ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Оммавий ахборот воситалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.2018 й. 207-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари мухбирларининг касб фаолиятини тартибга солувчи Асосий қоидаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.03.2018 й.

N 207



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУДУДИДА ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ОММАВИЙ

АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ МУХБИРЛАРИНИНГ

КАСБ ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ

АСОСИЙ ҚОИДАЛАРГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3509-сон қарорига 2-илованинг 13-бандига мувофиқ ҳамда туризм соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, миллий туристик маҳсулотлар ва брендларни халқаро майдонларга фаол киритиш, шунингдек, Ўзбекистонга ташрифлар давомида хорижий мамлакатларнинг расмий делегацияларига ҳамроҳлик қилаётган оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартибига аниқликлар киритиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 24 февралдаги 33-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2006 й., 9-сон, 65-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари мухбирларининг касб фаолиятини тартибга солувчи Асосий қоидаларга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири А.Х. Комилов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 18 мартдаги

207-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 24 февралдаги 33-сон қарори билан

тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари

мухбирларининг касб фаолиятини тартибга

солувчи Асосий қоидаларга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар



1. 7-бандда:


а) "олти ойгача" сўзлари "уч ойгача" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикасида материалларни, шу жумладан, кинохроникал, Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти, табиати, маданияти, анъаналари ва аҳоли турмуш тарзи тўғрисидаги дастурларни, публицистик ва тарихий материалларни суратга олишни мўлжаллаётган хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг илтимосномаси мавжуд бўлган тақдирда вақтинча хорижий мухбир сифатида аккредитациядан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома мурожаатнома Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тушгандан кейин беш иш кунигача муддатда берилади".


2. 13-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикасига ташрифни ёритиш учун хорижий давлатларнинг расмий делегацияларига фотограф ёки видеооператор сифатида ҳамроҳлик қилаётган хорижий мамлакатлар давлат органларининг ходимларини аккредитациядан ўтказиш талаб этилмайди.

Хорижий давлатларнинг расмий делегацияларига ҳамроҳлик қилаётган оммавий ахборот воситалари вакилларини вақтинча аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги қарор хорижий давлатнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ёки Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарига юборилган расмий вербал нотаси асосида беш иш кунидан кечикмасдан қабул қилинади. Ушбу ҳолатда Асосий қоидаларнинг 5-бандида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этиш талаб қилинмайди".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 23 март










































Время: 0.1336
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск