Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /

3. 2017 йил учинчи чораги учун ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришлар (СБХ, 41-сон, 2017 йил 10 октябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



2017 ЙИЛ УЧИНЧИ ЧОРАГИ УЧУН

ЖШДС, ЯИТ ВА ФУҚАРОЛАРНИНГ СУҒУРТА

БАДАЛЛАРИ БЎЙИЧА СОЛИҚ ҲИСОБОТИ

ШАКЛЛАРИНИ ТЎЛДИРИШГА ДОИР

ТУШУНТИРИШЛАР


"СБХ"нинг 11.04.2017 йилдаги 15 (1183) ва 18.07.2017 йилдаги 28-29 (1196-1197)-сонларида "Norma Ekspert" мутахассислари 2017 йилнинг I ва II чораклари учун ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини қандай тўғри тўлдиришга доир тушунтиришлар берган эди. Ушбу материалда 2017 йилнинг 9 ойи учун ҳисоботни тайёрлашда нималарга эътибор бериш лозимлиги ҳақида сўз юритамиз. Ҳар доимгидек, аниқ мисоллар, ҳисоб-китоблар ва ўқувчиларимизнинг саволларига жавоблар берилади.


ЖШДС бўйича солиқ ҳисоботи ҳар чоракда, ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисобот ҳар ойда тақдим этилади. Шу тариқа, 25 октябргача корхоналар 9 ой учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ҳамда сентябрь учун ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича ҳисоб-китобларни ДСИга жўнатишлари керак.

ЖШДС бўйича ҳисобот МВ ва ДСҚнинг қарорига (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2-иловадаги шакллар, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича - 10-иловадаги шакллар бўйича тақдим этилади.



ҲИСОБОТ ШАКЛЛАРИНИ ТЎЛДИРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ


Эслатиб ўтамиз, Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларда (бундан кейин - Маълумотлар) фақат Солиқ кодекси билан жисмоний шахсларнинг даромадларига киритиладиган, шу жумладан ЖШДС солишдан озод қилинган тўловлар, яъни Солиқ кодексининг 172-178-моддаларидаги даромадлар кўрсатилади:

q меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (172-модда), шу жумладан:

рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар (173-модда);

компенсация тўловлари (компенсация) (174-модда);

ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш (175-модда);

q мулкий даромадлар (176-модда);

q моддий наф тарзидаги даромадлар (177-модда);

q бошқа даромадлар (178-модда).

Бунда жисмоний шахсларга ҳисобланган (тўланган) барча даромадлар ҳисоботга киритилади, якка тартибдаги тадбиркорларга тўланган даромадлар бундан мустасно.

Жисмоний шахсларнинг даромадлари сифатида қаралмайдиган тўловлар (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми) Маълумотларга киритилмайди.

ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисоботда ҳам фақат ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солиш объекти бўлган даромадлар (Солиқ кодексининг 172-моддаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар), шу жумладан ижтимоий суғуртага ажратмалар солинмайдиган (имтиёзлар) кўрсатилади. Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобида (бундан кейин - ЯИТ ҳисоб-китоби) жисмоний шахсларнинг даромадлари сифатида қаралмайдиган тўловлар, шунингдек меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга кирмайдиган тўловлар (Солиқ кодексининг 176-178-моддалари) кўрсатилмайди.


МИСОЛ. Корхона ходимига бир ой учун қуйидагилар ҳисобланди: иш ҳақи - 1 200 000 сўм, овқатланиш учун қўшимча тўлов - 252 000 сўм, шахсий автомобилидан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация - 600 000 сўм (шундан нормалар доирасида - 524 212,5 сўм (3,5 ЭКИҲ), нормалардан ортиқ - 75 787,5 сўм). Унга юбилейи муносабати билан қиймати 950 000 сўмлик совға ҳам берилган (жорий йилда бошқа совғалар бўлмаган).

Маълумотлар ва Расшифровкани тўлдираётганда ходимнинг даромадлари деб тан олинадиганлари ҳисобга олинади:

иш ҳақи - 1 200 000 сўм;

овқатланиш учун қўшимча тўлов - 252 000 сўм;

шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун компенсациянинг нормативдан ортиқ қисми - 75 787,5 сўм (норма доирасидаги компенсация Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 8-бандига мувофиқ ходимнинг даромади ҳисобланмайди ва шу сабабли ҳисоботда кўрсатилмайди);

совғанинг қиймати - 950 000 сўм (Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-бандига асосан 6 ЭКИҲ доирасидаги совғага ЖШДС солинмайди, бироқ ходимнинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади, шу сабабли ҳисоботга киритилади).

ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича ҳисоботга фақат меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар: иш ҳақи, овқатланиш учун қўшимча тўлов ва нормативдан ортиқ компенсация (совға қиймати - ЯИТ ва суғурта бадаллари солиш объекти ҳисобланмайдиган моддий наф тарзидаги даромад) киритилади.



ЙЎЛКИРА ВА ОВҚАТЛАНИШ УЧУН ҚЎШИМЧА ТЎЛОВЛАР


Корхона овқатланиш ёки жамоат транспортида қатнаш учун қўшимча тўловлар тўласа (овқатланишни ташкил этса, йўл карточкаларини берса), қуйидагиларни ҳисобга олиш зарур:

овқатланиш қиймати (овқатланиш учун қўшимча тўловлар) ходимларнинг даромади ҳисобланади, даволаш-профилактика озиқ-овқати (ДПО) ва айрим тоифадаги ходимларни ўз хизмат вазифаларини бажариши чоғида овқатлантириш бундан мустасно. Меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар учун белгиланган нормалар бўйича олинадиган ДПО, сут (унга тенглаштирилган маҳсулотлар), газланган шўр сув (иссиқ цехларда ишлаганда) қийматига даромад сифатида қаралмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 1-банди). Корхонанинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда айрим тоифадаги ходимларни ўз хизмат вазифаларини бажариши чоғида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатлари ҳам ходимларнинг даромади ҳисобланмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 2-қисми 5-банди). Масалан, Тошкент шаҳридаги "Нumo Arena" кўп тармоқли муз комплексини қуриш лойиҳасини амалга ошириш доирасида қатнашувчи ходимлар ЖШДСни ҳисоблаб чиқаришда

...
Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск