Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /

3. 2017 йил учинчи чораги учун ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсиялар (СБХ, 42-сон, 2017 йил 17 октябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



2017 ЙИЛ УЧИНЧИ ЧОРАГИ УЧУН ЯГОНА

СОЛИҚ ТЎЛОВИНИ ҲИСОБЛАШГА ДОИР

ТАВСИЯЛАР*


"СБХ"нинг 4.04.2017 йилдаги 14 (1182) ва 18.07.2017 йилдаги 28-29 (1196-1197)-сонларида "Norma Ekspert" мутахассислари тайёрлаган жорий йилнинг I ва II чораклари учун ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсияларни чоп этган эдик. Ушбу сонда 2017 йилнинг 9 ойи (III чораги) учун ЯСТни ҳисоблаш ва солиқ ҳисоботини тўлдиришга доир тушунтиришларни эътиборингизга ҳавола этамиз, у солиқ органларига 25 октябрдан кечиктирмай тақдим этилиши лозим.

        

Ягона солиқ тўлови солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.

Ягона солиқ тўлови:

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - Ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган корхоналар томонидан - ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириш муддатидан кечиктирмай тўланади.


Солиқ кодекси 360-моддасининг 1, 4 ва 5-қисмлари.


1-ВАЗИЯТ. ЧАКАНА САВДО КОРХОНАСИ УЧУН ЯСТ ҲИСОБ-КИТОБИ


Микрофирма Самарқанд шаҳрида рўйхатдан ўтказилган, озиқ-овқат маҳсулотлари билан чакана савдо қилувчи дўконга эга. II чоракдан бошлаб совутиш ускуналарини реализация қилиш бўйича воситачилик фаолияти ҳам амалга оширилмоқда.

Савдо шохобчаси ва офис хонасининг умумий майдони 150 кв.метрни ташкил этади.


Ярим йиллик якунларига кўра қуйидаги маълумотлар олинди:

товарлар реализациясидан тушум - 100 000 минг сўм;

воситачилик фаолияти бўйича воситачилик ҳақи - 25 000 минг сўм;

бошқа даромадлар - 15 000 минг сўм, шу жумладан I чоракдаги дивидендлар - 10 000 минг сўм, II чоракда етказиб берувчидан чегирма - 5 000 минг сўм.

Май ойида таннархи 10 000 минг сўмни ташкил этувчи текинга берилган товарлар кўринишида қариялар ва ногиронлар уй-интернатига хайрия ёрдами кўрсатилган.


I чоракда ЯСТнинг энг кам миқдоригача қўшимча ҳисобланма - 735,95 минг сўмни ҳисобга олганда ярим йиллик учун бюджетга 12 985,95 минг сўм миқдорида ЯСТ тўланган.


III чоракда савдо фаолиятидан 8 000 минг сўм миқдорида тушум олинган. Август-сентябрда савдо биноси таъмирланиши муносабати билан савдо фаолияти амалга оширилмаган.

Воситачилик ҳақи 32 000 минг сўмни ташкил этди.

Сентябрда ортиқча қурилиш материаллари реализация қилинди: бир қисми 9 000 минг сўмга (таннархи - 8 200 минг сўм), бошқаси - 7 000 минг сўмга (таннархи - 7 900 минг сўм).


III чорак учун ЯСТни ҳисоблашда қуйидагиларни инобатга оламиз:

q турли солиқ солиш объектлари ва ЯСТ ставкалари белгиланган бир нечта фаолиятни амалга оширишда корхона Солиқ кодексининг 353-моддасига мувофиқ алоҳида-алоҳида ҳисоб юритади.

Товар обороти савдо фаолияти бўйича ЯСТ солиш объекти ҳисобланади - ставкаси 4% (27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорга 10-2-илова), воситачилик фаолиятида воситачилик ҳақи - ставкаси 33% (ПҚ-2699-сон қарорга 10-1-илова);

q товар-моддий захираларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижа (фойда ёки зарар) ТМЗнинг чиқиб кетишидан олинган даромаддан уларнинг баланс қиймати ва ТМЗнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ билвосита солиқларни чегириш орқали аниқланади (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг

...
Время: 0.0038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск