Умная подшивка

Моҳир тахлам / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит / Харажатлар ҳисоби /

Корхонанинг пул оқимларини самарали бошқариш бўйича тавсиялар (СБХ, 47-сон, 2017 йил 21 ноябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



КОМПАНИЯ МАБЛАҒЛАРИНИ

САМАРАЛИ БОШҚАРАМИЗ


Барқарор фаолият юритиш ва ривожланишни таъминлаш учун корхонага қанча маблағ керак бўлади? Қандай қилиб жорий харажатларни режалаштириш ва бўлғуси чиқимларни кўра билиш мумкин? Компания пул маблағлари ҳолатини тезкор таҳлил қилиш ва улардан оқилона фойдаланилиши устидан назоратни тўғри йўлга қўйишда "Norma Online" эксперти Феруза МИРХОНОВАнинг тавсиялари кўмак беради.



КОРХОНАНИНГ ПУЛ ОҚИМЛАРИНИ

САМАРАЛИ БОШҚАРИШ ДАСТАГИ


Корхонанинг ривожланиши ва молиявий жиҳатдан барқарорлиги кўп жиҳатдан мажбуриятлари қопланишини таъминловчи пул маблағлари оқиб келишига боғлиқ. Корхона тўлов қобилиятини сақлаб туриши лозим. Тўлов тақвими сингари дастак ёрдамида корхона маблағларини бошқариш янада самарали бўлади.

Тўлов тақвими корхонанинг нақд ва нақд пулсиз шаклдаги барча харажатлари ҳамда пул маблағлари тушумини қамраб олади. У корхонанинг қисқа муддатли (кун, ҳафта) ва узоқ муддатли (ой, йил) даврлардаги пул оқимларини режалаштириш имконини беради. Асосий тўловларнинг даврийлигидан келиб чиқиб муддат белгиланади. У эҳтимолий кассадаги узилишлар* ёхуд ортиқча пул маблағларини олдиндан аниқлаш ва тўловларни тезкор равишда қайта режалаштириш имконини ҳам беради.

Корхона пул оқимларини тезкор ва ўртача муддатда режалаштириш таомилининг самарасизлиги ёхуд уларни бартараф этишга доир пухта чоралар кўрилмаганлиги оқибатида корхонада кассадаги узилишлар юзага келиши мумкин.

Тўлов тақвимини жорий этган корхона:

q молиявий ҳолатини прогнозлаши;

q даромадлар ва харажатларни бошқариш жараёнларини янада ойдинлаштириши;

q фаолият юритишнинг иқтисодий шароитлари ўзгарганда мослашувчан ва асосли қарорларни қабул қилиши;

q кредитлардан самарали фойдаланиши;

q корхонанинг ишончлилиги ҳамда кредиторлар, инвесторлар ва бошқа бизнес ҳамкорларининг унга бўлган ишонч даражасини ошириши мумкин бўлади.

Унинг тафсилотлари ҳар хил тур ва даражада

...
Время: 0.0039
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск