Умная подшивка

Моҳир тахлам / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит / Товар-моддий бойликлар ҳисоби /

Товарни қарзга беришни ҳуқуқий расмийлаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари (СБХ, 45-сон, 2017 йил 7 ноябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



ТОВАРНИ ҚАРЗГА БЕРИШ БИЛАН БОҒЛИҚ

ОПЕРАЦИЯЛАР - РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШМИ?


Бир юридик шахснинг бошқасига товарни қарзга бериши ҳоллари кўп учрайди. Уларнинг ёрдамида айни чоғда пул маблағларини сарфламай, моддий таъминот масаласини тезкор ҳал этиш мумкин.

Қонун ҳужжатларида товарни қарзга беришда мол-мулкнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ операциялар реализация қилиш ҳисобланиши ёки ҳисобланмаслиги аниқ талқин қилинмаган.

Шу сабабли фаолиятида товарнинг қарзга берилишига тўқнаш келувчи бухгалтер ўз профессионал мулоҳазасига таянган ва хатарларни баҳолаган ҳолда қарор қабул қилишига тўғри келади. Бу хатарлар эса, ДСҚ Эксперт кенгашининг қарори инобатга олинса, жуда катта.



ТОВАРНИ ҚАРЗГА БЕРИШНИНГ ЎЗИ НИМА

ВА У ҚАНДАЙ РАСМИЙЛАШТИРИЛАДИ


Юридик шахс ҳар қандай қарзни бераётганда шартнома тузиши шарт.

Фуқаролик кодексида қарз шартномасига шундай таъриф берилган:

"Қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади" (ФКнинг 732-моддаси).

Қарз шартномасига кўра турга хос аломатлари билан белгиланган ТМЗ топширилган бўлса, бунга товарни қарзга бериш дейилади. Товарни қарзга бериш шартномасида топширилаётган ТМЗнинг пулдаги баҳосини, шунингдек уларнинг миқдорини кўрсатиш лозим. Шунингдек товарни қарзга бериш шартномасига кўра қарз берувчи қарз олувчидан шартномада белгиланган миқдорларда ва тартибда қарз суммасидан фоизларни олишга ҳақли.

Товарни қарзга бериш шартномасида қуйидаги жиҳатларга алоҳида урғу берилади:

q мол-мулк қарз олувчига мулк қилиб берилади, демак, уни ўз хоҳиши ва фикрига кўра тасарруф этиши мумкин ёки шартномада фойдаланиш мақсадлари қайд этилган бўлиши шарт;

q қарз берувчи мол-мулкни қарзга беради, яъни унга қайтарилиши лозим;

...
Время: 0.0695
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск