язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.11.2017 й. ПҚ-3376-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.11.2017 й.

N ПҚ-3376



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сонли Фармонига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                          Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 3 ноябрдаги

ПҚ-3376-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартишлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг бошқарув ходимлари сонини янада мақбуллаштириш хамда қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 1 майдаги ПҚ-853-сонли қарорида:


а) 2-иловасининг 7-бўлимидаги 8-позицияси куйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

8

Давлат солиқ қўмитаси

      

12 185



12 185

";

Марказий аппарат

      

253



253

Вилоятлар бўғини

       

1 264



1 264

Туманлар бўғини

       

10 539



10 539

Идоралар тасарруфидаги ташкилотлар

       

129



129

б) 3-иловасининг 7-бўлимидаги 8-позицияси куйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

8

Давлат солиқ қўмитаси

       

95



95

".

Марказий аппарат

       

10



10

Вилоятлар бўғини

        

65



65

Идоралар тасарруфидаги ташкилотлар

        

20



20

          

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 8 майдаги ПҚ-1257-сонли қарорининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг асосий вазифалари ва функциялари этиб белгилансин:

давлат солиқ сиёсатини амалга ошириш ва солиқ қонунчилигига, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисобланишига, уларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тўланишига риоя қилиниши юзасидан таъсирчан назоратни таъминлаш;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлатнинг мақсадли жамғармаларига тўлиқ миқдорда тушишини таъминлаш;

солиқ тўловчилар ва солиққа тортиш объектларини ўз вақтида ва ишончли ҳисобга олинишини таъминлаш, солиқ маъмуриятчилиги жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва таҳлилнинг автоматлаштирилган илғор усулларини кенг жорий этиш ёрдамида уларни тўлиқ қамраб олиш механизмларини такомиллаштириш;

солиққа тортиш базасини кенгайтиришнинг таҳлили ва таъсирчан чора-тадбирларини, шу жумладан, минтақаларнинг солиқ салоҳияти ва макроиқтисодий кўрсаткичлар динамикасини тизимли таҳлил қилиш ёрдамида ишлаб чиқиш, солиқ йиғилувчанлигини ошириш чораларини кўриш, солиқ назоратининг замонавий методларини жорий этиш, солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш;

пул маблағларининг ноқонуний муомалада бўлиши манбаларини бартараф этиш, аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан нақд тушумнинг ўз вақтида ва тўлиқ топширилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;

солиқ тўловчиларга контактсиз электрон хизмат кўрсатишга тўлиқ ўтиш йўли орқали солиқ тўловчилар билан ишлашни такомиллаштириш, уларга солиқ мажбуриятларини бажаришда ҳар томонлама ёрдам бериш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш;

хўжалик юритувчи субъектлар, юридик ва жисмоний шахслар фаолиятини рағбатлантириш бўйича қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, уларга зарур имтиёзлар ва преференциялар бериш юзасидан таклифлар киритиш;

бозорлар ва савдо комплексларининг молия-хўжалик фаолиятини, улар томонидан солиқ қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш ҳамда уларнинг ҳудудларида аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича суриштирувлар ўтказган ҳолда, жиноий ишларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топшириш;

молия органлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан солиққа тортиш масалаларида, шу жумладан, республика ва маҳаллий бюджетларнинг даромадларини кўпайтиришнинг қўшимча резервларини аниқлаш ёрдамида ҳамкорлик қилиш;

хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш масалаларида республика назорат органлари фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш, бу ишни амалга оширишда бир-бирини такрорлашга ва суиистеъмолчиликларга йўл қўймаслик;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта ва экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда қонун ҳужжатларига риоя этилишини ўз ваколатлари доирасида назорат қилиб бориш;

кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, солиқ органларини юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган малакали ходимлар билан тўлдириш, коррупция ва ишга расмиятчилик билан муносабатда бўлиш ҳолатларига қатъий барҳам бериш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш, шунингдек, ходимлар орасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш ҳамда уларга хизматларини ўташ учун муносиб шароитлар яратиш".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати идоралари ахборот-коммуникация тизими фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 30 октябрдаги ПҚ-1843-сонли қарорининг 1-банди куйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ахборот-коммуникация технологиялари бош бошқармасининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари деб ҳисоблансин:

солиқ тўловчилар, солиққа тортиш объектлари, ҳисобланган ва тўланган солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек улар бўйича имтиёзлар тўғрисидаги ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш ва сақлаш;

солиқ маъмуриятчилиги жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва таҳлилнинг автоматлаштирилган илғор усулларини кенг жорий этиш;

солиқ тўловчиларнинг солиқ ва молия ҳисоботлари ҳамда солиқ тўловчилар тўғрисидаги бошқа ахборотларни автоматлаштирилган тарзда ҳисобга олиш;

солиқ маъмуриятчилиги жараёнида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасида солиққа тортиш масалаларида, жумладан, алоқа каналлари орқали электрон ахборот алмашувини ташкил этиш;

солиқ тўловчиларга реал вақт режимида кенг кўламли интерфаол хизматлар кўрсатишни ташкил этиш ва солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ тўловчиларга бутунлай контактсиз электрон хизмат кўрсатишни, жумладан, давлат интерфаол хизматлари кўрсатувчи Ягона портал орқали таъминлаш;

ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳамда мавжуд маълумотларни ҳимоя қилиш чораларини кўриш".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 6 ноябрь