Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Айрим тармоқларнинг фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.03.2018 й. ПҚ-3589-сон "Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

06.03.2018 й.

N ПҚ-3589



АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИНИ БОШҚАРИШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА*


Сўнгги йилларда республика иқтисодиёти ва аҳолисига автотранспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилганлиги қайд этилсин. Йўловчи ташиш йўналишлари тармоғи 2006 йилга нисбатан 1,4 бараварга ортди, республикада 117 та йўловчи автовокзали ва автостанцияси фаолият кўрсатмоқда, ташувлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга автотранспорт хизматлари соҳасини жадал ривожлантиришнинг мавжуд имкониятлари ва захираларидан тўлиқ фойдаланилмаяпти. Автотранспорт ҳўжаликларини модернизация қилиш замонавий талаблар даражасида эмас, соҳада илғор ахборот-коммуникация технологиялари ва интеллектуал транспорт тизимлари етарли даражада жорий этилмаяпти. Оғир юк ташувчи автотранспорт воситаларининг ҳаракатдаги таркиби паркининг эскирганлиги юқорилигича қолмоқда. Мамлакатнинг автотранспорт хизматлари экспорти ва транзитини ошириш салоҳиятининг имкониятлари ва захираларидан тўлақонли фойдаланилмаяпти.

Ташиш жараёнлари, қатнов жадвалларига риоя этилиши, йўловчилар томонидан йўл ҳақини электрон тарзда тўлаш самарадорлиги, тушумнинг йиғилиши ва тўлалиги устидан марказлаштирилган диспетчерлик бошқаруви ва назорати тизими мавжуд эмас. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги амалга ошираётган ишлар минтақалардаги йўловчи транспортини бошқариш бўйича махсус ваколатли органлар томонидан деярли такрорланмоқда.

Автомобилда ташишлар ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш юзасидан назорат чораларининг тубдан кучайтирилиши йўловчилар автотранспортида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича профилактик чоралар кўришни талаб этади.

Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, автомобиль транспортида ташишлар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда автотранспорт хизматлари бозорини шакллантириш ва ривожлантириш мақсадида:

7. Қуйидагилар:

Автомобиль транспортини бошқариш тизимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш дастури 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига автомобиль транспортини бошқариш тизимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш дастурини амалга ошириш натижаларини ҳар томонлама таҳлил қилиш асосида дастур параметрларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари Транспорт вазирлиги билан биргаликда шаҳар ва туманларда янги ташкил этилаётган автомобиль ташувларини мувофиқлаштириш шуъбаларининг шаҳар ва туманларда жойлаштирилишини таъминласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 январдаги ПҚ-2724-сон қарори билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда шаҳарлар ва қишлоқларда автотранспорт хизматларини янада ривожлантириш дастурига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:

янги автобус йўналишларини ташкил этиш ҳамда автовокзаллар ва автостанциялар қурилиши ва реконструкция қилинишининг 2018-2021 йилларда республика иқтисодиёти ва чекка минтақалар аҳолисининг ташишларга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда янгиланган мақсадли кўрсаткичлари 7 - 8-иловаларга мувофиқ;

2018-2021 йилларда автомобилда халқаро ташишларни амалга ошираётган миллий ташувчиларнинг катта ҳажмли юк автотранспорт воситалари паркини янгилашнинг прогноз кўрсаткичлари 9-иловага мувофиқ.

2017-2021 йилларда шаҳарлар ва қишлоқларда автотранспорт хизматларини янада ривожлантириш дастурида назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши юзасидан масъулият Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири зиммасига юклансин.

11. Асосий фаолияти автобусларда йўловчи ташишни амалга ошириш бўлган умумий фойдаланишдаги шаҳар йўловчи транспорти ташкилотлари 2022 йилнинг 1 январигача бўлган муддатга ер солиғи тўловларидан озод этилсин.

12. Транспорт вазирига:

автобусларда йўловчи ташиш (шу жумладан, халқаро) хизматини кўрсатувчи, юкларни автомобилда ташишлар ҳамда транспорт-логистика фаолиятини амалга оширувчи, тўхташ бекатларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва бошқа автомобиль транспорти соҳасида фаолият юритувчи унитар корхоналар шаклидаги мустақил махсус корхоналарни ташкил этиш;

Транспорт вазирлиги тузилмасидаги унитар корхоналарни бирлаштириш ва тугатиш ҳуқуқи берилсин.

13. Транспорт вазирлигига ва унинг томонидан ташкил этиладиган махсус корхоналарга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси раҳбари билан келишган ҳолда, тендер савдолари ўтказмасдан, энг мақбул таклифларни танлаб олиш йўли билан автобуслар ва микроавтобуслар фаолиятини масофадан онлайн тарзида кузатиш ҳамда йўловчилар транспортида йўл ҳақини нақд пулсиз тўлаш тизимини жорий этиш учун мўлжалланган автотранспорт воситалари, дастурий маҳсулотлар, ускуналар, механизмлар, материаллар, бутловчи анжомларни ишлаб чиқарувчи заводлар (етказиб берувчилар) ёки уларнинг расмий дилерлари (дистрибьюторлари) билан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат этилсин.

14. Транспорт вазирлиги ва унинг томонидан ташкил этиладиган янги махсус корхоналар асослаш эҳтиёжи мавжуд бўлганда техник-иқтисодий асослаш асосида 2023 йилнинг 1 январигача бўлган муддатга:

барча турдаги солиқлардан озод қилинсин, бунда бўшаган маблағлар янгидан ташкил этиладиган махсус ташкилотларнинг моддий- техника базасини мустаҳкамлаш учун мақсадли ишлатилиши;

Ўзбекистон Республикасига белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган транспорт воситалари, бутловчи анжомлар ва эҳтиёт қисмлар, ускуналар, асбоблар ва приборлар, машиналар ва механизмлар, компьютер ва диагностика техникаси учун божхона тўловларидан озод этилиши белгилаб қўйилсин (божхонада расмийлаштирувлар учун йиғимлар бундан мустасно);

Белгилаб қўйилсинки, Транспорт вазирлиги ва унинг томонидан ташкил этилаётган янги махсус ташкилотлар ўртасида, шунингдек, ташкилотларнинг ўзлари ўртасида қайтармаслик шарти билан топширилаётган ва қабул қилинаётган мол-мулк юридик шахсларнинг қўшимча қиймат ва даромад солиғи бўйича солиққа тортиш объекти ҳисобланмайди.

15. Транспорт вазирлиги ходимлари хизмат вазифаларини бажаришда идоравий формали кийим-бош кийиши белгилансин.

17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳукумат қарорини икки ҳафта муддатда қабул қилсин.


18. "Ўзавтотранс" агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 10 январдаги ПҚ-2724-сон қарорининг 1 ва 4-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


20. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғи Д.Т. Деҳқонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев

               





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 6 мартдаги

ПҚ-3589-сонли қарорига

6-ИЛОВА



Автомобиль транспорти бошқарув

тизимида ахборот-коммуникация

технологияларини жорий этиш

ДАСТУРИ

      

Т/р

Чора-тадбир номи

Ижро муддати

Бажариладиган

ишлар нархи*

(млн.сўм)

Масъул ижрочилар

I. АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИ БОШҚАРУВ ТИЗИМИДА АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН

ТИЗИМЛАР ВА ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТЛАРНИ ЯРАТИШ ВА ЖОРИЙ ЭТИШ

1.1

Тезкор хизматлар тизимлари билан интеграллашган онлайн режимида умумий фойдаланишдаги йўловчилар ташишларини амалга оширишни мониторинг қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш.

2018-2021 йй.

2 650,0

"Ўзавтотранс" Агентлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар

Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар

ҳокимликлари

1.2

Тошкент шаҳри, Нукус ва вилоят марказларида умумий фойдаланишдаги йўловчилар ташиш транспортида йўл ҳақини ягона автоматлаштирилган тўлаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш.

2018-2021 йй.

80 512,0

"Ўзавтотранс" Агентлиги, Ахборот

технологиялари вазирлиги,

"Тошшахартрансхизмат" АЖ,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар

Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар

ҳокимликлари

1.3

Автовокзаллар ва автостанциялар ҳамда йўловчилар кўп йиғиладиган бекатларда автобус ҳаракати жадвалини масофадан кузатиш учун мўлжалланган электрон табло тизимини жорий этиш.

2019-2021 йй.

1 083,0

Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари,

"Ўзавтотранс" Агентлиги, Ахборот

технологиялари вазирлиги

1.4

Республика автомобиль ташувчиларининг йўл варақаларини ҳисобга олиш ва автомат тарзда ишлаш бўйича дастурий таъминлашни ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2019-2021 йй.

175,0

"Ўзавтотранс" Агентлиги

II. ФУНКЦИЯЛАРИНИ БАЖАРИШДА ТЕЗКОРЛИК ВА СИФАТИНИ ОШИРИШГА ИМКОН БЕРУВЧИ

"ЎЗАВТОТРАНС" ФАОЛИЯТИНИ АВТОМАТЛАШТИРИШ АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИНИ ЯРАТИШ

2.1

Қўшимча функционал блокларини бириктириш орқали "Ўзавтотранс" Ягона ахборот тизимини такомиллаштириш.

"Лицензиялаш" - ўрнатилган тартибда юридик шахс ва якка тадбиркорларни лицензиялашда "Ўзавтотранс" ходимлари билан биргаликда ўзаро ҳамкорликда ишлашни таъминлаш учун мўлжалланган

"Аттестация" - автомобилда ташувчиларнинг алоҳида тоифа ходимларини аттестациядан ўтказиш жараёнида "Ўзавтотранс" ходимларини хамирликда ишлашини таъминлайди;

"Инспекция" - бир вақтда "Лицензиялаш" ва Аттестациялаш" функционал тизимостини тўлдиради. Тизимости инспекцияли текширувларни режалаштириш ва бажаришда "Ўзавтотранс" ходимлари ҳамкорликдаги ишини таъминлаш учун мўлжалланган, лицензиялаш ва аттестациялаш билан боғлиқ, улар билан боғлиқ бўлмаган режали ва режадан ташқари автомобиль транспорти субъектлари текширувларини ўз ичига олади;

"Кадрларни бошқариш" - "Ўзавтотранс" ва бўйсинувчи ташкилотлар кадрлари ресурсларини бошқариш бўйича фаолиятини автоматлаштириш ҳамда "Ўзавтотранс" ва бўйсинувчи ташкилотлар кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш учун мўлжалланган.

2018-2021 йй.

300,0

"Ўзавтотранс" Агентлиги

2.2

Онлайн режимида қуйидагилар учун аризаларни қабул қилиш бўйича қўшимча интерактив хизматларни тақдим этган ҳолда веб-сайтни на:

Лицензия олиш;

Автовокзал (автостанциялар) паспортларини олиш;

Халқаро ташишларни амалга ошириш учун рухсатнома олиш;

Йўловчилар йўналишларини жойлаштириш учун тендерда иштирок этиш;

Юридик шахс ва хусусий тадбиркорлар ходимларининг аттестациядан ўтиши.

2018 - 2021 йй.

250,0

"Ўзавтотранс" Агентлиги

Ахборот технологиялари вазирлиги

2.3

Онлайн-маслаҳат хизматини жорий этиш (юридик) ва бошқалар.

2018 й.

43,0

"Ўзавтотранс" Агентлиги

2.4

Шаҳар транспорти йўловчилари учун тегишли йўналишлардаги транспорт воситаларининг жойлашувини кузатиш ва оптимал йўналишни танлаш имкониятига эга функцияси мавжуд бўлган мобиль илова яратиш

2019 й.

50,0

"Ўзавтотранс" Агентлиги

2.5

Автомобил транспортида юкларни ташиш хизматини буюртма қилиш учун мобил илова яратиш

2019-2020 йй.

80,0

"Ўзавтотранс" Агентлиги

2.6

Халқаро ва шаҳарлараро йўловчи ташувчи автотранспортларда йўл ҳақини тўлаш учун фойдаланиладиган ҳужжатларни буюртма ва брон қилиш электрон тизимини жорий қилиш.

2019 й.

275,0

"Ўзавтотранс" Агентлиги

2.7

Марказий аппарат ва ташкилий тузилмалардаги компьютер техникаларини янгилаш

2018 - 2021 йй.

1 175,0

"Ўзавтотранс" Агентлиги

2.8

Инспекторларни махсус қурилмалар, техник воситалар билан таъминлаш


2018-2019 йй.

2 178,6

"Ўзавтотранс" Агентлиги

III. ХАЛҚАРО АВТОТРАНСПОРТ ТАШУВЛАРИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ТИЗИМЛАРНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ

3.1

Халқаро автомобиль ташишлари учун хорижий давлатлар рухсатномалари бланкаларини фойдаланиш ҳисоби ва назорати бўйича автоматлаштирилган тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2018-2019 йй.

100,0

"Ўзавтотранс" Агентлиги

3.2

Ўзбекистон Республикасига автомобиль ташишларининг кириши чиқишини ҳисоби ва назорати тизимини такомиллаштириш ва уни Давлат божхона қўмитаси тизими билан интеграциялаш.

2019-2021йй.

100,0

"Ўзавтотранс" Агентлиги,

Давлат божхона қўмитаси

IV. АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

4.1

Давлат органлари билан ҳимояланган автоматлаштирилган электрон ахборот алмашиш тизимини яратиш.

2018-2021 йй.

150,0

"Ўзавтотранс" Агентлиги,

МХХ,

"UNICON.UZ" ДУК

4.2

Ахборот хавфсизлигининг зарур даражасини таъминлаш бўйича ички норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш (ахборот хавфсизлигининг корпаратив сиёсати, ахборот хавфсизлиги хавфларини бошқариш ҳақида, ахборот хавфсизлиги можароларини бошқариш ҳақида ва бошқалар).

2018 й.

-

"Ўзавтотранс" Агентлиги,

Ахборот технологиялари вазирлиги

4.3

Ички норматив ҳужжатларни такомиллаштириш (корпоратив тармоқ ва компьютер техникасидан фойдаланиш қоидалари электрон шакллар ҳақида қоидалар ва ҳисобот муддатлари ва бошқалар ҳақида)

2018-2021 йй.

доимий

"Ўзавтотранс" Агентлиги


ЖАМИ:


89 121,6


         

*)  Чора-тадбир қиймати лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш якуни бўйича аниқлаштирилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 6 мартдаги

ПҚ-3589-сонли қарорига

7-ИЛОВА



2018-2021 йилларда йўловчилар ташийдиган янги автобус

йўналишларини ташкил этишнинг мақсадли

ПАРАМЕТРЛАРИ

         

Т/р

Ҳудудлар

Жами

шу жумладан йиллар бўйича

2018 й.

2019 й.

2020 й.

2021 й.

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

23

6

5

6

6

шу жумладан:

шаҳар

6

2

1

1

2

шаҳар атрофи

9

2

2

3

2

шаҳарлараро

8

2

2

2

2


шу жумладан: вилоят ичи

4

2

1


1

2.

Андижон вилояти

32

6

7

9

10

шу жумладан:

шаҳар

14

3

3

4

4

шаҳар атрофи

14

2

3

4

5

шаҳарлараро

4

1

1

1

1


шу жумладан: вилоят ичи

1

...
Время: 0.0076
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск