Практическое Налогообложение

Нормативно-правовые акты / Трудовое законодательство / Охрана труда /

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш натижалари бўйича санитария-техник ҳолатни паспортлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 16.03.2018 й. 2983-сон билан рўйхатга олинган бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 25.01.2018 й. 4-Б-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 16 мартда 2983-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирининг

2018 йил 25 январдаги

4-Б-сон буйруғига

ИЛОВА



Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан

фойдаланувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда

ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган иш ўринларини

меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш

хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш натижалари

бўйича санитария-техник ҳолатни паспортлаштириш

тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сон "Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон "Ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш чора-тадбирларини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан (бундан буён матнда аттестация деб юритилади) ўтказиш натижалари юзасидан санитария-техник ҳолатни паспортлаштириш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ташкилотларда ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган иш ўринларини аттестациядан ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон қарори билан тасдиқланган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.


2. Ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган иш ўринларини аттестациядан ўтказиш натижасида ташкилотнинг аттестация комиссияси томонидан ташкилотдаги санитария-техник ҳолатнинг паспорти (бундан буён матнда паспорт деб юритилади) тузилади.


3. Паспорт ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади ва ташкилотда сақланади.



2-БОБ. ПАСПОРТНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


4. Паспорт мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.


5. Паспорт қуйидаги маълумотлардан иборат бўлади:

ташкилотнинг номи, идоравий мансублиги (агар идоравий мансуб бўлса) ҳамда манзили кўрсатилган титул варақ;

ташкилот ходимлари тўғрисида умумий маълумотлар (1-жадвал);

ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжлари учун мослаштирилган санитария-маиший ва ёрдамчи хоналар ва жиҳозлар ҳамда яратилган қулайликлар тўғрисида маълумотлар (2-жадвал

...
Время: 0.0478
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск