язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари/ Таълим. Маданият. Ноширлик фаолияти/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.03.2004 й. 99-сон "Диний таълим муассасаларининг фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.03.2004 й.

N 99


ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига ҳамда "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Диний таълим муассасаларининг фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг диний таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш комиссияси икки ҳафта муддатда:

Комиссия тўғрисидаги низомни;

Диний таълим муассасаси паспорти шаклини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И.Каримов


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 9-сон, 106-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 3, 19-модда.