язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.03.2018 й. 235-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.03.2018 й.

N 235



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК,

БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси

орқали товарлар олиб ўтилишини янада тартибга солиш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 6 февралдаги

ПҚ-3512-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарлар олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3512-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 26 мартдаги

235-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 124-модда) билан тасдиқланган Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомнинг 2-банди "б" кичик бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Республикага жисмоний шахслар томонидан божхона тўловлари солинмайдиган товарларни олиб киришнинг чекланган нормалари жисмоний шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси ташқарисидан ушбу шахс томонидан олиб кириладиган ва унинг томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига киришда бож олинмайдиган савдо дўконларидан сотиб олинган товарларнинг жамига нисбатан қўлланилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 12 декабрдаги 324-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 12-сон, 95-модда) билан тасдиқланган Четдан келтириладиган истеъмол товарларини махсус назорат идентификация белгилари билан маркировка қилиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3-банди бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"қонун ҳужжатларида белгиланган божхона тўловлари солинмайдиган товарларни республикага олиб кириш нормалари доирасида жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 октябрдаги 814-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 1-банддаги ва 2-банднинг иккинчи хатбошидаги "нотижорат мақсадлардаги" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 12-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"қиймати ва (ёки) миқдори республикага жисмоний шахс томонидан божхона тўловлари солинмайдиган товарларни олиб киришнинг чекланган нормаларидан ва республикадан жисмоний шахс томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган божхона декларациясини тақдим этмасдан товарларни олиб чиқишнинг чекланган нормаларидан ошиб кетган товарлар;"


в) 15, 16-бандлардаги "божсиз олиб кириш, акциз солиғи солинмайдиган нормаларидан ошадиган товарлар" сўзлари "республикага жисмоний шахс томонидан божхона тўловлари солинмайдиган товарларни олиб киришнинг чекланган нормаларидан ёки республикадан жисмоний шахс томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган божхона декларациясини тақдим этмасдан товарларни олиб чиқишнинг чекланган нормаларидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 21-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"21. Жисмоний шахслар томонидан божхона тўловлари солинмайдиган товарларни республикага олиб киришнинг чекланган нормаларидан ёки божхона декларациясини тақдим этмасдан товарларни республикадан олиб чиқиб кетишнинг чекланган нормаларидан ошадиган товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтишда қонун ҳужжатларида белгиланган божхона расмийлаштирувининг умумий қоидалари қўлланилади".






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 26 мартдаги

235-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинганлиги учун йиғим ундиришни жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 13 августдаги 279-сон қарорининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 8-сон, 22-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг 1999 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети тўғрисида" 1998 йил 31 декабрдаги 541-сон қарорига 8-2-илова.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2001 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2000 йил 26 декабрдаги 500-сон қарорига 9-2-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2000 й., 12-сон, 190-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъмол товарлари импортини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 4 декабрдаги 425-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2002 й., 23-сон, 187-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 27 март