Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Тушунтирув, услубий материаллар /

4. 2017 йил тўртинчи чораги учун ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсиялар (СБХ, 6-сон, 2018 йил 6 февраль)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



2017 ЙИЛ ТЎРТИНЧИ ЧОРАГИ УЧУН ЯГОНА

СОЛИҚ ТЎЛОВИНИ ҲИСОБЛАШГА

ДОИР ТАВСИЯЛАР*


"СБХ"нинг 4.04.2017 йилдаги 14 (1182), 18.07.2017 йилдаги 28-29 (1196-1197) ва 17.10.2017 йилдаги 42 (1210)-сонларида "Norma Ekspert" мутахассислари тайёрлаган ўтган йилнинг I, II ва III чораклари учун ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсияларни чоп этган эдик. Ушбу мавзуни давом эттирган ҳолда бугунги сонда IV чорак учун ЯСТни қандай ҳисоблаш ва ҳисоботни тўлдиришга доир тушунтиришлар берилмоқда.

           


    

Ягона солиқ тўлови солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.

Ягона солиқ тўлови:

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - Ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган корхоналар томонидан - ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириш муддатидан кечиктирмай тўланади.

Солиқ кодекси 360-моддасининг 1, 4 ва 5-қисмлари.

         


     

2017 йил якунларига кўра қуйидагилар ЯСТ ҳисоб-китобини тақдим этишлари шарт:

барча хўжалик юритувчи субъектлар, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар бундан мустасно - 2018 йилнинг 15 февралидан кечиктирмай;

хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар - 2018 йилнинг 25 мартидан кечиктирмай (АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 2, 4-бандлари).



1-вазият.


ЧАКАНА САВДО КОРХОНАСИ

УЧУН ЯСТ ҲИСОБ-КИТОБИ


Микрофирма Самарқанд шаҳрида рўйхатдан ўтказилган, озиқ-овқат маҳсулотлари билан чакана савдо қилувчи дўконга эга. II чоракдан бошлаб совутиш ускуналарини реализация қилиш бўйича воситачилик фаолияти ҳам амалга оширилмоқда.

Савдо шохобчаси ва офис хонасининг умумий майдони 150 кв.метрни ташкил этади.


9 ой якунларига кўра қуйидаги маълумотлар олинди:

товарлар реализациясидан тушум - 108 000 минг сўм;

воситачилик фаолияти бўйича воситачилик ҳақи - 57 000 минг сўм;

бошқа даромадлар - 15 800 минг сўм (I чоракдаги дивидендлар - 10 000 минг сўм, II чоракда етказиб берувчидан чегирма - 5 000 минг сўм, III чоракда ортиқча қурилиш материалларини реализация қилишдан даромад - 800 минг сўм).


9 ой якунлари бўйича бюджетга 23 897,95 минг сўм миқдорида (I чоракда ЯСТнинг энг кам миқдоригача қўшимча ҳисобланмани ҳисобга олган ҳолда) ЯСТ тўланган.

IV чоракда:

товарлар реализациясидан тушум 46 000 минг сўмни ташкил этган;

воситачилик ҳақи - 10 000 минг сўм.

Декабрда Янги йилга атаб товарлар текинга берилган:

"Меҳрибонлик" уйига - таннархи 15 000 минг сўмлик;

корхона ходимларига - таннархи 2 000 минг сўмлик.

...
Время: 0.0304
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск