язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Оммавий ахборот воситалари/ Телерадиоузатиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.09.2017 й. 716-сон "O`zbekiston" телерадиоканалининг "Ҳидоят сари" студияси ва Тошкент Ислом университети "Зиё медиа маркази" фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.09.2017 й.

N 716




"O`ZBEKISTON" ТЕЛЕРАДИОКАНАЛИНИНГ

"ҲИДОЯТ САРИ" СТУДИЯСИ ВА ТОШКЕНТ

ИСЛОМ УНИВЕРСИТЕТИ "ЗИЁ МЕДИА

МАРКАЗИ" ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда ислом маданияти, илм-фани ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк алломаларимиз меросини чуқур ўрганиш, табаррук қадамжоларини обод этиш, муқаддас динимиз мусаффолигини асраш, аҳоли, айниқса, ёшларни ёт ғоялардан ҳимоя қилиш, уларни Ватанга садоқат, миллий-диний қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни кенг тарғиб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг:

"O`zbekiston" телерадиоканали" давлат унитар корхонасининг "Маданий-маърифий ва бадиий дам олиш дастурлар" бош муҳарририяти таркибида "Ҳидоят сари" маърифий кўрсатувлар студиясини (кейинги ўринларда Студия деб аталади);

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети "Зиё" студияси негизида "Зиё медиа маркази"ни (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Қуйидагилар Студиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

халқимизнинг диний саводхонлигини ошириш ва мамлакатимизда амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги янгиликлар билан аҳолини ўз вақтида таништириб бориш;

ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган буюк алломаларимизнинг беназир меросини янада кенг тарғиб қилиш;

ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида чуқур фалсафий ва ибратга йўғрилган саҳналаштирилган бадиий теленовеллалар яратиш;

терроризм, диний экстремизм, ҳар хил оқимлардан ёшларни асрашга қаратилган, жумладан, "оммавий маданият"нинг турли иллатларидан ҳимоя этишга йўналтирилган махсус кўрсатув ва роликлар тайёрлаш;

вилоят, шаҳар, туман бош имом хатиблари ва мутасадди вазирликлар ҳамда идоралар вакиллари иштирокида бугун инсоният ҳаётига хавф солаётган муаммолар, оилавий, одоб-ахлоқ, ўзаро муомала жараёни ва шу каби зарур масалалар, шу билан бирга фуқароларимизни қизиқтирган мавзуга доир саволлар юзасидан доимий равишда ток-шоулар ташкил этиш;

мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, юртимиздан етишиб чиққан улуғ алломалар, муқаддас қадамжолар, тарихий обида ва қадриятлар ҳақида доимий равишда илмий-оммабоп кўрсатувлар тайёрлаш;

теледастурларда республикамизнинг барча вилоят, шаҳар, туманларида фаолият юритаётган имом хатибларнинг иштирокини таъминлаш ва ҳудудий телерадиокомпанияларнинг фаоллигини янада ошириш.


3. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

мустақиллик йиллари юртимизда виждон эркинлигини кафолатлаш, диний бағрикенгликни таъминлаш, шунингдек, турли дин вакилларининг ибодатларини эмин-эркин адо этишлари учун яратилаётган қулайлик ва шарт-шароитларни аҳоли, хусусан ёшлар орасида кенг тарғиб этиш;

ўсиб келаётган авлодни Ватанга садоқат, миллий-диний қадриятларга ҳурмат, турли миллат ва эътиқод вакилларига нисбатан бағрикенглик руҳида тарбиялашга бағишланган телекўрсатувлар ва радио эшиттиришлар тайёрлаш ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги телерадиоканалларда эфирга узатиш;

диний-маърифий йўналишда тайёрланадиган теле ва радио эшиттиришларни, муқаддас динимиз мусаффолигини сақлаш, бой ҳамда ноёб исломий маданий меросни бутунжаҳон Интернет тармоғи орқали халқимиз орасида кенг тарғиб қилиш;

ёшларни ғаразли кучлар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларни ёт оқимларнинг ноинсоний мақсад-муддаоларидан хабардор этиш;

ёшлар ўртасида соғлом маънавий муҳит асосларини кенг ёйиш.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети "Зиё медиа маркази"нинг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки, Студия "O`zbekiston" телерадиоканали" давлат унитар корхонаси учун чекланган умумий ходимлар сони доирасида ташкил этилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Марказ фаолиятини сақлаш харажатларини 2017 йилда "Ижтимоий соҳа" бўйича тасдиқланган бюджет параметрлари доирасида, 2018 йилдан бошлаб эса мазкур соҳага ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширсин;

Марказга 1 та хизмат автотранспорт воситаси учун лимит ажратсин.


6. Белгилаб қўйилсинки:

Марказга ажратилган автотранспорт воситасини харид қилиш ва сақлаш билан боғлиқ харажатлар бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қопланади;

Марказ ходимларига нисбатан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ходимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.


7. Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети билан биргаликда "Ҳидоят сари" ва "Зиё медиа маркази"нинг ижодкорларини рағбатлантириш мақсадида журналистика соҳасида ўтказиладиган нуфузли кўрик танловларда диний-маърифий мавзуларни энг яхши ёритганлиги учун алоҳида номинация жорий этсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети ташкилий тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2012 йил 4 июлдаги 193-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси в. б. А.Ж. Хаджаев, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети ректори Р.В. Абдуллаев зиммасига, Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва туризмни ривожлантириш масалалари ҳамда Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментларига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 13 сентябрдаги

716-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Тошкент ислом университети

"Зиё медиа маркази"нинг

ТУЗИЛМАСИ









Директор

1


Бадиий кенгаш













































Директор ўринбосари

1













































































"Зиё садоси" радиоси таҳририяти

4







"Зиё" студияси таҳририяти

11

























































Бош муҳаррир

1





Бош муҳаррир

1



Бош режиссёр

1


































Овоз режиссёри

1





Муҳаррир

2



Режиссёр

2


































Сухандон

1













Видеомуҳандис

2








































Маъмур

1













Телеоператор

2


























































Овоз оператори

1





















       

"Зиё медиа маркази" ходимларининг умумий чекланган сони - 17,

шу жумладан, маъмурий-бошқарув ходимлари сони - 5 та






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 13 сентябрдаги

716-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Тошкент ислом университети ташкилий тузилмасини

такомиллаштириш тўғрисида" 2012 йил 4 июлдаги

193-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 июлдаги 193-сон қарорининг 1-иловаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Тошкент ислом университетининг

ТУЗИЛМАСИ
























Ҳомийлар кенгаши

































































Халқаро масалалар бўйича ректор маслаҳатчиси



РЕКТОР




Илмий кенгаш















































Университетни ривожлантириш жамғармаси














Ихтисослашган кенгаш


















































































Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор

1

Фан, илмий мерос ва диний тадқиқотлар бўйича проректор

1


Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор

1


Молиявий-иқтисодий ишлар бўйича проректор

1


Юрисконсульт

1






















Биринчи бўлим

1

Ўқув-услубий бўлим

4






















Илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими

2


Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими

3


Режа-молия бўлими

3

















Иккинчи бўлим

1

Маркетинг бўлими

2


















Бухгалтерия

4














Исломшунослик илмий-

тадқиқот маркази*




Ходимлар бўлими

3

Магистратура бўлими

1 (0,5)

















Халқаро алоқалар бўлими

2


Ахборот технологиялари маркази

5























Девонхона ва архив

4

Ислом тарихи ва фалсафаси факультети

Ахборот ресурс маркази, Манбалар хазинаси

15











"Зиё" студияси***

17

















Ўқитишнинг техник воситалари бўлими

1


Мониторинг ва ички назорат бўлими

2
















Фиқҳ, иқтисод ва табиий фанлар факультети








Талабалар турар жойи



Нашриёт ва муҳарририят бўлими**
























Фойдаланиш, таъминот ва хўжалик бўлими

1





























Малака ошириш ва кадрларни қайта тайёрлаш факультети






















Академик лицей



















































Фуқаро муҳофазаси ва меҳнат муҳофазаси бўлими

2



































Кафедралар











































          

Изоҳ: Университет мутахассисларининг умумий чекланган сони (штат бирликлари ўрнатилган меъёрлар билан белгиланадиган таркибий бўлинмалардан ташқари) - 81, шу жумладан, маъмурий-бошқарув ходимлар сони - 38,5;

*) штат бирликлари сони ҳамда Марказни сақлаш билан боғлиқ харажатлар ҳажми Давлат илмий-техника дастурларини амалга ошириш учун ажратилган Давлат бюджети маблағлари асосида аниқланади;

**) университетни бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан сақланади;

***) ходимлар сони белгиланган меъёрлар асосида аниқланади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 18 сентябрь, 37-сон, 998-модда