ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Жиноий жавобгарлик. Жазони ижро этиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.10.2017 й. 861-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг Марказлаштирилган жамғармаси тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.10.2017 й.

N 861



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ

МАРКАЗЛАШТИРИЛГАН ЖАМҒАРМАСИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органларининг озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлган жазоларни ижро этиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 11 августдаги ПҚ-3200-сон қарорига мувофиқ, шунингдек жазони ижро этиш муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг Марказлаштирилган жамғармаси қуйидагилар ҳисобидан шакллантирилади:

жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги фаолиятидан, шунингдек, хизматлар кўрсатишдан оладиган даромадларидан Жазони ижро этиш департаменти томонидан белгиланадиган миқдорлардаги ажратмалар;

жазони ижро этиш муассасаларининг. солиқлар ва йиғимлар, шунингдек давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар тақдим этилиши натижасида жамғариладиган маблағлари;

озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг ижро ҳужжатлари бўйича Давлат бюджетига жазони ижро этиш муассасалари томонидан ундирилган маблағларнинг 50 фоизи миқдоридаги ажратмалар натижасида жамғариладиган маблағлари;

бўш турган бюджетдан ташқари маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳисобидан олинган даромадлар.

2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг Марказлаштирилган жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти (кейинги ўринларда - ЖИЭД) жазони ижро этиш муассасаларининг ушбу қарорнинг 2-бандида назарда тутилган маблағларини махсус ғазна ҳисобварағида жамласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Марказлаштирилган жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан назоратни таъминласин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 23 октябрь

































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск