язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2017 й. 1005-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.12.2017 й.

N 1005



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини

тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Бош прокуратураси, Олий судининг статистик ахборотлари;

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази бюллетенлари ва ҳар кунлик маълумотлари;

хорижий матбуот обзорлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш хизмати ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар марказининг таҳлилий ахборотлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти ҳамда Ижтимоий тадқиқотлар институтининг таҳлилий материаллари мажбурий равишда юбориладиган ташкилотлар рўйхатига киритилсин.


3. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасини босма ва китоб маҳсулотларининг (ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий нашрлар) назорат нусхасини бепул оладиган ташкилотлар рўйхатига киритсин.


4. Ушбу қарорга илованинг 1-банди 2018 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш бошқармасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 21 декабрдаги

1005-сон қарорига

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Судьяларга, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҳамда давлат солиқ хизмати органи ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда Судьяларга, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҳамда давлат солиқ хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2012 йил 31 октябрдаги 312-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 10-сон, 78-модда):


а) қарорнинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Судьяларга, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҳамда давлат солиқ хизмати органи ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда Судьяларга, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҳамда давлат солиқ хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида";


б) муқаддимадаги "Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сон" сўзлари "Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сон" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 1-бандда:

иккинчи хатбошига "Судяларга" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси" сўзлари қўшилсин;

учинчи хатбошидаги "прокуратура органлари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 1-иловада:

номига "Судьяларга" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси" сўзлари қўшилсин;


1-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Мазкур Низом "Ипотека тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 2 августдаги ПФ-4459-сон, "Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сон, "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сон фармонларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 13 ноябрдаги ПҚ-2065-сон қарорига мувофиқ тижорат банклари томонидан судьяларга, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти (кейинги ўринларда прокуратура органлари деб аталади) ва давлат солиқ хизмати ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредити бериш тартибини белгилайди";

иккинчи хатбошига "судяларига (кейинги ўринларда судьялар деб аталади)" сўзларидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси" сўзлари қўшилсин;


2, 7 ва 7-1-бандларга судьяларига "(кейинги ўринларда судьялар деб аталади)" сўзларидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси" сўзлари қўшилсин;


5-банднинг биринчи хатбошига "судьянинг" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси" сўзлари қўшилсин;


10-бандда:

биринчи хатбошига "судья" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси" сўзлари қўшилсин;

иккинчи хатбошига "судьянинг" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси" сўзлари қўшилсин;


20-бандда:

биринчи хатбошига "судья" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси" сўзлари қўшилсин;

иккинчи хатбошига "судьянинг" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси" сўзлари қўшилсин;

учинчи ва тўртинчи хатбошиларга "судьянинг" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси" сўзлари қўшилсин;

бешинчи хатбошига "судьяни" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси" сўзлари қўшилсин;


21-банднинг биринчи хатбошига "судья" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси" сўзлари қўшилсин;


23-бандга, 30-банднинг биринчи хатбошига ва 32-бандга "судья", "судьянинг" сўзларидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси" сўзлари қўшилсин;


26-бандда:

иккинчи хатбошига "судьянинг" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси" сўзлари қўшилсин;

тўртинчи хатбошига "судья" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси" сўзлари қўшилсин;


27-бандга "судьяга" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси" сўзлари қўшилсин;


28-бандга "судья" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси" сўзлари қўшилсин;


29-бандда:

биринчи хатбошига "судья" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси" сўзлари қўшилсин;

тўртинчи хатбошига "судьянинг" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси" сўзлари қўшилсин;

бешинчи хатбошига "судья" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси" сўзлари қўшилсин;


д) 2-иловада:

илованинг номига "Судяларга" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси" сўзлари қўшилсин;


1-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суд тизими ходимларининг ижтимоий муҳофазасини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 2 августдаги ПФ-4459-сон, "Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сон фармонларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 13 ноябрдаги ПҚ-2065-сон қарорига мувофиқ судьяларга, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура ва органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходимларига (кейинги ўринларда прокуратура органлари ходимлари деб аталади) ва давлат солиқ хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартибини белгилайди";

иккинчи хатбошига "судяларига (кейинги ўринларда судьялар деб аталади)" сўзларидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси" сўзлари қўшилсин;


2-бандда:

биринчи хатбошига "судьяларга" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси" сўзлари қўшилсин;

бешинчи хатбошига "судьянинг" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси" сўзлари қўшилсин;


3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Судьяга, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура ҳамда давлат солиқ хизмати органлари ходимларига пул компенсацияси тўлаш уй-жой ижарага олинган (ижарада турган) кундан бошлаб тайинланган (сайланган) жойига келгандан кейин, нотариус томонидан тасдиқланган уй-жойни ижарага олиш (ижарада туриш) шартномасига мувофиқ амалга оширилади. Судьяга, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура ҳамда давлат солиқ хизмати органлари ходимларига тайинланган (сайланган) жойида хизмат уй-жой майдони берилган тақдирда ёки у уй-жой сотиб олганда, унинг ваколатлари тўхтатилганда ва тугаганда пул компенсацияси тўлаш тўхтатилади";


4-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ходимига хизмат турар жойи берилган ёки у Тошкент шаҳрида турар жой сотиб олган тақдирда у бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ишлар бошқармасига (кейинги ўринларда тегишли орган деб аталади) пул компенсацияси тўлашни тўхтатиш тўғрисида ариза беради";

иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи ва тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


5-бандга ва 11-банднинг биринчи хатбошига "судьяларга" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси" сўзлари қўшилсин;


6-бандда:

"судья" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси" сўзлари қўшилсин;

учинчи хатбошига "судьяни" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси" сўзлари қўшилсин;


7-банднинг иккинчи хатбошидаги "прокуратура" сўзи "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва прокуратура" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ходимларига пул компенсацияси тегишли орган томонидан ушбу банднинг биринчи хатбошида белгиланган тартибда тўланади";

иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


9-бандга "судьянинг" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси" сўзлари қўшилсин;


10-бандга "судья" сўзидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси" сўзлари қўшилсин;


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропортининг алоҳида муҳим йўловчиларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги Низомнинг "Тошкент" аэропортида VIP залида бепул хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахслар рўйхати 5-бандининг 5.4-кичик бандига "ва унинг ўринбосарлари" сўзлари қўшилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 23 декабрь