язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.10.2017 й. 847-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.10.2017 й.

N 847



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш,

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини

ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 18 июлдаги

ПФ-5116-сон Фармони)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 18 октябрдаги

847-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2000 йил 13 мартдаги 87-сон қарорида:


а) 2-банднинг иккинчи хатбошидаги "беш" сўзи "олти" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 4-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Режим ва кадрлар билан ишлаш бош бошқармаси ташкил этилсин, унинг таркибида Ички хавфсизлик бошқармаси ва Солиқ органларини назорат қилиш бошқармаси тузиш назарда тутилсин";


в) 5-банднинг учинчи хатбошидаги "Режим ва кадрлар бош бошқармаси" сўзлари "Режим ва кадрлар билан ишлаш бош бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 7-банддаги "Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш" сўзлари "Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Судьяларга, прокуратура органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда Судьяларга, прокуратура органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2012 йил 31 октябрдаги 312-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 10-сон, 78-модда):


а) қарорнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судьяларга, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҳамда давлат солиқ хизмати органи ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда Судьяларга, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҳамда давлат солиқ хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида";


б) муқаддимадаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 2 августдаги ПФ-4459-сон Фармонига ва" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 2 августдаги ПФ-4459-сон ва "Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сон фармонларига, шунингдек," сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Қуйидагилар:

Судьяларга, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҳамда давлат солиқ хизмати органлари ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Судьяларга, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҳамда давлат солиқ хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.";


г) 1-иловада:

илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судьяларга, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҳамда давлат солиқ хизмати органлари ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисида Низом"


1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Мазкур Низом "Ипотека тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 2 августдаги ПФ-4459-сон, "Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сон фармонларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 13 ноябрдаги ПҚ-2065-сон қарорига мувофиқ тижорат банклари томонидан судьяларга, прокуратура органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти (кейинги ўринларда прокуратура органлари деб аталади) ва давлат солиқ хизмати ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредити бериш тартибини белгилайди.

Ушбу Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, умумий юрисдикция судлари (ҳарбий судлардан ташқари) ва хўжалик судлари судьяларига (кейинги ўринларда судьялар деб аталади), прокуратура ҳамда давлат солиқ хизмати органлари ходимларига татбиқ этилади.";


2, 5, 7, 20, 21, 23, 26, 27, 28, 29, 30 ва 32-бандлардаги "прокуратура органлари ходимлари" сўзлари тегишли келишикдаги "прокуратура ҳамда давлат солиқ хизмати органлари ходимлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Судья, прокуратура ҳамда давлат солиқ хизмати органлари ходими тижорат банкидан ипотека кредити олиш учун сотиб олинадиган якка тартибдаги уй-жой ёки кўп квартирали уйдаги квартира қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги ўз маблағига эга бўлиши керак.

Кўрсатиб ўтилган маблағлар тижорат банкида судьянинг, прокуратура ҳамда давлат солиқ хизмати органлари ходимининг номига миллий валютада очилган жамғарма ҳисоб рақамида (кейинги ўринларда судьянинг, прокуратура ҳамда давлат солиқ хизмати органлари ходимининг ҳисоб рақами деб аталади) бўлиши керак.";


II боб номида "дастлабки бадални" сўзларидан олдин "судьяларнинг" сўзлари қўшилсин;


қуйидаги мазмундаги II-1-боб қўшилсин:


"II-1 боб. Давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг

дастлабки бадални олиши, уни бериш ва қайтариш тартиби


19-1. Дастлабки бадал давлат солиқ хизмати органлари ходимининг ҳисоб рақамига Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси (кейинги ўринларда Махсус жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобидан киритилиши мумкин.

19-2. Давлат солиқ хизмати органлари ходимларига дастлабки бадални тўлаш учун Махсус жамғарма маблағларидан ажратиш мақсадида иш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланадиган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаларида тегишли комиссия (кейинги ўринларда ҳудудий комиссиялар деб аталади) ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси комиссияси (кейинги ўринларда ДСҚ комиссияси деб аталади) ташкил этилади.

19-3. Махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан дастлабки бадални ўтказиш учун давлат солиқ хизмати органлари ходими иш жойи бўйича ҳудудий комиссияларга, Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати ходимлари эса ДСҚ комиссиясига қарз бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилади.

Давлат солиқ хизмати органлари ходими қарз бериш тўғрисидаги ариза билан биргаликда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

давлат солиқ хизмати органлари ходимининг ва у билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг даромадлари тўғрисида охирги 12 ой учун доимий иш жойидан берилган маълумотномалар ёки давлат солиқ хизмати органлари ходимининг ва унинг оила аъзоларининг охирги 12 ой учун даромадлари тўғрисидаги декларацияларнинг уларнинг яшаш жойидаги давлат солиқ органи томонидан тасдиқланган нусхалари;

давлат солиқ хизмати органлари ходимининг оиласи таркиби тўғрисида яшаш жойидан берилган маълумотнома ва унинг паспорти нусхаси;

давлат солиқ хизмати органлари ходимини тайинлаш тўғрисидаги тегишли қарорнинг нусхаси.

19-4. Ариза ва ушбу Низомнинг 19-3-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар олингандан кейин ҳудудий комиссия ўн кун муддатда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганади ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини текширади.

Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда ҳудудий комиссия икки кун муддатда ушбу қарорни (зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда) ДСҚ комиссиясига юборади.

Маблағ ажратишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда ҳудудий комиссия бир кун муддатда давлат солиқ хизмати органлари ходимини рад этиш сабаблари аниқ кўрсатилган ҳолда ёзма равишда хабардор қилади.

19-5. ДСҚ комиссияси бир ҳафта муддатда ҳудудий комиссия қарори ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади ва кўриб чиқиш натижалари юзасидан икки нусхада баённома тузади. Баённоманинг ҳар икки нусхаси ДСҚ комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.

Маблағ ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда ДСҚ комиссияси икки кун муддатда баённоманинг бир нусхасини Давлат солиқ қўмитаси Ҳайъати (кейинги ўринларда ДСҚ Ҳайъати деб аталади) қарори лойиҳасини тайёрлаш учун Давлат солиқ қўмитаси раисига киритади.

Маблағ ажратишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда бир кун муддатда ҳудудий комиссия рад этиш сабаблари аниқ кўрсатилган ҳолда ёзма равишда хабардор қилинади.

Қуйидагилар рад этиш сабаблари бўлиши мумкин:

ҳужжатларда ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар мавжудлиги;

Махсус жамғарма маблағлари етишмаса.

19-6. ДСҚ Ҳайъати қарори тасдиқлангандан кейин икки кун муддатда ДСҚ комиссияси бу ҳақда ҳудудий комиссияни ёзма равишда хабардор қилади ва давлат солиқ хизмати органлари ходими билан қарз шартномасини тузади.

Қарз гаров таъминоти ёки кафиллик ҳужжати тақдим этилган ҳолда фоизсиз ва қайтариш асосида берилади. Қарзни қайтариш муддати ипотека кредитини қайтариш муддатидан кам бўлиши мумкин эмас.

19-7. Дастлабки бадални тўлаш давлат солиқ хизмати органлари ходими хизмат кўрсатувчи тижорат банки билан кредит шартномасини тузгандан кейин ходимнинг тижорат банкида очилган махсус депозит ҳисоб рақамига пул ўтказиш йўли орқали амалга оширилади.

Дастлабки бадал учун ажратиладиган сумма якка тартибдаги уй-жой ёки кўп квартирали уйдаги квартира қийматининг 25 фоизи миқдоридан ошмаслиги керак.

19-8. Давлат солиқ хизмати органлари ходими томонидан қарзни қайтариш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:

иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар, гонорарлар, дивидендлар, фоизлар ва бошқа даромадлар, шу жумладан қимматли қоғозлар бўйича олинадиган даромадлар ҳисобидан нақд пулсиз маблағ ўтказиш;

нақд пул топшириш;

давлат солиқ хизмати органлари ходимининг тижорат банкларидаги омонатлар бўйича ҳисоб рақамларидан нақд пулсиз маблағ ўтказиш.

Бунда қарз бўйича қарз маблағлари қарз шартномасига илова қилинган жадвалга мувофиқ тўланади.

Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари қарзни қарз шартномасида белгиланган муддатдан олдин қайтариш ҳуқуқига эга.


31-банддаги "судья" сўзидан кейин "ва давлат солиқ хизмати органлари ходими" сўзлари қўшилсин;


д) 2-иловада:

илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судьяларга, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ва давлат солиқ хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисида Низом";


1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суд тизими ходимларининг ижтимоий муҳофазасини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 2 августдаги ПФ-4459-сон, "Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сон фармонларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 13 ноябрдаги ПҚ-2065-сон қарорига мувофиқ судьяларга, прокуратура ва органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходимларига (кейинги ўринларда прокуратура органлари ходимлари деб аталади) ва давлат солиқ хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартибини белгилайди.

Ушбу Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, умумий юрисдикция судлари (ҳарбий судлардан ташқари) ва хўжалик судлари судьяларига (кейинги ўринларда судьялар деб аталади) прокуратура ҳамда давлат солиқ хизмати органлари ходимларига татбиқ этилади.";


2, 3, 5, 6, 8, 9 ва 10-бандлардаги "прокуратура органлари ходимлари" сўзлари тегишли келишикдаги "прокуратура ҳамда давлат солиқ хизмати органлари ходимлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-бандга қуйидаги таҳрирдаги хатбоши қўшилсин:

"Давлат солиқ хизмати органлари ходимига хизмат уй-жойи берилганда ёки у тайинланган жойда уй-жой сотиб олганда у бир ҳафта муддатда тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри Давлат солиқ бошқармалари (кейинги ўринларда тегишли органлар деб аталади) бухгалтериясига пул компенсацияси тўлашни тўхтатиш тўғрисида ариза бериши шарт.";


7-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Прокуратура ва давлат солиқ хизмати органлари ходимларига бола икки ёшга тўлгунгача уни парвариш қилиш учун таътил берилган тақдирда, пул компенсацияси таътилнинг бутун даврига, бироқ прокуратура органлари ходими ушбу уй-жойда яшаши шарти билан берилади.";


11-бандда:

қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"Ушбу Низомга мувофиқ давлат солиқ хизмати органлари ходимларига пул компенсацияси тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.";

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 19 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 23 октябрь, 42-сон, 1086-модда