язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.03.2018 й. 164-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.03.2018 й.

N 164



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК,

БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал

ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сон Фармонини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов ва "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси раиси И.У. Ҳайдаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 2 мартдаги

164-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига ахборотларни тақдим этиш ва жойлаштириш тартиби тўғрисида" 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 30-модда) 1-илованинг 34-позицияси "Масъуллар" устунидаги "Ўзбекенгилсаноат" АК" сўзлари "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг, шунингдек инвестиция лойиҳалари юзасидан ташаббус кўрсатиш ва амалга ошириш учун масъул йирик корхоналарнинг таркибий бўлинмаларини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 23 мартдаги 84-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 3-сон, 19-модда) 1-илованинг 17-бандидаги "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси" сўзлари "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида замонавий тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 31 октябрдаги 305-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 45-сон, 546-модда) 2-банди еттинчи хатбошидаги ва 8-10-бандларидаги "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси" сўзлари "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 2 мартдаги

164-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган

айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика енгил саноатини ривожлантириш ва бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 2 июлдаги 240-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2002 й., 13-сон, 103-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарорининг 70-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 19-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2004 йил 17 январдаги 28-сон қарорининг 30-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 1-сон, 5-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси бошқарув тузилмасини такомиллаштириш ва республика енгил саноатини янада ривожлантиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 25 мартдаги 141-сон қарорининг 1, 2-бандлари ва 13-бандининг иккинчи хатбоши, шунингдек, ушбу қарорга 7-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 й., 12-сон, 145-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси ҳузурида тўқимачилик маҳсулотлари рекламаси ва маркетинги агентлигини ташкил этиш тўғрисида" 2007 йил 13 августдаги 171-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 342-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорининг 22-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6- сон, 27-модда).


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Енгилсаноатсервис" унитар корхонасини қайта ташкил этиш тўғрисида" 2011 йил 31 январдаги 24-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 й., 4-5-сон, 36-модда).


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекенгилсаноат" ДАК устав фонди миқдорининг ўзгариши тўғрисида" 2013 йил 30 декабрдаги 348-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 1-сон, 6-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 5 март