахборот-таҳлил хизмати" сўзлари "Ахборот-таҳлил гуруҳи" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидан "Ҳудудни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси билан биргаликда" сўзлари чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбошидан "ва ҳудудни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси бошлиғини" сўзлари чиқариб ташлансин;

ўн учинчи хатбошисидаги "Ахборот-таҳлил хизмати" сўзлари "Ахборот-таҳлил гуруҳи" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-иловада:


9-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши";


10-банддаги "ҳудудни комплекс ривожлантириш бўлими" сўзлари "иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-банддаги "ҳудудни комплекс ривожлантириш бўлими" сўзлари чиқариб ташлансин;


12-банднинг биринчи хатбошисидаги "ҳудудни комплекс ривожлантириш бўлими" сўзлари чиқариб ташлансин;


13-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ҳудудни комплекс ривожлантириш бўлими бошлиғи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва тегишли вилоят ва Тошкент шаҳри ҳокимлари билан келишган ҳолда ҳокимнинг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади" сўзлари чиқариб ташлансин;


14-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ҳудудни комплекс ривожлантириш бўлими тўғрисидаги низом Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва тегишли вилоят ҳокимлари томонидан тасдиқланади" сўзлари чиқариб ташлансин;


16-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Юридик хизмат фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ташкил этилади";


в) 3-иловада:


9-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши";


10-банддаги "ҳудудни комплекс ривожлантириш бўлими" сўзлари "иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-банддан "ҳудудни комплекс ривожлантириш бўлими" сўзлари чиқариб ташлансин;


12-банднинг биринчи хатбошисидаги "ҳудудни комплекс ривожлантириш бўлими" сўзлари чиқариб ташлансин;


13-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ҳудудни комплекс ривожлантириш бўлими бошлиғи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва тегишли вилоят ва Тошкент шаҳри ҳокимлари билан келишган ҳолда ҳокимнинг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади" сўзлари чиқариб ташлансин;


14-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ҳудудни комплекс ривожлантириш бўлими тўғрисидаги низом Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва тегишли вилоят ҳокимлари томонидан тасдиқланади" сўзлари чиқариб ташлансин;


16-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Юридик хизмат фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ ташкил этилади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 18 сентябрь, 37-сон, 995-модда