язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Алоқа/ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 16.11.2017 й. 157-мҳ-сон "Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.12.2017 й. 2219-7-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.12.2017 й.

N 2219-7




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРИНИНГ

16.11.2017 й.

N 157-мҳ


БУЙРУҒИ



Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш

қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Почта алоқаси тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2011 йил 22 февралдаги 1-ю-сон буйруғи (рўйхат рақами 2219, 2011 йил 18 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 16-сон, 167-модда) билан тасдиқланган Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазирнинг биринчи ўринбосари                                    О. Умаров






Буйруққа

ИЛОВА



Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш

қоидаларига киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. 22-банддаги "дорилар" деган сўз "дори воситалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 63-банднинг "б" ва "в" кичик бандлари чиқариб ташлансин.


3. 99-бандда:


а) биринчи хатбоши қуйидаги мазмундаги биринчи ва иккинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"99. Оддий почта жўнатмаси жўнатувчига почта-касса аппарати квитанцияси ёки квитанция дафтари квитанцияси берилмасдан қабул қилинади, илова ҳужжатларига қўшимча ёзувлар ёзилмасдан жўнатилади ва адресатга тилхатсиз топширилади.

Рўйхатга олинадиган почта жўнатмаси ёки пул ўтказмасини қабул қилишда жўнатувчига почта-касса аппарати квитанцияси ёки квитанция дафтаридан олинадиган квитанция берилади. Квитанция дафтаридан олинадиган квитанция берилганда, квитанциянинг орқа томонида тақвим штемпели изи қўйилади. Рўйхат бўйича юридик ва жисмоний шахслардан қабул қилинган почта жўнатмалари ва пул ўтказмаларига битта квитанция берилади. Битта жўнатувчи томонидан жўнатиладиган, бир вақтда бир нечта рўйхат бўйича қабул қилинадиган почта жўнатмалари, пул ўтказмаларига битта умумий ёки ҳар бир рўйхатга алоҳида квитанциялар ёзилади.";


б) иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


4. 101-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"101. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси томонидан ўсимликлар ва ҳайвонлар карантини эълон қилинган жойларда сабзавотлар, мевалар, уруғлар, кўчатлар ва ўсимликлар, гўштдан қилинган тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари солинган посилкалар қабул қилинмайди. Бу ҳақдаги ахборот почта алоқаси объектларида жойлаштирилади.".


5. 103-бандда:


а) қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Юридик шахслардан қабул қилинган пул ўтказмалари, олувчининг аризасига биноан олувчининг пластик карточкасига ўтказиб берилиши мумкин.";


б) олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишлича еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


6. Қуйидаги мазмундаги 104-1-банд билан тўлдирилсин:

"104-1. Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг ҳарбий йиғинларда қатнашиш даврида, ҳарбий қисмлар томонидан жўнатиладиган, оғирлиги 20 граммгача бўлган оддий хатлари белгиланган намунадаги махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади.".


7. 157-банднинг иккинчи хатбошисида "хизматчиларга ва" деган сўзлардан кейин "резервчиларнинг ҳарбий йиғинларда қатнашиш даврида, шунингдек" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


8. 182-банд қуйидаги мазмундаги "ж-1" кичик банд билан тўлдирилсин:

"ж-1) почта, курьерлик жўнатмаси ёки пул ўтказмасида адресатнинг манзили тўлиқ кўрсатилмаганда ёки нотўғри кўрсатилганда;".


9. 186-бандда:


а) иккинчи хатбошидаги "прокурорнинг санкцияси ёки" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


б) учинчи хатбошидаги "қарор ёки ажрим" деган сўзлар "ажрим" сўзи билан алмаштирилсин;


в) тўртинчи хатбошидаги "қарор ёки" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


10. 3-илованинг 3-бандида:


а) "в" кичик бандда:

учинчи хатбошидаги "Маданият ва спорт ишлари" деган сўзлар "Маданият" сўзи билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Табиатни" деган сўз "Экология ва атроф-муҳитни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"йиғиш ва ов қилиш чекланган ёки вақтинчалик тақиқланган ўсимликлар ва ҳайвонлар - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тегишли тақиқлар ва чекловлар амал қилиши даврида.";


б) ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Маданий бойликлар бўлган почта, курьерлик жўнатмаларини жўнатишда, жўнатувчи почта алоқаси объектига Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Бадиий экспертиза бошқармасининг рухсатномасини тақдим этиши керак, бу рухсатнома почта, курьерлик жўнатмасининг ичига қўйилади.".


11. Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 15 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 18 декабрь, 50-сон, 1234-модда