язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.2017 й. 925-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.11.2017 й.

N 925



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида

лойиҳа бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 29 августдаги

ПҚ-3245-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида лойиҳа бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 29 августдаги ПҚ-3245-сон қарорининг ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Ш.Х. Шерматов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 20 ноябрдаги

925-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 6 июндаги 200-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-12-сон, 91-модда) 4-банди биринчи ва олтинчи хатбошилардаги "Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий қилиш маркази", "Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий қилиш марказининг" ва "Марказнинг" сўзлари тегишли равишда "Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратори", "Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интеграторининг" ва "Ягона интеграторнинг" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 28 декабрдаги 282-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 66-модда) билан тасдиқланган Ахборот ресурсларини яратиш, экспертизадан ўтказиш ва "ZiyoNET" тармоғининг технологик майдончасида жойлаштириш тартиби тўғрисида низомнинг 2-банди иккинчи ва тўртинчи хатбошилардаги "Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий қилиш "Ўзинфоком" марказининг" ва "Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий қилиш "Ўзинфоком" маркази" сўзлари тегишли равишда "Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интеграторининг" ва "Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратори" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг ҳукумат порталига ахборотларни тақдим этиш ва жойлаштириш тартиби тўғрисида" 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 30-модда):


а) 2-банднинг учинчи хатбошидаги "Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази "Ўзинфоком" сўзлари "Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратори" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-иловада:


12-банддаги "Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази "Ўзинфоком" сўзлари "Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратори" сўзлари билан алмаштирилсин;


иловадаги "Ўзинфоком" маркази ҳузуридаги" сўзлари "Ягона интегратор" ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-иловада:


7-банддаги "Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментига" сўзлари "Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-банддаги "Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти" ва "Ижро этувчи аппарати бошқарувчисига" сўзлари тегишли равишда "Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти" ва "Аппарат бошқарувчисига" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-банддаги "Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси" ва "Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментига" сўзлари тегишли равишда "Аппарат бошқарувчиси" ва "Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-банддаги "Ўзинфоком" компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази" ва "Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти" сўзлари тегишли равишда "Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва кўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратори" ва "Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин;


13 ва 14-бандлардаги "Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти" сўзлари "Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин;


иловада:

"Ўзинфоком" компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази" сўзлари "Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратори" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати бошқарувчиси" блоки "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати бошқарувчиси" блоки билан алмаштирилсин;

"Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти" блоки "Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти" блоки билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағ ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 62-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) 1-иловасида:


а) 24-позициядаги "Ажратмалар миқдори (фоизларда)" устунидаги "10" рақами "70" рақами билан алмаштирилсин;


б) қуйидаги мазмундаги 24-1-позиция қўшилсин:


"

24-1

Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги)


"Хавфсиз шаҳар" комплекси орқали

аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун

жарималар

10

".


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 356-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 12-сон, 87-модда) билан тасдиқланган Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомда:


а) 4-бандга қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"2018 йил 1 январдан бошлаб абонент рақамидан фойдаланганлик учун ҳақ тўлашдан тушган маблағларнинг 70 фоизи";

тўртинчи - олтинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 5-банднинг "б" кичик бандида:

иккинчи хатбошидаги "давлат буюртмаси доирасида амалга ошириладиган" сўзлари чиқариб ташлансин;

тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб фаолиятини ходимларни қўшимча равишда моддий рағбатлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш юзасидан";

йигирманчи хатбошидаги "5" рақами "2" рақами билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Хавфсиз шаҳар" ягона аппарат-дастурий комплексини яратиш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва қўллаб-қувватлаш ҳамда уни янада ривожлантириш;

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда зарурат бўлганда Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази фаолияти".


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат буюртмасини шакллантириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисида низомни ва вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш учун масъул бўлган ихтисослаштирилган таркибий бўлинмаларининг штатдаги ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида" 2013 йил 25 январдаги 18-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 1-сон, 4-модда) 1-бандининг иккинчи хатбоши, 3-бандининг тўртинчи хатбоши, 4-банднинг "а" кичик банди ҳамда қарорга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Электрон ҳукумат тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари ҳақида" 2016 йил 3 июндаги 188-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда):


а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги "Ўзинфоком" компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий қилиш марказининг" сўзлари "Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интеграторининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2 иловада:


5-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти" сўзлари "Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-банддаги ва 10-банднинг учинчи хатбошисидаги "Ўзинфоком" компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий қилиш маркази" сўзлари "Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратори" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-иловада:

номидаги "Ўзинфоком" компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий қилиш маркази" сўзлари "Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратори" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Ўзинфоком" компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий қилиш маркази" блоки "Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интеграторининг" блокига алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "ICTWEEK Uzbekistan" Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 5 июлдаги 466-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 622-модда) иловасининг:


а) еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баёт этилсин:

"Мухитдинов А.Х. - Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интеграторининг директори в.б."


б) ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Сангилов М.М. - Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази директори".


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 августдаги 625-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 858-модда) билан тасдиқланган 2017-2019 йилларда Интернет жаҳон ахборот тармоғида миллий контентни ривожлантириш бўйича комплекс дастур "Масъул ижрочилар" устунининг 1 ва 35-позицияларидаги "Uzinfocom" Маркази" сўзлари "Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратори" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 23 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 ноябрь, 47-сон, 1155-модда