язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.02.2018 й. 102-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.02.2018 й.

N 102



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар экспорт

қилинишини рағбатлантириш ва рақобатбардошлигини

таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"

2017 йил 15 декабрдаги ПФ-5286-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар экспорт қилинишини рағбатлантириш ва рақобатбардошлигини таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 15 декабрдаги ПФ-5286-сон Фармонини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Бош вазир ўринбосари - "Ўзгаротехсаноатхолдинг" АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов ва ташқи савдо вазири Ж.А. Хўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 9 февралдаги

102-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 92-модда) билан тасдиқланган Ташқи савдо операцияларининг божхона мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш, шунингдек, экспорт контрактларини рўйхатга олиш ва импорт контрактларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 ноябрдаги ПФ-5215-сон ва "Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар экспорт қилинишини рағбатлантириш ва рақобатбардошлигини таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 15 декабрдаги ПФ-5286-сон Фармонларига 1-иловаларда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3351-сон қарорига иловада назарда тутилган товарлар учун экспорт контрактлари (қонун ҳужжатларига мувофиқ экспорт контрактларига тенглаштирилган контрактлардан ташқари) Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизматлари органларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобга қўйилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Буғдой, ун, гуруч ва нон-булка маҳсулотларини олиб чиқиб кетиш ҳоллари устидан назоратни кучайтириш ва уларнинг олдини олишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2008 йил 8 июлдаги 153-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 28-сон, 271-модда) 1-бандидаги "1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон" сўзлари "Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар экспорт қилинишини рағбатлантириш ва рақобатбардошлигини таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 15 декабрдаги ПФ-5286-сон" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 305-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 478-модда) билан тасдиқланган "Бир дарча" тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми тўғрисидаги вақтинчалик низомнинг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш, шунингдек, экспорт контрактларини рўйхатга олиш ва импорт контрактларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 ноябрдаги ПФ-5215-сон ва "Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар экспорт қилинишини рағбатлантириш ва рақобатбардошлигини таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 15 декабрдаги ПФ-5286-сон Фармонларига 1-иловаларда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти "Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3351-сон қарорига иловада назарда тутилган товарлар учун экспорт контрактлари (қонун ҳужжатларига мувофиқ экспорт контрактларига тенглаштирилган контрактлардан ташқари) Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизматлари органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобга қўйилади".






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 9 февралдаги

102-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарорининг 1-банди.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Улгуржи ва биржа савдосини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2001 йил 1 майдаги 198-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2001 й., 5-сон, 24-модда) 5-илованинг 3-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг инвестиция блокларида геология-қидирув ишларини ўтказиш бўйича Битимни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 20 ноябрдаги 240-сон қарорининг 8-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Хайратон ва Мозори Шариф ўртасидаги темир йўл линиясини лойиҳалаштириш, қуриш, ўрнатиш ва фойдаланишга топшириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 20 ноябрдаги 298-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., 48-сон, 514-модда) 6-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Хайратон-Мозори-Шариф" темир йўл линияларини қуриш ва улардан фойдаланиш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 22 июндаги 187-сон қарори 3-бандининг бешинчи хатбоши.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Хайратон-Мозори Шариф" темир йўл линиясидан фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатиш" лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида" 2015 йил 14 апрелдаги 91-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 15-сон, 180-модда) 3-бандининг тўртинчи хатбоши.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2017 йил 7 июлдаги 477-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 654-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 9 февраль