ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Олий таълим (бакалавриат, магистратура) /

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш бўйича тавсияномалар бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.11.2017 й. 914-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 14 ноябрдаги

914-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига

олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш

бўйича тавсияномалар бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш бўйича тавсияномалар бериш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


номзод - Ёшлар иттифоқи тизимидаги сардор, бошланғич ташкилотлардаги йўналиш етакчиси, икки йиллик меҳнат стажига эга бўлган фидойи ёшлар;


тавсияномалар - республика комиссияси томонидан танловда ғолиб номзодларни олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига тақдим этиладиган ҳужжат;


танлов - номзодлар ўртасида уларнинг доимий яшаш жойидаги олий таълим муассасаларининг педагогика таълим йўналишларига танловдан ташқари тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз давлат грантлари асосида қабул қилиш бўйича тавсияномалар олиш учун туман (шаҳар), ҳудудий ва республика босқичларида ўтказиладиган жараён;


республика комиссияси - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларини олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш учун тавсияномалар бериш масалаларини кўриб чиқувчи комиссия;


ҳудудий комиссия - ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ намунавий таркибда шакллантирилган, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларини олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш учун тавсияномалар бериш масалаларини кўриб чиқувчи комиссия;


туман (шаҳар) комиссияси - ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ намунавий таркибда шакллантирилган, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларини олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш учун тавсияномалар бериш масалаларини кўриб чиқувчи комиссия.


3. Номзодлар қуйидаги тоифалар бўйича тавсияномага эга бўлиши мумкин:

а) Ёшлар иттифоқининг сардорлари;

б) Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотларидаги йўналиш етакчилари;

в) Ёшлар иттифоқи тизимида икки йиллик меҳнат стажига эга бўлган фидойи ёшлар.


4. Тавсиянома фақат тақдим этилган йил учун амал қилади.


5. Тавсияномалар Ўзбекистон Республикасида жойлашган хорижий олий таълим муассасаларига татбиқ этилмайди.


6. Республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) комиссияларининг ишчи органи Ёшлар иттифоқининг тегишли кенгашлари ҳисобланади.


7. Номзодларга тавсияномалар бериш бўйича танлов ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ схемага биноан ўтказилади.


8. Танловларни ўтказиш бўйича туман (шаҳар) ва ҳудудий комиссиялар фаолияти республика комиссияси томонидан мувофиқлаштирилади.



2-БОБ. НОМЗОДЛАРНИНГ ҲУЖЖАТЛАРИНИ КЎРИБ

ЧИҚИШ ВА ТАНЛОВЛАР ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


9. Номзодлар тавсияномага эга бўлиш учун қуйидаги уч босқичда саралаб олинади:

1-босқич - Ўзбекистон Республикасининг туман ва шаҳарларида туман (шаҳар) комиссияси томонидан амалга оширилади.

2-босқич - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида ҳудудий комиссия томонидан амалга оширилади.

3-босқич - якуний босқич бўлиб, республика комиссияси томонидан амалга оширилади.


10. Номзод танловларда иштирок этиш учун ўз ҳудудидаги туман (шаҳар) комиссиясига ушбу Низомнинг 3-бандига мувофиқ қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) туман (шаҳар) комиссияси раиси номига ариза;

б) умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат ҳамда баҳолар кўрсатилган илованинг нусхалари;

в) таълим муассасасидан битирувчи ўқувчи эканлиги тўғрисида маълумотнома (маълумотномада охирги икки йилда фанлардан олган баҳолари кўрсатилади);

ё) меҳнат дафтарчасининг нусхаси (иш стажи мавжуд бўлса);

ж) Ёшлар иттифоқи тизимида эришган натижаларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг (диплом, сертификат, фахрий ёрлиқ ва бошқа ҳужжатлар) нусхалари.

Номзодлардан мазкур бандда кўрсатилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.


11. Ҳужжатлар ҳар йили 1 мартдан 25 мартгача туман (шаҳар) комиссияси томонидан ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатиб ўтилган рўйхат бўйича қабул қилинади.

Ариза берувчига ҳужжатлар қабул қилинган сана қўйилган тилхат топширилади.

Ариза мурожаатларни рўйхатга олиш журналида рўйхатдан ўтказилади.


12. Туман (шаҳар) комиссияси ҳар йили 15 апрелгача номзодлар орасидан энг муносибларини танлаш учун республика комиссияси томонидан тасдиқланган баҳолаш тартибига мувофиқ танлов ўтказади.

Туман (шаҳар) комиссияси танлов якунларига кўра, ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган ҳар бир тоифа бўйича биттадан - жами 3 нафар ғолиб номзод ҳужжатларини танлов якунлангандан сўнг икки кун ичида ҳудудий комиссияга юборади.


13. Ҳудудий комиссия ҳар йили 30 апрелгача тегишли туман (шаҳар) комиссиялари томонидан юборилган номзодлар орасидан энг муносибларини танлаш учун республика комиссияси томонидан тасдиқланган баҳолаш тартибига мувофиқ танлов ўтказади.

Ҳудудий комиссия танлов якуни бўйича ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган ҳар бир тоифа бўйича биттадан - жами 3 нафар ғолиб номзод ҳужжатларини танлов якунлангандан сўнг икки кун ичида республика комиссиясига юборади.


14. Республика комиссияси ҳар йили 15 майгача ҳудудий комиссия томонидан тақдим этилган номзодлар орасидан энг муносибларини аниқлаш ва тавсиянома бериш учун танлов ўтказади.


15. Танловда номзоднинг Ёшлар иттифоқи тизимида эришган ютуқлари, тизим ривожига қўшган ҳиссаси, шунингдек, унинг табиий етакчилик қобилияти ва фидойилигига алоҳида эътибор қаратилади.


16. Республика комиссияси танлов натижаларига кўра Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бир нафардан (жами 14 нафар) энг муносиб ёшлар рўйхатини тасдиқлайди ҳамда 10 кун муддатда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига тақдимнома киритади.


17. Номзод комиссиялар қароридан норози бўлган тақдирда тегишлилиги бўйича юқори турувчи комиссияга танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб уч кун ичида шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Номзод томонидан берилган шикоят тегишли комиссия томонидан бир кун ичида кўриб чиқилиши лозим.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


18. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА


Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларини

олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш

учун тавсияномалар бериш масалаларини

кўриб чиқувчи ҳудудий комиссиянинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ


1. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, Комиссия раиси.


2. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кенгашлари раислари, Комиссия раиси ўринбосари.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосарлари.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари - оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳри халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари.


6. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари бошлиқлари.


7. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармалари бошлиқлари.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири, Тошкент шаҳри маданият бош бошқармаси ва вилоятлар маданият бошқармалари бошлиқлари.


9. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар раисларининг биринчи ўринбосарлари.


10. Республика Маънавият ва маърифат марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўлимлари раҳбарлари.


11. Тегишли ҳудуддаги педагогика йўналиши мавжуд бўлган олий таълим муассасаси ректори (1 нафар).


12. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кенгашлари раисларининг ўринбосарлари - "Камалак" болалар ташкилоти раислари.


Изоҳ. Комиссия таркибига комиссия раиси томонидан келишув асосида икки нафаргача ёшлар сиёсатини яхши тушунадиган мутахассислар киритилиши мумкин.






Низомга

2-ИЛОВА


Олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш

учун тавсияномалар бериш масалаларини кўриб

чиқувчи туман (шаҳар) комиссиясининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ


1. Туман (шаҳар) ҳокими, Комиссия раиси.


2. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгаши раиси, Комиссия раиси ўринбосари.


3. Туман (шаҳар) ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари.


4. Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи.

5. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими бошлиғи.


6. Туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлими бошлиғи.


7. Туман (шаҳар) маданият бўлими раҳбари.


8. Туман (шаҳар) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгаш раисининг биринчи ўринбосари.


9. Республика Маънавият ва маърифат марказининг туман (шаҳар) бўлими раҳбари.


10. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгаши таълим муассасаларидаги ёшлар билан ишлаш бўйича бош мутахассиси, "Камалак" болалар ташкилоти раиси.


Изоҳ. Комиссия таркибига комиссия раиси томонидан келишув асосида икки нафаргача ёшлар сиёсатини яхши тушунадиган мутахассислар киритилиши мумкин.






Низомга

3-ИЛОВА



Номзодларга тавсиянома бериш бўйича танлов ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Ижрочилар


Тадбирлар


Муддатлар

1-босқич

Номзод


Танловда иштирок этиш учун ўз ҳудудидаги туман (шаҳар) комиссиясига ҳужжатларни тақдим этади


танлов ўтказиладиган йилнинг 25 мартигача

































































V




















2-босқич

Туман (шаҳар) комиссияси


Номзодлар орасидан энг муносибларини танлаш учун республика комиссияси томонидан тасдиқланган баҳолаш тартибига мувофиқ танлов ўтказади


15 апрелгача









































































V











3-босқич

Туман (шаҳар) комиссияси


Танлов якунларига кўра, 3 нафар ғолиб номзод ҳужжатларини ҳудудий комиссияга юборади


2 кун




































V




















4-босқич

Ҳудудий комиссия


Туман (шаҳар) комиссиялари томонидан юборилган номзодлар орасидан энг муносибларини танлаш учун республика комиссияси томонидан тасдиқланган баҳолаш тартибига мувофиқ танлов ўтказади


30 апрелгача
































































































V











5-босқич

Ҳудудий комиссия


Танлов якуни бўйича 3 нафар ғолиб номзод ҳужжатларини танлов якунлангандан сўнг республика комиссиясига юборади


2 кун






































































V




















6-босқич

Республика комиссияси


Ҳудудий комиссия томонидан тақдим этилган номзодлар орасидан энг муносибларини аниқлаш ва тавсиянома бериш учун танлов ўтказади


15 майгача






























































V











7-босқич

Республика комиссияси


Танлов натижаларига кўра Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бир нафардан (жами 14 нафар) энг муносиб ёшлар рўйхатини тасдиқлайди ҳамда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига тақдимнома киритади


10 кун








































































































V




















8-босқич

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси


Республика комиссияси томонидан киритилган тақдимномани ўрнатилган тартибда кўриб чиқиб, тегишли қарор қабул қилади



































































































Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 15 ноябрь

































Время: 0.1482
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск