Умная подшивка

"Соликлар ва божхона хабарлари" газетаси / 2018 йил / 2018 йил N 01 (1221) 9 январь / Норматив ҳужжатлар /

Молия вазирлигининг 164-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2017-64-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 152-сон "Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги 27.11.2017 й. Қарори (АВ томонидан 21.12.2017 й. 2822-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.12.2017 й.

N 2822-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

27.11.2017 й.

N 164


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

27.11.2017 й.

N 2017-64


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

27.11.2017 й.

N 152


ҚАРОРИ



Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни

жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини

қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сон "Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги, 2017 йил 4 майдаги ПФ-5033-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги 275-сонқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2016 йил 9 августдаги 61, 2016-24, 121-сон қарори (рўйхат рақами 2822, 2016 йил 26 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 34-сон, 407-модда) билан тасдиқланган Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Б. Ходжаев

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Иқтисодиёт вазири

Г. Саидова

             





Қарорга

ИЛОВА



Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни

жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини

қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 1-банднинг биринчи хатбошисидаги "ишлаб чиқаришга" деган сўзлар "ишлаб чиқаришга (хизматлар кўрсатишга)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари рўйхати бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга (хизматлар кўрсатишга) ихтисослашган корхоналарга ҳисобот йили якунига кўра ушбу маҳсулот ишлаб чиқаришдан (ушбу хизматлар кўрсатишдан) тушумнинг улуши реализациянинг умумий ҳажмида 60 фоиздан кам бўлмаган корхоналар киради.".


3. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқлаш учун корхона рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органини ёзма равишда солиқ имтиёзларини қўллаш санаси бошланиши ҳақида мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда хабардор қилади.".


4. 1-илова ушбу ўзгартиришлар ва қўшимчага 1-иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


5. 2-илова қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"4-мисол.

Устав капиталида (фондида) 300 минг АҚШ долларини ташкил этадиган хорижий инвестиция иштирокидаги корхона 2012 йилнинг 16 январида рўйхатдан ўтган ҳамда солиқ имтиёзларини тақдим этилиши учун белгиланган мезонларга мувофиқ келгани учун давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 3 йил ичида солиқ имтиёзларини қўллайди. 2015 йилнинг 16 январида у устав капиталини (фондини) 600 минг АҚШ долларигача оширди, яъни устав капиталини (фондини) ошириш имтиёз даври ичида юз берди. Бироқ устав капитали 3 миллион АҚШ долларидан кам бўлганлиги, уч йиллик имтиёз даври тугаганлиги учун бу унга солиқ имтиёзларини қўллаш муддатини яна узайтиришга имконият бермайди. Шундай қилиб, мазкур корхона учун солиқ имтиёзларини қўллашнинг умумий муддати 3 йилни - 2012 йилнинг 16 январидан бошлаб 2015 йилнинг 15 февралигача ташкил этади.

5-мисол.

Устав капиталида (фондида) 300 минг АҚШ долларини ташкил этадиган хорижий инвестиция иштирокидаги корхона 2010 йилнинг 16 январида рўйхатдан ўтган ҳамда солиқ имтиёзларини тақдим этилиши учун белгиланган мезонларга мувофиқ келгани учун давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 3 йил ичида

...
Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск