язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.09.2017 й. 731-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.09.2017 й.

N 731



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш

ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш

тўғрисида" 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3160-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида" 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3160-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 16 сентябрдаги

731-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика "Оила" илмий-амалий маркази иштирокчилар кенгаши таркиби тўғрисида" 2001 йил 30 майдаги 242-сон қарорига илованинг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. А. Қодиров - Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Баркамол авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 19 июндаги 175-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 25-сон, 273-модда):


а) 2-илованинг 10-бандидаги "Республика Маънавият тарғибот маркази ҳудудий бўлим раҳбари" сўзлари "Республика Маънавият ва маърифат марказининг ҳудудий бўлими раҳбари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-иловада:


10 ва 22-бандлардаги "Республика Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази" сўзлари "Республика Маънавият ва маърифат маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;


19, 20, 21 ва 23-бандлардаги "Республика Маънавият тарғибот маркази" сўзлари "Республика Маънавият ва маърифат маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида тренерлик фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 13 июлдаги 214-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 7-сон, 53-модда) 2-илованинг еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"А. Қодиров - Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашини ташкил этиш тўғрисида" 2013 йил 30 сентябрдаги 267-сон қарорига 1-иловада (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 9-сон, 68-модда):


а) ўттиз бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"А. Қодиров - Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари";


б) ўттиз тўққизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


в) қирқинчи хатбоши ўттиз тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 7 октябрдаги 274-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 10-сон, 71-модда) 4-илованинг 6-бандидаги "Республика Маънавият тарғибот маркази" сўзлари "Республика Маънавият ва маърифат маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашларининг намунавий низомларини ва таркибларини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 14 декабрдаги 329-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ тўплами, 2013 й., 12-сон, 93-модда):


а) 1-илованинг 34-бандидаги "Республика Маънавият тарғибот маркази Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари раислари" сўзлари "Республика Маънавият ва маърифат марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўлимлари раҳбарлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг 23-бандидаги "Маънавият тарғибот маркази туман (шаҳар) бўлими раҳбари" сўзлари "Республика Маънавият ва маърифат марказининг туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Даврий босма нашрларнинг мажбурий нусхалари юбориладиган муассаса ва ташкилотларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2014 йил 31 январдаги 21-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 6-сон, 66-модда) иловада:


а) 13-банддаги "Муассаса ва ташкилотлар номи" устунидаги "Маънавият тарғибот маркази" сўзлари "Республика Маънавият ва маърифат маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 14-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон давлат санъат музейи биносини реконструкция қилиш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тўғрисида" 2014 йил 23 декабрдаги 359-сон қарорининг 8-бандидаги "Республика Маънавият тарғибот маркази" сўзлари "Республика Маънавият ва маърифат маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиши соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида" 2015 йил 25 апрелдаги 102-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 17-сон, 206-модда) 1-иловада:


а) йигирма учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) йигирма тўртинчи - ўттизинчи хатбошилари тегишли равишда йигирма учинчи - йигирма тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


в) йигирма учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"А. Қодиров - Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари".


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 12 августдаги 263-сон қарорига иловада:


а) 3, 15 ва 16-бандларнинг "Масъуллар" устунидаги "Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази" сўзлари "Республика Маънавият ва маърифат маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 14 ва 17-бандларнинг "Масъуллар" устунидаги "Республика Маънавият тарғибот маркази" сўзлари "Республика Маънавият ва маърифат маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Хоразм Маъмун академиясининг фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 14 апрелдаги 211-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 16-сон, 275-модда) 12-бандидаги "Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази" сўзлари "Республика Маънавият ва маърифат маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида атоқли маърифатпарвар Исҳоқхон Ибрат номидаги ёдгорлик мажмуасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 13 апрелдаги 208-сон қарорига иловада:


а) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. А. Қодиров - Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари";


б) 14-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 16 сентябрдаги

731-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик марказининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 1994 йил 8 июндаги 288-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида" 2006 йил 25 августдаги ПҚ-451-сон қарори)" 2006 йил 7 ноябрдаги 230-сон қарорига илованинг 1-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2017 й.