язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик/ Мол-мулк, корхоналар ва бошқа объектларни муҳофаза қилиш/ Ички ишлар вазирлигининг 1-сон, Молия вазирлигининг 1-сон, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 01/15-1-10/01-сон "Қўриқлаш хизмати кўрсатиш бўйича намунавий шартномани тасдиқлаш ҳақида"ги 04.01.2018 й. Қарори (АВ томонидан 29.01.2018 й. 2966-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.01.2018 й.

N 2966

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

04.01.2018 й.

N 1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

04.01.2018 й.

N 1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН КОРХОНАЛАРГА

КЎМАКЛАШИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

04.01.2018 й.

N 01/15-1-10/01


ҚАРОРИ



Қўриқлаш хизмати кўрсатиш бўйича намунавий

шартномани тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-2883-сон "Ички ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 июндаги 421-сон "Ички ишлар органлари қўриқлаш хизмати фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги ва Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қўриқлаш хизмати кўрсатиш бўйича намунавий шартнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2014 йил 20 мартдаги 8, 23, 01/19-26/11-сон "Қўриқлаш бўйича хизмат кўрсатиш тўғрисида намунавий шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2573, 2014 йил 8 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 15-сон, 173-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ички ишлар вазири

П. Бобожонов

Молия вазири

Д. Кучкаров

Хусусийлаштирилган корхоналарга

кўмаклашиш ва рақобатни

ривожлантириш давлат

қўмитаси раиси

Р. Гулямов

        


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 29 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 5 февраль, 5-сон, 86-модда