язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2018 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.01.2018 й. 18-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.01.2018 й.

N 18



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мард ўғлон" давлат мукофотини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 21 ноябрдаги ПҚ-3402-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 9 январдаги

18-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 6-сон, 58-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисида низомда:


а) 52-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"52. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида" 1993 йил 5 февралдаги ПФ-555-сон Фармонига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низом асосида халқаро ва республика олимпиадалари ғолиблари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мард ўғлон" давлат мукофотини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 21 ноябрдаги ПҚ-3402-сон қарорига мувофиқ "Мард ўғлон" давлат мукофоти соҳиблари бўлган умумтаълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари олий ҳарбий таълим муассасаси қабул комиссиясининг қарори билан дастлабки ва ҳарбий-профессионал танлаш талабларига мувофиқ бўлганлари тақдирда олий ҳарбий таълим муассасасига танловдан ташқари тест синовларисиз қабул қилинадилар. Олий ҳарбий таълим муассасасига танловдан ташқари қабул қилишга тавсия этилган халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақаларининг ғолиблари ҳамда "Мард ўғлон" давлат мукофоти соҳиблари бўлган умумтаълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади";


б) 53-банднинг биринчи хатбошисига "Илғор сержант" номинациясида Республика тури ғолиблари" сўзларидан кейин "Мард ўғлон" давлат мукофоти соҳиблари" сўзлари қўшилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 25-сон, 545-модда):


а) 1-иловада:


23-бандга қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мард ўғлон" давлат мукофотини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 21 ноябрдаги ПҚ-3402-сон қарорига мувофиқ "Мард ўғлон" давлат мукофоти соҳиблари бўлган умумтаълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари мос таълим йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларига танловдан ташқари тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз давлат грантлари асосида қабул қилинадилар";

учинчи - олтинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 2-илованинг 7-бандига "номли давлат стипендиялари совриндорлари" сўзларидан кейин "шунингдек "Мард ўғлон" давлат мукофоти соҳиблари бўлган олий ўқув юртлари талабалари ва бакалавр даражасига эга ёшлар" сўзлари қўшилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 12 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 15 январь, 2-сон, 28-модда