язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.03.2018 й. ПҚ-3625-сон "Товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилишнинг алоҳида тартиби белгиланадиган хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.03.2018 й.

N ПҚ-3625



ТОВАРЛАР (ИШЛАР, ХИЗМАТЛАР)НИ

ХАРИД ҚИЛИШНИНГ АЛОҲИДА ТАРТИБИ

БЕЛГИЛАНАДИГАН ХЎЖАЛИК ЖАМИЯТЛАРИ

ВА СТРАТЕГИК АҲАМИЯТГА ЭГА КОРХОНАЛАР

РЎЙХАТИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналарнинг узлуксиз ишлаб чиқариш жараёнини таъминлаш, шунингдек, уларнинг ташки иқтисодий фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январда ПҚ-3487-сонли қарори билан тасдиқланган Товарларни (ишлар, хизматларни) харид қилишнинг алоҳида тартиби белгиланадиган, стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналарининг рўйхати қуйидаги мазмунда 13 - 18-бандлар билан тўлдирилсин:

"13. "Ўзпахтасаноат" АЖ

14. "Ўзнефтмаҳсулот" АЖ

15. "Ўзбурғунефтгаз" АЖ

16. "Ўзтрансгаз" АЖ

17. "Ўзнефтгазказибчикариш" АЖ

18. "Ўзбекгеофизика" АЖ.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М. Содиқов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 28 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 2 апрель, 13-сон, 243-модда