язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.08.2017 й. ПФ-5159-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш, шунингдек, айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

21.08.2017 й.

N ПФ-5159



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, АЙРИМЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сонли Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сонли қарорига мувофиқ;


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.Н. Юнусходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                          Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 21 августдаги

ПФ-5159-сонли Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

баъзи ҳужжатларига киритилаётган

қўшимча ва ўзгартишлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сонли Фармони билан тасдиқланган республика давлат бошқаруви органлари рўйхатида:


а) III бўлим қуйидаги мазмундаги 8-банд билан тўлдирилсин:

"8. Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги";


б) IV бўлимнинг 3-банди чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қўнғирот сода заводи учун кадрларни мақсадли тайёрлашни ташкил этиш тўғрисида" 2005 йил 13 апрелдаги ПҚ-49-сонли қарори 7-бандининг бешинчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси" сўзлари "Фан ва технологиялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида юридик журналлар тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 18 октябрдаги ПҚ-203-сонли қарори 1-иловасининг 4-банди саккизинчи хатбошидаги ва 5-бандининг еттинчи хатбошидаги "катта илмий ходим - изланувчилар" сўзлари "базавий докторантлар, докторантлар" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 январдаги ПҚ-257-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги Низомда:


а) 145-банднинг "а" кичик бандидаги "катта илмий ходим-изланувчилар институти" сўзлари "базавий докторантура, докторантура" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 292-бандидаги "катта илмий ходим-изланувчилар институти" сўзлари "базавий докторантура, докторантура" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 293-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "катта илмий ходим-изланувчилар институти" сўзлари "базавий докторантура" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 295-бандидаги "фан доктори" сўзлари "фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (Doktor of Science)" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 296-бандидаги "фан доктори" сўзлари "фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (Doktor of Science)" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида Буюк Британиянинг Кембриж университети иштирокида Юксак технологиялар марказини ташкил этиш тўғрисида" 2011 йил 26 октябрдаги ПҚ-1631-сонли қарорида:


а) 3-банднинг тўртинчи хатбошидаги "(стажер-тадқиқотчи-изланувчилар ва катта илмий ходим-изланувчилар)" сўзлари "(мустақил изланувчилар, базавий докторантлар ва докторантлар)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг 11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Болтабоев М.Р. - Фан ва технологиялар агентлиги бош директори".


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 28 июндаги ПҚ-1990-сонли қарори 3-бандининг учинчи хатбошидаги "катта илмий ходим - изланувчилар" сўзлари "базавий докторантлар, докторантлар" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ер қаърини геологик ўрганиш соҳасидаги тадқиқотларни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 13 сентябрдаги ПҚ-2589-сонли қарори 4-бандининг тўртинчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси" сўзлари "Фан ва технологиялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳузурида Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация марказини ташкил этиш тўғрисида" 2016 йил 19 сентябрдаги ПҚ-2602-сонли қарорида:


а) 5-бандининг учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг еттинчи хатбоши куйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Болтабоев М.Р. - Фан ва технологиялар агентлиги бош директори".


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иммунология соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказишни ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 30 сентябрдаги ПҚ-2620-сонли қарорида:


а) кириш қисмидаги "катта илмий ходим-изланувчиларни" сўзлари "базавий докторантлар, докторантларни" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-бандининг иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармонига 8-илованинг "Ижро учун масъуллар" графасида 25, 28, 33- ва 267-бандларидаги "Фан ва технологиялар қўмитаси" сўзлари "Фан ва технологиялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Геномика ва биоинформатика соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни, шунингдек инновация ишларини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 10 февралдаги ПҚ-2769-сонли қарорида:


а) 4-бандининг иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси" сўзлари "Фан ва технологиялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-илованинг "Ижро учун масъуллар" графасида 3, 4, 5, 6, 7, 8, 14, 15 ва 16-бандларидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси" сўзлари "Фан ва технологиялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 февралдаги Ф-4849-сонли фармойишининг 8-бандидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси" сўзлари "Фан ва технологиялар агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сонли қарорининг янги таҳрирдаги 4-иловаси рус тилидаги матнда берилган.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июндаги ПҚ-3105-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузурида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгаши тўғрисидаги низом 8-бандининг биринчи хатбошидаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 21 августдаги

ПФ-5159-сонли Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган баъзи ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 4 октябрдаги ПҚ-480-сонли қарори иловасининг 1- ва 3-бандлари.


2. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 4 октябрдаги ПФ-3806-сонли Фармони иловасининг 2-банди.


3. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони иловасининг 62-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 28 август