ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / Бошқа ННТлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.10.2017 й. 853-сон "Эзгу мақсад" халқаро хайрия жамоат фонди фаолиятини янада ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.10.2017 й.

N 853



"ЭЗГУ МАҚСАД" ХАЛҚАРО ХАЙРИЯ

ЖАМОАТ ФОНДИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони билан тасдиқланган "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да 2021-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш Давлат дастурини бажариш юзасидан ҳамда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва саломатлигини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек "Эзгу мақсад" халқаро хайрия жамоат фонди фаолиятини ташкил этишга доир вазифаларни амалга оширишни давом эттириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Эзгу мақсад" халқаро хайрия жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 14 июлдаги ПҚ-3135-сон қарори билан "Хоразм шакар" АЖ, "Ангрен шакар" МЧЖ ва бир қатор хорижий компанияларнинг "Эзгу мақсад" халқаро хайрия жамоат фондини ташкил этиш тўғрисидаги ташаббуси қўллаб-қувватланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Эзгу мақсад" халқаро хайрия жамоат фондига, истисно тариқасида, Фонднинг ваколатли банк томонидан хизмат кўрсатиладиган ҳисобрақамларига хорижий жисмоний ва юридик шахслардан беғараз асосда маблағлар олишига рухсат этилсин.


3. "Эзгу мақсад" халқаро хайрия жамоат фонди олинган маблағлардан Фонднинг уставдаги вазифаларига қатъий мувофиқ равишда мақсадли ва манзилли фойдаланилишини таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда ижро этувчи директор вазифасини вақтинча бажарувчи К.К. Шарипова зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 20 октябрь


















Время: 0.2211
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск