язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар/ Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ҳамда эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.01.2018 й. 29-сон қарорига 2-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 16 январдаги

29-сон қарорига

2-ИЛОВА



Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлаштириш

учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ҳамда

эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларини

рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом эркин иқтисодий зоналар (кейинги ўринларда ЭИЗ деб аталади), шу жумладан эркин туристик зоналар (кейинги ўринларда ЭТЗ деб аталади) ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ҳамда ЭИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низомнинг амал қилиши балиқчилик йўналишидаги эркин иқтисодий зонаси ҳудудига жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ҳамда қатнашчиларни рўйхатдан ўтказишга нисбатан татбиқ этилмайди.

2. ЭИЗда амалга ошириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш бўйича ташкилий масалаларни ҳал этиш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашлари ишчи органига (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) ва ЭИЗ Дирекциясига (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) юкланади.


3. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашларининг (кейинги ўринларда маъмурий кенгашлар деб аталади) ЭИЗ ҳудудида эквиваленти 5,0 млн АҚШ долларидан юқори қийматли инвестиция лойиҳасини жойлаштириш бўйича қарори эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади) билан келишилади.


4. ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштиришда қуйидагилар мажбурий мезонлар ҳисобланади:

маҳаллийлаштириш лойиҳалари учун қонунчиликда ўрнатилган параметрларга мувофиқ импорт ўрнини босувчи, юқори технологияли ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

экспорт ҳажми ишлаб чиқариш фаолиятининг иккинчи йили камида 20 фоиз, учинчи ва кейинги йилларда 30 фоиздан кам бўлмаган даражада;

маъмурий кенгашлар томонидан белгиланадиган даражада янги иш ўринлари ташкил қилиш, жумладан касаба уюшмалари Кенгаши Федерацияси томонидан тақдим этиладиган ишсизлар рўйхат бўйича ишга қабул қилиш учун 10 фоизли квота ўрнатиш;

ташкил этиладиган ташкилотнинг штатдаги ходимларини жалб этилган ходимлар умумий сонининг камида 95 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тўлдириш, уларга тажриба орттиришдан ва малака оширишдан ўтиш имкониятини бериш.


4-1. Қуйидагилар ЭТЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштиришда мажбурий мезонлар ҳисобланади:

ЭТЗ ҳудудида замонавий меҳмонхона комплекслари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туристик йўналишдаги бошқа объектларни қуриш, шунингдек, замонавий муҳандислик инфратузилмаси объектларини ташкил этиш;

ёрдамчи хизматлар кўрсатиш учун қўшимча инфратузилмани (кафе, ресторанлар, барлар, ошхоналар, фуршетлар ўтказиш бинолари), шунингдек, туристларни ташиш (замонавий автобусларда, осма йўлларда ва бошқалар) хизматларини ташкил қилиш;

транспорт воситаларидан (автобус, поезд, электропоезд) эркин фойдаланишни таъминлаш;

кўрсатиладиган хизматларнинг туризм соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатлар, шунингдек, экологик ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш соҳасини техник тартибга солиш талабларига мослиги;

туристларга хизмат кўрсатиш учун зарур шароитлар билан таъминлаган ҳолда, махсус функционал ва мавсумий дам олиш зоналари ташкил қилиш;

ҳудуд экотизими имкониятларини инобатга олиб, ноёб туристик йўналишлар ташкил этиш;

туристлар хавфсизлигининг қўшимча шароитларини, жумладан, туристик инфратузилма объектларини видеокузатув тизимлари билан жиҳозлаш, туристлар ҳақида маълумотлар ахборот базаси, фавқулодда ҳолатларда огоҳлантириш ва шошилинч ёрдам кўрсатиш орқали ташкил этиш;

муқобил ва қайта тикланадиган энергия манбаларини қўллаган ҳолда, энергия тежайдиган замонавий тизимлар ва технологияларни жорий қилиш асосида ноёб экология тизимини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш;

маъмурий кенгаш томонидан белгиланадиган миқдорда, шу жумладан Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши тақдим этадиган рўйхатлар бўйича бандликка муҳтожларни қабул қилиш бўйича 10 фоизли квотани белгилаш орқали янги иш ўринлари ташкил қилиш;

ташкил этиладиган ташкилот ходимлари штатини жалб қилинган ходимлар умумий сонининг камида 95 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасидан тўлдириш ва уларга стажировка ўташ ҳамда малака ошириш имкониятини яратиш;

жаҳондаги етакчи меҳмонхона тармоқлари, умумий овқатланиш тармоқлари брендлари ва бошқа брендларни жалб қилиш ёки ташриф буюрувчиларнинг замонавий талабларига жавоб берадиган минтақавий брендни ташкил этиш.


2-БОБ. ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ ТАНЛАБ

ОЛИШ УЧУН ЭИЗ ДИРЕКЦИЯСИГА

ҲУЖЖАТЛАРНИ ТОПШИРИШ

ТАРТИБИ


5. Эркин иқтисодий зоналар (кейинги ўринларда ЭИЗ) ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ҳамда ЭИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш ушбу Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.


6. Инвестор Дирекцияга ушбу Низомнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини жойлаштириш учун тўлдирилган инвестиция буюртманомасини (кейинги ўринларда инвестиция буюртманомаси деб аталади) тақдим этади. Инвестиция буюртманомасига қуйидагилар илова қилинади:

а) юридик шахснинг (инвесторнинг) рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот ёки ушбу инвесторнинг фаолиятини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;

б) тавсия қилинаётган инвестиция лойиҳасининг бизнес-режаси;

в) инвесторнинг тегишли соҳадаги ва/ёки шунга ўхшаш лойиҳаларни амалга оширишдаги иш тажрибаси мавжудлигини тасдиқловчи маълумот. Агар инвесторнинг тегишли соҳада ва /ёки ўхшаш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича иш тажрибаси мавжуд бўлмаса, инвестор Дирекцияга инвестиция лойиҳасини амалга оширишга жалб этаётган технологик ҳамкорлари тўғрисидаги маълумотни тақдим этади;

д) инвесторнинг охирги уч йилдаги молия-хўжалик фаолияти тўғрисида маълумот. Агарда инвестиция буюртманомасини топшириш вақтида инвестор:

молия-хўжалик фаолиятини юритмаган ёки бир йилдан кам юритган бўлса, инвестор Дирекцияга инвесторнинг биттадан кам бўлмаган муассисининг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади;

1 йилдан 3 йилгача хўжалик фаолиятини юритаётган бўлса, инвестор Дирекцияга ўзининг ҳақиқатда фаолият юритган даври учун молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги маълумотни тақдим этади.

Барча ҳужжатлар инвестор томонидан Дирекцияга давлат ёки рус тилидаги белгиланган тартибда тасдиқланган таржимаси илова қилинган ҳолда тақдим этилади. Инвестор тақдим этилаётган маълумотлар ва ҳужжатларнинг ишончлилиги юзасидан жавоб беради.


7. Дирекцияга тақдим этилаётган бизнес-режада қуйидаги асосий ҳолатлар акс эттирилган бўлиши керак:

юридик шахснинг (кейинги ўринларда мурожаатчи деб аталади) ёки унинг тасъсисчиларининг ташкил этилганлиги, уларнинг тегишли соҳада ва ўхшаш инвестиция лойиҳасини амалга оширишда тажрибага эгалиги тўғрисидаги маълумот;

ходимларни ишга қабул қилиш манбаси (маҳаллий - коллеж битирувчилари, меҳнат биржаси томонидан йўналтирилган шахслар, бошқа ташкилотлар ишчилари ва чет элдан мутахассис жалб этиш) кўрсатилган, ташкил этилаётган иш ўринлари;

ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган маҳсулотнинг номи, ҳажмлари ва ўзига хослиги;

ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг мўлжалланаётган нархлари ва сотиш бозорлари, маҳсулотни ички ва ташқи бозорга етказиш ҳажмларини кўрсатган ҳолда;

ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган маҳсулотнинг ички ва ташқи бозорлари бўйича маркетинг тадқиқотлари;

хом-ашё базасининг мавжудлиги ҳамда лойиҳани амалга ошириш даврида хом-ашё ва материаллар билан таъминлашнинг кафолатланган имконияти, маҳаллий ва импорт материаллар, бутловчи ускуналарни ажратиб кўрсатган ҳолда;

ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси ва дастлабки 4 та белгилардан бири даражасида бошланғич хом-ашёга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси коди (ТИФ ТН коди - 2017 йил таҳрири) бўйича якуний маҳсулот товар позициясининг ўзгариши;

ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ресурсларни ҳамда тайёр маҳсулотни ташиш ва логистикаси;

таклиф этилаётган лойиҳани амалга ошириш ҳамда ишлаб чиқаришнинг барқарор фаолият юритиши учун зарур бўлган инфратузилма ва муҳандислик иншоотлари (электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва техник сув, канализация, автойўл) ҳажми;

ишлаб чиқариш ажратмаларининг мавжудлиги, газларнинг тури ва ҳажми ҳамда қаттиқ ва суюқ чиқиндиларни кўрсатган ҳолда;

ишлаб чиқаришни оқилона жойлаштириш учун ЭИЗ ҳудудидаги участканинг мўлжалланаётган ўлчамлари;

асосий ишлаб чиқариш цехи, ускуна ва технологик линиялар, маъмурий-маиший, омбор ва бошқа ёрдамчи биноларнинг жойлашиши кўрсатилган ишлаб чиқаришни жойлаштиришнинг дастлабки чизмаси;

ишлаб чиқариш технологиясининг (экологик талаблар ҳисобга олинган ҳолда) технологик ускуналар, ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар ва давлатлари рўйхати кўрсатилган тавсифи;

ишлаб чиқаришда фойдаланилиши мўлжалланаётган технологик асбоб-ускуналарнинг хусусияти, уларнинг замонавий технологик талабларга мувофиқлиги, инвестиция лойиҳасида халқаро стандартларга мувофиқ бўлган менежмент тизимининг жорий этилиши;

мўлжалланаётган инвестицияларнинг ҳажми, тури ва муддатлари, молиялаштириш манбалари ва қарз маблағлари жалб этилган тақдирда мўлжалланаётган гаров таъминоти;

инвестиция лойиҳаси амалга оширилишининг иқтисодий самарадорлигини кўрсатиб берувчи кўрсаткичлари ва молиявий-иқтисодий ҳисоб-китоблар.


7-1. ЭТЗ ҳудудида ташкил қилинадиган ва Дирекцияга тақдим этиладиган инвестиция лойиҳасининг бизнес-режасида қуйидаги асосий маълумотлар акс эттирилиши лозим:

ариза берувчи ташкилот ёки унинг муассислари тўғрисида ахборот;

режалаштириладиган ишлар номи, уларнинг ўзига хос хусусиятлари ва ҳажми;

хизматлар бозорининг маркетинг тадқиқотлари, шу жумладан қувватларни иш билан таъминлашнинг мавсумий даражаси ҳисоб-китоблари, кўрсатиладиган хизматлар учун тахмин қилинаётган нархлар;

инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун зарур асбоб-ускуналар, товар, хомашё ва материаллар логистикаси ҳамда уларни ташиш;

инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ва хизматлар барқарор кўрсатилишини таъминлаш учун муҳандислик-коммуникация таъминоти воситаларининг зарур ҳажмлари ва параметрлари (электр энергияси, табиий газ, ичимлик сув ва техник сув, канализация, автойўл);

инвестиция лойиҳаси объектларини оқилона жойлаштириш учун зарур участканинг тахмин қилинаётган ҳажмлари, шунингдек, асосий объект, маъмурий корпус ва бошқа ёрдамчи бинолар жойлаштириладиган жойлар кўрсатилган ҳолда, уларни жойлаштиришнинг дастлабки схемаси;

фойдаланилаётган технологиялар тавсифи (экологик талаблар ва энергия самарадорлиги талаблари) ва технологик ускуналарнинг рўйхати ва хусусиятлари, уларни ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар ҳамда ишлаб чиқарган мамлакатларни кўрсатиш;

инвестиция лойиҳасида қўлланиладиган ва халқаро стандартларга мос бўлган менежмент тизими;

инвестициялар, молиялаштириш манбаларининг тахмин қилинаётган миқдорлари, тури ва уларни жалб этиш муддатлари ҳамда заём жалб қилинган ҳолатда тахмин қилинаётган кафолат таъминоти;

инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг молиявий-иқтисодий ҳисоб-китоблари;

жалб этиладиган жаҳондаги етакчи меҳмонхона тармоқлари, умумий овқатланиш тармоқлари брендлари ва бошқа брендлар;

ташкил қилинадиган иш ўринлари сони ва ходимларни ёллаш манбаларини кўрсатиш (маҳаллий - коллежлар битирувчилари, меҳнат биржаси томонидан юбориладиган шахслар, бошқа ташкилотлар ходимлари ва жалб этилган хорижий мутахассислар).

8. Дирекция тақдим этилган ҳужжатларни ушбу Низомнинг 6 ва 7-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқлиги юзасидан 2 иш куни мобайнида кўриб чиқади.


9. Ушбу Низомнинг 6 ва 7-бандлари талаблари бузилган ҳолда тақдим этилган инвестиция буюртманомалари, камчиликлари кўрсатилган ҳолда, кўриб чиқилмасдан инвесторга қайтарилади.



3-БОБ. ИНВЕСТИЦИЯ

БУЮРТМАНОМАЛАРИНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ


10. Инвестор (инвесторлар) томонидан тақдим этилган инвестиция буюртманомалари ва ҳужжатлар Дирекция томонидан тегишли маъмурий кенгашга 2 иш куни мобайнида берилади, уларга ҳужжатлар тўпламининг, шу жумладан бизнес-режанинг ушбу Низомнинг 6 ва 7-бандлари талабларига мувофиқлиги юзасидан Дирекция директори имзолаган тегишли хулоса илова қилинади


11. ЭИЗ ҳудудида фармацевтика соҳасидаги инвестиция лойиҳаси амалга оширилган тақдирда Дирекция шунингдек инвестиция буюртманомасини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тегишли хулоса олиш учун юборади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 5 иш куни мобайнида Дирекцияга инвестиция лойиҳасининг ЭИЗ ҳудудида амалга оширилишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосасини тақдим этади.


12. ЭИЗ ҳудудида амалга ошириш учун инвестиция лойиҳасини танлаб олиш тўғрисида қарор қабул қилишда маъмурий кенгаш қуйидагиларни кўриб чиқади:

инвестиция лойиҳасининг ушбу Низомнинг 4-банди талабларига мувофиқлиги;

талабга эга бўлган рақобатбардош, экспортга йўналтирилган ва/ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича технологик занжирнинг босқичма-босқич ташкил этилиши;

тавсия этилаётган ишлаб чиқаришнинг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий актлар ва норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги;

муассисларнинг ўз маблағлари ва улар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат кафолатисиз жалб этилган кредитлар ҳисобига инвестицияларнинг амалга оширилиши;

инвесторнинг молиявий барқарорлиги ва техник ва технологик базага эгалиги;

лойиҳанинг умумий иқтисодий самарадорлиги ва уни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги (ишлаб чиқариш қувватларининг мақбул жойлаштирилиши, ташкил этиладиган иш ўринлари, тармоқдаги таркибий қайта ўзгартиришларга таъсири, ишлаётган қувватлардан фойдаланилиши, зарур хом-ашё, материаллар ва инфратузилманинг мавжудлиги);

технологик ускуналарнинг замонавий технологик талабларга мувофиқлиги, инвестиция лойиҳасида халқаро стандартларга мувофиқ бўлган бошқариш тизимининг мавжудлиги;

инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун зарур маблағнинг етарлилиги.

Инвестиция буюртманомаларини кўриб чиқишда ЭИЗ ҳудудида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришда хом-ашё ва ярим тайёр маҳсулотларни босқичма-босқич технологик қайта ишлашни кўзда тутувчи, экспортга мўлжалланган ва/ёки импорт ўрнини босадиган ва рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг тўлиқ цикли таъминланишини назарда тутадиган, шунингдек, ходим сифатида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ишга жалб этувчи лойиҳаларга устунлик берилади.


12-1. ЭТЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини жойлаштириш тўғрисидаги қарорни қабул қилишда маъмурий кенгаш қуйидагиларни кўриб чиқади:

инвестиция лойиҳасининг ушбу Низомнинг 4-1-банди талабларига мувофиқлиги;

инвестицияларни муассисларнинг ўз маблағлари ва улар томонидан Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолати тақдим этилмасдан жалб қилинган кредитлар ҳисобидан амалга ошириш;

инвесторнинг молиявий лаёқатлилиги, техник ва технологик базанинг мавжудлиги;

инвестиция лойиҳаси амалга оширилишининг мақсадга мувофиқлиги (инвестиция лойиҳасини қулай жойлаштириш, ташкил этиладиган иш ўринлари сони, ҳудуд ва умуман, соҳадаги инфратузилма ўзгаришларига таъсир кўрсатиш, ишлаб турган қувватлардан фойдаланиш, зарур инфратузилманинг мавжудлиги);

инвестиция лойиҳасида халқаро стандартларга мос бўлган менежмент тизимининг мавжудлиги;

асбоб-ускуналар ва технологик линиялар рўйхати кўрсатилган ҳолда, энергия тежайдиган замонавий тизимлар ва технологиялар мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар.

Инвестиция буюртманомаларини кўриб чиқишда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш назарда тутилган, жаҳондаги етакчи меҳмонхона тармоқлари ва умумий овқатланиш тармоқлари брендларининг мезонларига мос бўлган, шунингдек, ходим сифатида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жалб этишни кўзда тутадиган лойиҳаларга устунлик берилади.

13. Маъмурий кенгаш инвестиция буюртманомаларини Дирекция томонидан киритган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида кўриб чиқади ва:

ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини жойлаштириш мумкинлиги ёки тадбиркорлик субъектига ЭИЗ қатнашчиси мақомини бериш, ер участкасини ёки бўш турган ва нофаол бинони ажратиб бериш, уларнинг умумий майдони ва жойлашган жойини кўрсатган ҳолда;

аниқ ва асосланган мулоҳазалар ҳамда камчиликларни кўрсатган ҳолда тақдим этилган ҳужжатларни пухталаштиришнинг зарурлиги;

ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади.

Инвестиция буюртманомасини кўриб чиқиш жараёнида маъмурий кенгаш аъзолари томонидан инвесторнинг ўзи тўғрисида нотўғри маълумотлар тақдим этганлигидан далолат берувчи ҳолатлар аниқланса, унинг инвестиция буюртманомасини кўриб чиқиш тўхтатилади ва инвесторга асосланган хулоса юборилади.


14. Инвесторлар томонидан инвестиция буюртманомаларини тақдим этиш ва уларни Дирекциялар ва маъмурий кенгашлар томонидан кўриб чиқиш электрон тарзда амалга оширилиши мумкин.


15. Маъмурий кенгаш ва Дирекция инвестор (инвесторлар) томонидан тақдим этилган маълумотнинг махфийлигини ошкор қилганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


16. Маъмурий кенгаш аъзолари кўриб чиқиши натижасида аниқланган мулоҳазалар ҳамда камчиликлар асосида пухталаштирилган инвестиция буюртманомалари Маъмурий кенгашга кўриб чиқиш учун такроран киритилади.

Инвестиция буюртманомасини такроран кўриб чиқиш муддати 3 иш кунидан ошмайди.


17. Маъмурий кенгашнинг инвестиция буюртманомасини кўриб чиқиш натижаси бўйича қарори унинг аъзолари томонидан оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади ва маъмурий кенгаш йиғилиши баёни билан расмийлаштирилади ҳамда Дирекция ва инвестор (инвесторлар) ўртасида ЭИЗ ҳудудида инвестициялаш тўғрисидаги битимни (кейинги ўринларда инвестициялаш тўғрисида битим деб аталади) тузиш учун асос ҳисобланади


18. Маъмурий кенгаш йиғилишининг баёни Дирекция директори, маъмурий кенгаш аъзолари томонидан имзоланади ва маъмурий кенгаш раиси томонидан тасдиқланади.


19. Маъмурий кенгаш мажлиси баёнидан кўчирма баён маъмурий кенгаш тасдиқлаган кундан бошлаб 1 иш куни мобайнида Дирекция томонидан инвесторга ёки унинг ваколатли шахсига юборилади.



4-БОБ. ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ

ЖОЙЛАШТИРИШ БЎЙИЧА МАЪМУРИЙ

КЕНГАШЛАРНИНГ ҚАРОРЛАРИНИ

РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ

БИЛАН КЕЛИШИШ


20. Маъмурий кенгашнинг қиймати эквивалентда 5,0 млн АҚШ долларидан юқори бўлган инвестиция лойиҳаларини кўриб чиқиш натижаси бўйича қарори, у тасдиқланган санадан бошлаб икки иш куни ичида келишиш учун Республика кенгашига, инвестиция буюртманомаси ва лойиҳа бизнес-режаси билан бирга юборилади.


21. Республика кенгаши маъмурий кенгашнинг қарорини олган санадан бошлаб 7 иш куни ичида Республика кенгаши йиғилиши баёнини расмийлаштириш йўли билан келишади. Келишиш Республика кенгаши аъзоларининг қуйидаги хулосаларни инобатга олган ҳолда амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги - ҳудудларни, саноат тармоқларини ривожлантириш дастурларидан келиб чиқиб, лойиҳа амалга оширилишининг мақсадга мувофиқлиги қисми бўйича, ишлаб чиқаришни зарур хом-ашё ресурслари билан таъминланганлиги, валюта қопланувчанлиги ва ташкил этилаётган иш ўринлари ҳамда ушбу ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури лойиҳаларига қонунчиликда белгиланган кўрсаткичларига мувофиқлиги қисми бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси - янгидан барпо этилаётган ишлаб чиқаришларни замонавий ускуналар ва технологиялар билан жиҳозлаш, инвесторларнинг салоҳиятлилиги ҳамда инвесторнинг лойиҳани амалга ошириш учун молиявий ва технологик имкониятларининг етарлилиги қисми бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси - эркин туристик зоналарда инвестиция лойиҳалар амалга оширилишининг мақсадга мувофиқлиги қисми бўйича;

тегишли тижорат банклари - лойиҳани биргаликда молиялаштириш учун кредит ажратиш қисми бўйича.


22. Инвестия лойиҳалари бўйича ушбу Низомнинг 21-бандида кўрсатилган хулосалар ваколатли ташкилотлар томонидан уларга лойиҳанинг инвестиция буюртманомаси ва бизнес-режаси келиб тушган санадан бошлаб 5 иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига умумлаштириш ва Республика кенгаши йиғилишининг баёни лойиҳасини тайёрлаш учун юборилади.

23. Республика кенгаши ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини жойлаштириш бўйича маъмурий кенгаш қарорини келишиш бўйича йиғилиш баёни лойиҳасини аввал ижобий хулоса тақдим этган Республика кенгаши аъзолари билан келишиш талаб этилмайди.



5-БОБ. ИНВЕСТИЦИЯЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ

БИТИМНИ ТУЗИШ ВА ЭИЗ ҚАТНАШЧИЛАРИНИ

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


24. Инвестициялаш тўғрисидаги битим лойиҳаси давлат, инглиз ва рус тилларида Дирекциянинг расмий веб саҳифасида жойлаштирилади ёки маъмурий кенгашнинг инвестор томонидан кўриб чиқиш учун киритган инвестиция буюртманомасини маъқуллаш бўйича йиғилишининг баёни тасдиқлангандан кейин 1 иш куни ичида Дирекция томонидан инвесторга тақдим этилади.

Инвестициялаш тўғрисидаги битим маъмурий кенгашнинг инвестиция лойиҳасини жойлаштириш бўйича йиғилиш баёни тасдиқланган кундан бошлаб 5 иш куни ичида ушбу Низомнинг 3-иловасидаги шаклга мувофиқ Дирекция ва инвестор (инвесторлар) ўртасида тузилади.


25. Инвестициялаш тўғрисидаги битимда инвестиция лойиҳасининг хусусиятига кўра бошқа шартлар ҳам мавжуд бўлиши мумкин.


26. Зарурат бўлганда, инвестициялаш тўғрисидаги битим қоидаларини келишиш мақсадида Дирекция ва инвестор (инвесторлар) ўртасида музокаралар ўтказилиши мумкин.


27. Инвестициялаш тўғрисидаги битим ЭИЗнинг фаолият кўрсатиш муддатидан ошмайдиган муддатга тузилади.


28. Инвестор (инвесторлар) ва Дирекция ўртасидаги инвестициялаш тўғрисидаги битим инвестор (инвесторлар) томонидан ташкил этиладиган тадбиркорлик субъекти ЭИЗ қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб кучга киради.


29. Инвестициялаш тўғрисидаги битимнинг амал қилиши:

инвестициялаш тўғрисидаги битим тузилган муддат тамом бўлгач;

тадбиркорлик субъекти ЭИЗ қатнашчиси мақомидан маҳрум этилганда;

ЭИЗ муддатидан олдин тугатилганда;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда тўхтатилади.


30. ЭИЗ жойлашган ҳудудда давлат рўйхатидан ўтилганлиги мавжуд бўлмаган тақдирда, инвестор маъмурий кенгаш йиғилишининг баёни тасдиқлангандан сўнг 5 иш куни ичида ҳамда инвестициялаш тўғрисидаги битимни имзолашдан олдин ЭИЗ жойлашган ҳудудда рўйхатдан ўтказувчи ташкилотга керакли ҳужжатларни, у ташкил этаётган тадбиркорлик субъектини юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш ёки аввал рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектини қайта рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этади.


31. ЭИЗ ҳудудида жойлаштириш учун инвестор томонидан юридик шахс сифатида ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектни давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.


32. Хўжалик юритувчи субъект юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин инвестор томонидан Дирекцияга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

хўжалик юритувчи субъект юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхаси;

ЭИЗ қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш учун Республика кенгаши томонидан белгиланадиган миқдорда тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.


33. Дирекция ушбу Низомнинг 32-бандида кўрсатилган ҳужжатлар олинган кундан бошлаб 2 иш куни мобайнида хўжалик юритувчи субъектни ЭИЗ қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказади ва ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шакл бўйича ЭИЗ қатнашчиси гувоҳномасини беради.


34. Дирекция хўжалик юритувчи субъект ЭИЗ қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб 1 иш куни мобайнида хўжалик юритувчи субъект жойлашган жойдаги давлат солиқ ва божхона хизмати органларини хабардор қилади.


35. Дирекция хўжалик юритувчи субъект ЭИЗ қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб 1 иш куни мобайнида барча зарур ҳужжатларни хўжалик юритувчи субъектга ер участкаси ажратиш учун тегишли вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри бўйича давлат корхонасига беради.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


36. ЭИЗ қатнашчиси мақомидан маҳрум қилиш ёки тўхтатиб туриш Республика кенгаши томонидан маъмурий кенгашлар ёки ваколатли ташкилотларнинг асосланган таклифлари асосида, белгиланган тартибда амалга оширилади.


37. Хўжалик юритувчи субъектни ЭИЗ қатнашчиси мақомидан ихтиёрий тартибда маҳрум қилиш тўғрисидаги қарор хўжалик юритувчи субъектнинг уни бундай мақомдан маҳрум қилиш тўғрисидаги аризасига кўра ёхуд у Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ тугатилган тақдирда маъмурий кенгашлар томонидан қабул қилиниши мумкин.

ЭИЗ қатнашчиси томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва (ёки) инвестициялаш тўғрисидаги битим бузилиши юзасидан низо мавжуд бўлганда хўжалик юритувчи субъектни ЭИЗ қатнашчиси мақомидан маҳрум этиш Республика кенгашнинг қарори асосида Дирекциянинг аризаси бўйича суд тартибида амалга оширилади.

Дирекция ЭИЗ қатнашчилари реестрига хўжалик юритувчи субъектнинг қатнашчи мақомидан маҳрум этилганлиги тўғрисидаги суднинг қарори кучга кирган санадан бошлаб 3 иш куни мобайнида хўжалик юритувчи субъектнинг ЭИЗ қатнашчиси мақомидан маҳрум этилганлиги тўғрисидаги ёзувни киритади.


38. Дирекция ЭИЗ қатнашчилари реестрига тегишли ёзув киритилган кундан бошлаб 1 иш куни мобайнида давлат солиқ ва божхона хизмати органларини хўжалик юритувчи субъектнинг ЭИЗ қатнашчиси мақомидан маҳрум этилгани тўғрисидаги маълумотлардан хабардор қилади.


39. Тадбиркорлик субъектининг ЭИЗ қатнашчиси мақомидан маҳрум бўлиши унинг ЭИЗ ҳудудидаги фаолиятини ҳамда ЭИЗ қатнашчисига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бошқа объектларга нисбатан ҳуқуқлари тугатилишини келтириб чиқармайди. Бу ҳолда ушбу тадбиркорлик субъекти ЭИЗ қатнашчисига тақдим этиладиган имтиёз ва афзалликлардан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотади.






Низомга

1-ИЛОВА



Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлаштириш учун

инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш ҳамда ЭИЗ

қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш

СХЕМАСИ

          

Масъул орган

Кўриб чиқилаётган масала

Кўриб чиқиш муддати

ЭИЗ ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш

Дирекция

   

Топширилган ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини жойлашти-риш бўйича инвестиция буюртманомасини унга илова қилинган ҳужжатлар билан кўриб чиқиш ва маъмурий кенгашга кўриб чиқиш учун киритиш. ЭИЗ ҳудудида фармацевтика соҳасидаги инвестиция лойиҳаси киритилган тақдирда инвестиция буюртманомасини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига юбориш.

       

2 иш куни ичида

Маъмурий кенгаш

          

Инвестиция буюртманомасини иловалари билан кўриб чиқиш ва:

ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини жойлаштириш мумкинлиги ёки тадбиркорлик субъектига ЭИЗ қатнашчиси мақомини бериш, ер участкасини ёки бўш турган ва нофаол бинони ажратиб бериш, уларнинг умуий майдони ва жойлашган жойини кўрсатган ҳолда;

аниқ ва асосланган мулоҳазалар ҳамда камчиликларни кўрсатган ҳолда тақдим этилган ҳужжатларни пухталаштиришнинг зарурлиги;

ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг мақсадага мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилиш.


Қиймати эквивалентда 5,0 млн АҚШ долларидан юқори бўлган инвестиция лойиҳаларини кўриб чиқиш натижаси бҳйича қарорни келишиш учун Республика кенгашига, инвестиция буюртманомаси ва лойиҳа бизнес-режаси билан бирга юбориш.

  

5 иш куни ичида


2 иш куни ичида

Республика кенгаши

    

Қиймати эквивалентда 5,0 млн АҚШ долларидан юқори бўлган инвестиция лойиҳаларини кўриб чиқиш ва келишиш.

      

7 иш куни ичида

Дирекция

          

Маъмурий кенгаш мажлиси баёнидан кўчирмани инвесторга ёки унинг ваколатли шахсига юбориш

      

1 иш куни ичида


ЭИЗ қатнашчиларини рўйҳатга олиш (қайта рўйҳатдан ўтказиш)

Дирекция ва инвестор

         

Инвестициялаш тўғрисида битим тузиш, зарурат бўлганда, инвестиялаш тўғрисидаги битим қоидаларини келишиш мақсадида музокаралар ўтказилиши мумкин.

       

5 иш куни ичида

Инвестор

      

Рўйҳатдан ўтказувчи ташкилотга керакли ҳужжатларни, у ташкил этаётган тадбиркорлик субъектини юридик шахс сифатида давлат рўйҳатидан ўтказиш ёки аввал рўйҳатдан ўтган тадбиркорлик субъектини қайта рўйҳатдан ўтказиш учун тақдим этиш.

       

Маъмурий кенгаш йиғилишининг баёни тасдиқланган кундан

бошлаб 5 кун ичида

Рўйҳатдан ўтказувчи орган

       

Давлат рўйҳатидан ўтказиш, ваколатли ташкилотлар рўйҳатига олиш.

          

1 иш куни ичида



Дирекция

        

Хўжалик субъектини ЭИЗ қатнашчиси сифатида рўйҳатдан ўтказиш ва гувоҳнома бериш.

     

Ҳужжатларни олган кундан 2 иш куни ичида

Дирекция

         

Хўжалик юритувчи субъект жойлашган жойдаги давлат солиқ ва божхона хизмати органларини хабардор қилиш.

Барча зарур ҳужжатларни хўжалик юритувчи субъектга ер участкаси ажратиш учун тегишли вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри бўйича давлат корхонасига бериш.

          

Хўжалик субъектини ЭИЗ қатнашчиси сифатида рўйҳатдан ўтказган кундан бошлаб 1 кун ичида

                   





Низомга

2-ИЛОВА




_______________________ (ҳудуд номи) эркин иқтисодий

зоналар ва кичик саноат зоналари

Маъмурий кенгаши

          

"__________________" эркин иқтисодий зонасида инвестиция

лойиҳасини жойлаштириш учун инвестиция

БУЮРТМАНОМАСИ

          

1. Инвестор (инвесторлар) тўғрисида маълумотлар:

          

Мурожаатчи (инвестор ёки инвесторлар) ташкилотнинг номи, келиб чиққан давлати



Инвестор (ёки инвесторлар) тўғрисида маълумот, жумладан давлат рўйхатидан ўтган санаси ва жойи, таъсисчи(лар) ва бошқалар



Юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, таъсисчиларнинг устав фондидаги улушининг тақсимланиши ва қўйилмаларнинг шакли



Мурожаатчи ташкилотнинг жойлашуви (манзили)



       

2. Инвестиция лойиҳаси тўғрисида маълумотлар:

         

Инвестиция лойиҳасининг номи



Инвестиция лойиҳасининг мақсади ва қисқача тавсифи, жумладан ишлаб чиқаришнинг йиллик қуввати



Ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг номи, қўлланилиши ва асосий белгилари



Ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг ТИФ ТН коди (10 та белги)



Маҳсулотнинг ўртача йиллик ишлаб чиқариш ҳажми, экспортга ва ички бозорга йўналтириладиган ҳажмини (натура кўринишида ва экв.АҚШ долларида) ҳисобга олган ҳолда



Асосий хом-ашё, материал ва бутловчи қисмлар (маҳаллий ва импорт), уларнинг тайёр маҳсулотдаги улуши (% да)



Хом-ашё, материаллар, бутловчи қисмларга бўлган йиллик талаб (экв. АҚШ долларида), шу жумладан маҳаллий ва импорт

           


Маҳаллийлаштириш даражаси (МД=(1-И/Т) х100%)* ҳамда тайёр маҳсулот

товар позициясининг ТИФ ТН коди бўйича ўзгариши (1 йил, 2 йил, 3 йил)



Маҳсулот стандартлари - ГОСТ, ОСТ, ТУ, O`zDst, ISO 9001 и ISO 14001 ва бошқалар



Фойдаланилиши мўлжалланаётган савдо маркаси



Ишлаб чиқаришнинг бошланиш санаси



Ташкил этилаётган иш ўрни, жумладан маҳаллий ходимлар



          

3. Зарур майдон ва инфратузилма тўғрисида маълумотлар:

          

Талаб этиладиган майдон (га)



Ишлаб чиқариш майдонлари (кв.м.)



Электроэнергияга бўлган талаб (кВт/соат йилига), ўрнатиладиган қувват (кВт ёки МВт)



Табиий газга бўлган талаб (куб.м., йилига), босим (атм.)



Ичимлик ва техник сувга бўлган талаб (куб.м., йилига)



Ифлослантирувчи моддалар чиқаришнинг мавжудлиги, жумладан газлар (номлари) кг, йилига ёки соатига, қаттиқ чиқиндилар (номлари) тн/ойда, суюқ чиқиндилар (номлари) тн/ойда ва бошқалар.



         

4. Лойиҳанинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари:

    

Лойиҳанинг қиймати (экв.АҚШ долларида)



Молиялаштириш манбалари (тўғридан- тўғри инвестициялар, маҳаллий таъсисчилар маблағлари, тижорат банклари кредитлари)



Машина ва асбоблар қиймати (экв.АҚШ долларида), жумладан маҳаллий ва импорт.



ҚМИ қиймати (экв.АҚШ долларида)



Айланма капитал суммаси (экв.АҚШ долларида)



Инвестицияларни киритиш шакли ва жадвали



Лойиҳанинг қопланиш муддати (бизнес-режага мувофиқ)



         

          

*) МД - ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси; И - импорт қилинаётган хом-ашё, материаллар ва бутловчи қисмларнинг валютадаги қиймати (божхона тўловлари билан бирга); Т - маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш таннархи (маҳаллий етказиб берувчилардан олинган импорт хом-ашёси маҳаллий ҳисобланмайди).

             

     

            

Рахбар


________________

(имзо)

_________________________________

  (Ф.И.О.)

________________

(сана)



      

      




Низомга

3-ИЛОВА



""_________"

ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИ ДИРЕКЦИЯСИ"

ДАВЛАТ УНИТАР КОРХОНАСИ


ва


"___________" (инвестор/инвесторлар)


ЎРТАСИДА


"__________"

ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИ ҲУДУДИДА

ИНВЕСТИЦИЯЛАШНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ТЎҒРИСИДАГИ БИТИМ



20____ йил "__" _____________даги

            

          


Ушбу 20___йил "___"_____________даги "__________" эркин иқтисодий зонаси ҳудудида инвестициялашни амалга ошириш тўғрисидаги битим (кейинги ўринларда Битим деб аталади):

(I) "__________" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" ДУК Ўзбекистон Республикаси Президентининг "__________" эркин иқтисодий зонасини ташкил қилиш тўғрисида" 20___йил "___"____________даги ПФ-________-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг билан 20___йил "___"____________даги ______-сон қарорига мувофиқ, кейинги ўринларда "____________" ЭИЗ Дирекцияси ва,

(II) Инвестор, _______________________________________________ўртасида жаҳон стандартлари мос __________________ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда ушбу маҳсулотга бўлган Ўзбекистон Республикаси ички бозоридаги ва ташқи бозорлардаги талабни қондиришни таъминлаш мақсадида,

Инвестор Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун зарур бўлган молиявий имкониятга, техник ва профессионал билимларга эгалигини ҳисобга олиб, томонлар ушбу Битимни қуйидагилар тўғрисида тузишди:



1-МОДДА

ТАЪРИФ ВА ТУШУНТИРИШ


Инвестиция лойиҳаси - Инвестиция объектининг "____________" ЭИЗ ҳудудида, аввалдан белгиланган вақт давомида, ўз маблағларини ва (ёки) турли манбалардан жалб қилинадиган капитални (тўғридан-тўғри инвестицияларни) киритиб, лойиҳаолди, тайёрлов, лойиҳа қурилиш-монтаж ишлари, ускунани етказиб бериш ва ишга тушириш, хомашё ва бутловчи қисмларни етказиб бериш ҳамда Инвестиция объектини ишга тушириш ва келгусида фойдаланиш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирларнинг йиғиндиси.

Инвестиция объекти - ___________________ни ишлаб чиқариш бўйича, Инвестиция лойиҳасида кўзда тутилган барча муҳандислик коммуникациялар, ишлаб чиқариш технологияси ва ускунасини ҳисобга олган ишлаб чиқариш комплекси.

Инвестор - белгиланган тартибда танловдан ўтган ҳамда ЭИЗ ҳудудида инвестициялашни амалга ошираётган инвестиция фаолияти субъекти;

Компания - амалдаги қонунчиликка мувофиқ ташкил этилган ва қуйидаги манзилда жойлашган юридик шахс: Ўзбекистон Республикаси, ________________вилояти, "___________" ЭИЗ;

Томонлар - "___________" ЭИЗ ва Инвестор ёки контекстга боғлиқ равишда алоҳида;

Инвестициялар - Инвесторнинг Инвестиция лойиҳасига киритиладиган барча маблағлари;

Амалдаги қонунчилик - Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги.



2-МОДДА

БИТИМ ПРЕДМЕТИ


2.1. Ушбу Битим Инвесторнинг Корхона томонидан амалга оширилаётган Инвестиция лойиҳасини молиялаштириш ва амалга ошириш бўйича ҳуқуқи, мажбурияти ва масъулиятини, "______________" ЭИЗ Дирекциясининг Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқи, мажбурияти ва масъулиятини белгилайди, шунингдек, ушбу Битим билан Инвестор ва Корхона учун яратилган ҳимоя кафолати ва услублари, имтиёз ва афзалликлари билан боғлик бўлган шартнома муносабатларини белгилайди.


2.2. Инвестиция лойиҳаси тўғридан-тўғри инвестициялар, маҳаллий таъсисчиларнинг ўз маблағлари ёки Инвесторнинг масъулияти остида жалб этилаётган тижорат банклари кредитлари ҳисобига амалга оширилади.


2.3. Инвестиция лойиҳаси бир неча босқичларда амалга оширилади. Инвестициянинг умумий суммаси ______ йил давомида ______________экв. АҚШ долларини ташкил этади (инвестицияни киритиш жадвалига мувофиқ).



3-МОДДА

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ОБЪЕКТИ ВА ҲАЖМИ


3.1. Корхона таъсисчилари бўлиб, ___________________ ва ________________ корхонаси ҳисобланади.


3.2. Устав фондини шакллантиргандан сўнг, Корхона ________________________________________ни ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун __________________________миқдордаги инвестицияни таъминлаши керак.



4-МОДДА

ФАОЛИЯТ ТУРИ


4.1. Инвестиция лойиҳасининг фаолияти - ___________________________ ҳажмда ___________________ ишлаб чиқариш ҳисобланади.


4.2. Корхона амалдаги қонунчиликда тақиқланган фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга эмас.



5-МОДДА

БИТИМНИНГ КУЧГА КИРИШИ

ВА АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ


5.1. Ушбу Битим уни имзолашган санадан бошлаб кучга киради ва 20__ йилнинг ____________ гача (ЭИЗнинг фаолият юритиш муддатидан ошмаган муддат кўрсатилади) амал қилади.


5.2. Ушбу Битимнинг барча шартлари, у кучга кирган санадан бошлаб, Томонлар учун мажбурий ҳисобланади.



6-МОДДА

"__________" ЭИЗ ДИРЕКЦИЯСИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


6.1. Ушбу Битимга мувофиқ "__________" ЭИЗ Дирекцияси ўзига берилган ваколатлар доирасида қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:


6.1.1. эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда маъмурий кенгаш деб аталади) томонидан тасдиқланган Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жадвалига мувофиқ Инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилишини текширишни амалга ошириш;


6.1.2. компания белгиланган тартибда рўйхатдан ўтгандан сўнг "__________" ЭИЗ қатнашчилари реестрига киритиш ва унга тегишли "__________" ЭИЗ қатнашчиси Гувоҳномасини бериш;


6.1.3. Инвестиция лойиҳасининг ўз вақтида амалга оширилиши, Инвестиция объектини ишга тушириш ва фаолият юритиши учун зарур инфратузилма (электрэнергия, газ ва сув таъминоти, канализация, кириш йўллари ва бошқалар), ҳудудни ободонлаштиришни таъминлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда ёрдам кўрсатиш;


6.2. "__________" ЭИЗ Дирекцияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:


6.2.1. ушбу Битим бўйича Инвестор томонидан ўз мажбуриятлари бажарилиши тўғрисида ҳисобот ва Инвестия лойиҳаси амалга оширилиши тўғрисидаги маълумотни инвестордан олиш.


6.2.2. амалдаги қонунчилик ва ушбу Битимга мувофиқ Инвестор томонидан ўз мажбуриятларининг тегишли равишда бажарилиши юзасидан назорат олиб бориш;


6.2.3. ўзига топширилган ваколатлар доирасида "__________" ЭИЗ ҳудудида жойлашган давлат мулкидаги кўчмас мулк объектларини бошқариш;


6.2.4. Инвестор томонидан Инвестициялаш тўғрисидаги битимга мувофиқ асосий мажбуриятларини, жумладан, ўз вақтида инвестиция киритилиши, Инвестиция объектининг ишга туширилиши ва фаолият юритиши, ишлаб чиқаришнинг маҳаллийлаштирилиши, маҳсулотнинг экспорт қилиниши, маҳаллий ходимларнинг ўқитилиши, экологик хавфсизлик ва табиат муҳофазаси соҳасидаги Амалдаги қонунчилик нормаларига амал қилиниши, тизимли бузиш содир этилган тақдирда Компанияни "__________" ЭИЗ қатнашчиси мақомидан маҳрум қилиш тўғрисида маъмурий кенгаш ва/ёки эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашига (кейинги ўринларда Республика кенгаши деб аталади) таклиф киритиш.



7-МОДДА

ИНВЕСТОРНИНГ ҲУҚУҚ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


7.1. Ушбу Битимга мувофиқ Инвестор қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:


7.1.1. _____ойда (ёки маъмурий кенгаш Раиси томонидан тасдиқланган Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тармоқ жадвалига мувофиқ) ______________ (экв. млн АҚШ доллари) миқдоридаги инвестицияни тўлиқ киритиш;


7.1.2. маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланган Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тармоқ жадвалига мувофиқ Инвестиция объекти қурилишини бошлаш ва тугатиш;


7.1.3. Инвестиция лойиҳасининг бизнес-режасига мувофиқ экспортга ва ички бозорларга йўналтириладиган ўртача йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини амалга ошириш;


7.1.4. қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда, ускуналарни ўрнатишда ва хўжалик фаолиятини юритишда тегишли норма ва қоидаларга, жумладан экологик хавфсизлик ва табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги Амалдаги қонунчилик нормаларига риоя этиш;


7.1.5. Корхонада халқаро стандартларга мувофиқ бўлган ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни ҳамда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга кафолат берувчи бошқариш тизимни жорий этиш ва бундай тизимни ўз вақтида сертификатлаш;


7.1.6. меҳнат шароитларини таъминлаш ва меҳнат тўғрисидаги Амалдаги қонунчилик нормаларига риоя қилиш ҳамда маҳаллий аҳолини бандлигини таъминлаш мақсадида янги иш ўринлари ташкил этиш (ташкил этилаётган иш ўрнининг умумий миқдорининг камида 90%), жумладан, Инвестор мутахассисларининг бошчилигида амалдаги корхоналарда маҳаллий мутахассисларни ўқитишни ташкил этиш;


7.1.7. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича (жумладан, инвестицияни миқдори, ишлаб чиқаришнинг ишга туширилиши, маҳаллийлаштириш даражаси, маҳсулотнинг экспорт қилиниши, янги иш ўринлари) Амалдаги қонунчиликда белгиланган ҳисоботларни "__________" ЭИЗ Дирекциясига тақдим этиш;


7.1.8. "__________" ЭИЗ қатнашчиси сифатида рўйхатга олинганлиги учун, Республика кенгаши томонидан белгиланган миқдордаги тўловни амалга ошириш.


7.2. Ушбу Битимга мувофиқ Инвестор Корхона томонидан қуйидаги мажбуриятларнинг қабул қилинишини таъминлайди:


7.2.1. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ миқдорда тўланишини амалга ошириш;


7.2.2. Корхона томонидан меҳнат, табиат муҳофазаси, техника хавфсизлиги соҳасидаги Амалдаги қонунчилик нормалари талабларига риоя этилиши ҳамда табиий ресурслардан унумли фойдаланиш бўйича барча зарур чораларни қўллаш;


7.2.3. Корхона томонидан Инвестиция объекти жойлашган ҳудуднинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ишларни амалга ошириш.



8-МОДДА

ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


8.1. Томонлар Битимнинг шартларига мувофиқ ушбу Битим бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ва/ёки етарли бажармаганлиги учун жавобгарликка тортилади. Битимда белгиланмаган ҳолатларда Томонлар Амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.

Ушбу Битимга кўра Инвестор томонидан ўзига юкланган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, Корхона Республика кенгашининг қарори билан "__________" ЭИЗ қатнашчиси реестридан, барча белгиланган имтиёзлар ва афзалликларнинг амал қилиши тўхтатилган ҳолда чиқарилиши мумкин.


8.2. Инвестор "__________" ЭИЗ Дирекциясининг мажбуриятлари бўйича жавобгар эмас, тегишли равишда "__________" ЭИЗ Дирекцияси Инвесторнинг мажбуриятлари бўйича жавобгар эмас.



9-МОДДА

БИТИМНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА ТУГАТИШ


9.1. Томонларнинг ўзаро келишувига кўра Битимга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма равишда тузилган бўлиши ва Томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланиши лозим.


9.2. Битимнинг амал қилиши қуйидаги ҳолатларда тўхтатилиши мумкин:


9.2.1. Ушбу Битимнинг 5.1-бандида кўрсатилган амал қилиш муддати тугаганда;


9.2.2. ажратилган ҳудуднинг белгиланган мақсадда фойдаланилмаган ёки қурилиш-монтаж ишларини бошлаш таъминланмаган тақдирда.

Корхонага Инвестиция лойиҳаси учун ҳудуд ажратиш тўғрисидаги қарор маъмурий кенгашнинг қарори билан бекор қилинади;


9.2.3. "__________" ЭИЗ қатнашчиси мақомидан маҳрум бўлган тақдирда;


9.2.4. Инвестор ушбу Битим бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда;


9.2.5. "__________" ЭИЗ муддатидан аввал тугатилганда;


9.2.6. Ушбу Битимнинг 10.3-бандида кўзда тутилган ҳолатда;


9.2.7. Амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳолатларда.


9.3. Ушбу Битим бекор қилинган тақдирда Инвесторга ва Компанияга Амалдаги қонунчилик билан берилган барча имтиёз ва афзалликлар тўхтатилади.



10-МОДДА

ФОРС-МАЖОР


10.1. Томонлар ушбу Битим бўйича мажбуриятларининг тўлиқ ёки қисман бажармаганлиги учун жавобгарликдан қуйидаги ҳолатларда озод этилади: агар бу ҳолат бартараф этила олинмайдиган кучлар таъсири натижаси бўлганда, яъни фавқулодда ва олдини олиб бўлмайдиган табиий офатлар (зилзила, сув тошқинлари ва бошқалар), ташқи объектив омиллар (эпидемиялар, Томонларнинг оқилона назорати остида бўлмаган бошқа ҳодисалар), ушбу ҳолатлар мавжуд бўлган вақтга, агар бу ҳолатлар тўғридан-тўғри ушбу Битимнинг бажарилишига таъсир этган бўлса.


10.2. Томонлар бир-бирларини форс-мажор ҳолатлари вужудга келиш тўғрисида хабардор қилишга мажбур. Агар, бир Томон бошқа Томонни бундай ҳолат содир бўлиши ҳақида 30 кун муддатда ўз вақтида хабардор қилмаса, мазкур Томон кўрсатиб ўтилган ҳолатларни форс-мажор сифатида эътироф этиш ҳуқуқини йўқотади.

Форс-мажор ҳолатлари содир бўлган ҳудуддаги ваколатли ташкилот томонидан берилган тасдиқ бундай ҳолатлар мавжудлиги ва уларнинг давомийлигига етарли далил бўлади.


10.3. Агар бартараф этиб бўлмайдиган кучлар вужудга келтирган ҳолатлар бир йилдан зиёд давом этса, Томонлар ушбу Битимни, жарималар ва (ёки) неустойкани тўламасдан, ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва бошқа Томоннинг кўрган зиёнини камайтириш бўйича барча имконияти бўлган чораларни кўриб, давом эттиришдан бош тортиш ҳуқуқига эга.


10.4. Иккала Томон форс-мажор ҳолатлари оқибатларини бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўришга мажбур.



11-МОДДА

НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ


11. Томонлар ушбу Битимнинг ижроси натижасида келиб чиқадиган низолар ва келишмовчиликларни ўзаро музокаралар ва маслаҳатлар йўли билан ҳал қилиш учун ҳаракат қилади.



12-МОДДА

ҚЎШИМЧА ШАРТЛАР


12.1. Ушбу Битим шартлари ва Томонларнинг молиявий ҳолати, шунингдек, Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этадиган учинчи шахслар билан Битим тўғрисидаги ҳар қандай маълумот махфий ҳисобланади ва ошкор қилинмайди.


12.2. Томонлар тўлов ва почта реквизитларидаги барча ўзгаришлар тўғрисида бир-бирини зудлик билан хабардор қилишлари шарт. Эски манзил ва ҳисоб рақамлари бўйича, уларнинг ўзгариши тўғрисида хабардор бўлишдан олдин амалга оширилган ҳаракатлар мажбуриятларни бажаришда ҳисобга олинади.


12.3. Ушбу Битим ҳар бир томон учун биттадан 2 та нусхада давлат (ёки рус) ва инглиз тилларида, _____ бетда тузилган. Ҳамма нусхалар тенг юридик кучга эга.

Ушбу Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар вужудга келган тақдирда Томонлар тегишли равишда ўзбек (ёки рус) тилидаги матнга мурожаат этишади.



ТОМОНЛАРНИНГ МАНЗИЛИ ВА БАНК РЕКВИЗИТЛАРИ:






Низомга

4-ИЛОВА


               

Ўзбекистон Республикаси Герби
















""_________" Эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонаси














ГУВОҲНОМА

  

Тартиб рақами: N ______












Берилди:


(ташкилот номи)












"_________" ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИ ҚАТНАШЧИСИ СИФАТИДА








"____________"






Берилган сана:__________________
















Асос:


(________________________(ҳудуд номи) эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари

Маъмурий кенгаши қарорининг санаси ва рақами)































Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР коди) _____________________














































Директор: _____________________

(Ф.И.О.)




______________________

(сана, имзо)
















       

               

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 18 январь