язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2017 й. 879-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.10.2017 й.

N 879



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ

ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзвиносаноат-холдинг" акциядорлик жамияти

фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча

чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 23 августдаги

ПҚ-3239-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзвиносаноат-холдинг" акциядорлик жамияти фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3239-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 30 октябрдаги

879-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" холдинг компанияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 4 мартдаги 78-сон қарорининг 3, 4 ва 7-бандлари.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Этил спирти чиқарувчи корхоналарни бошқариш тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 15 январдаги 21-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2006 йил 24 мартдаги 51-сон қарорига илованинг 14-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 3-сон, 23-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 31 октябрь