ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Умумий қоидалар /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.11.2017 й. ПҚ-3370-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тузилмасини оптималлаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 31 декабрдаги ПҚ-2463-сонли қарорига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
02.11.2017 й.
N ПҚ-3370
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА
САВДО ВАЗИРЛИГИ ТУЗИЛМАСИНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ
ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ЯНАДА
ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 2015 ЙИЛ
31 ДЕКАБРДАГИ ПҚ-2463-СОНЛИ ҚАРОРИГА
ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 13 апрелдаги ПФ-5012-сонли Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ташки савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 13 апрелдаги ПҚ-2887-сонли ҳамда ""Ўзсаноатэкспорт"АЖ фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3220-сонли қарорларига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ташки иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тузилмасини оптималлаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 31декабрдаги ПҚ-2463-сонли қарорига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2017 йил 2 ноябрдаги
ПҚ-3370-сонли қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
"Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий
алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги
тузилмасини оптималлаштириш ва унинг фаолияти
самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари
тўғрисида" 2015 йил 31декабрдаги ПҚ-2463-сонли
қарорига киритиладиган ўзгартишлар
1. 1-, 4- ва 7-бандлари ҳамда 1-, 2- ва 4-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. 5-бандидаги "Ташки иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва" сўзлари "Ташки" сўзи билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2017 йил 2 ноябрь