язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.12.2017 й. 1023-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.12.2017 й.

N 1023



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг

Регламентини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил

28 июлдаги ПҚ-3161-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг регламентини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 26 декабрдаги

1023-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг регламенти тўғрисида" 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 8-модда):


а) муқаддимадан "шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш ва имзолаш тартиби тўғрисида" 2005 йил 4 февралдаги Ф-2118-сон фармойишини бажариш юзасидан" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) иловада:

1-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш ва имзолаш тартиби тўғрисида" 2005 йил 4 февралдаги Ф-2118-сон фармойишига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг регламентини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон қарорига" сўзлари билан алмаштирилсин;


21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, киритиш, келишиш ва кўриб чиқишга тайёрлаш ушбу боб ҳамда мазкур Регламентнинг IV ва V боблари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881 ва 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарори талабларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага мувофиқ амалга оширилади";


24-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган фармонлари, қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг регламенти (кейинги ўринларда Регламент деб аталади) талабларига жавоб бериши керак";


26-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг регламенти 33-бандида назарда тутилган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини тегишли органлар ҳамда ташкилотларда келишиш муддати 2 кундан ошмайди";


28-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг регламенти 33-бандида назарда тутилган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш муддати 2 кундан ошмайди";


31-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг регламенти 33-бандида назарда тутилган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасида пухта ишлаб чиқиш муддати 5 кундан ошмайди";


32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"32. Иқтисодиёт, ижтимоий ва маънавият соҳа самарали фаолият кўрсатишининг муҳим ва устувор масалалари бўйича Ҳукумат қарорларининг лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг регламентида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти билан мажбурий равишда келишиб олиниши керак.

Вазирлар Маҳкамаси зарур бўлганда, Вазирлар Маҳкамасининг бошқа масалалар бўйича қарорлари ва фармойишларининг лойиҳаларини ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари билан келишиш учун киритиши мумкин";


32-3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"32-3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги фармони лойиҳасига қоғоз ва электрон шаклда қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

лойиҳа келишилганлиги тўғрисидаги маълумотнома;

лойиҳанинг қабул қилини асосланган ва амалга ошириш оқибатлари баҳоланган асосий ишлаб чиқувчи орган раҳбари (истисно ҳолларда унинг биринчи ўринбосари) томонидан имзоланган тушунтириш хати;

Адлия вазирлигининг ҳуқуқий экспертиза натижаси бўйича хулосаси (фақат қоғоз кўринишида тақдим қилинади);

миллий ва хорижий тажриба таҳлили;

молиявий-иқтисодий ва бошқа ҳисоб-китоблар, бошқа маълумотнома материаллари;

ташкил этилаётган органнинг асосий вазифалари, функциялари, фаолиятининг ҳуқуқий ва ташкилий асослари (тузилмаси, ходимларининг, шу жумладан бошқарув ходимларининг чекланган сони), тугатилаётган органнинг функцияларини қайта тақсимлаш ва бошқа масалалар бўйича таҳлилий материаллар;

киритилган лойиҳа қабул қилиниши муносабати билан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритиш тўғрисидаги лойиҳалар, шунингдек, белгиланган тартибда имзоланадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалдаги ва таклиф этиладиган таҳрирининг асослантирилган таққослама жадваллари;

лойиҳага шарҳлар (лойиҳани қабул қилиш мақсадларини, шунингдек, унинг асосий қоидаларини жамоатчиликка қулай шаклда, оддий ва лўнда тилда тушунтириб бериш зарур бўлган ҳолларда).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги фармони лойиҳасини келишиш ва киритиш, шунингдек, уни Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш ушбу Регламент ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг регламенти талабларига мувофиқ амалга оширилади";


50 ва 51-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"50. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти билан мажбурий равишда келишиб олиниши лозим бўлган қарорлари ва фармойишлари Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ёки унинг топшириғига биноан Бош вазир ўринбосарлари ёхуд Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқарувчиси томонидан киритилади.

51. Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг айрим лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг регламентида назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади ҳамда келишилади";


52 ва 53-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


54-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган қарорлари ва фармойишларининг лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг резолюцияси ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти девони тегишли таркибий бўлинмаси раҳбарининг хатида баён этилган топшириғи билан Вазирлар Маҳкамасига имзолаш учун қайтарилади";


78-бандга "Вазирлар Маҳкамасининг" сўзларидан олдин "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорида ва" сўзлари қўшилсин;


84-банднинг тўққизинчи хатбошига "ушбу Регламент" сўзларидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва" сўзлари қўшилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 28 июндаги 124-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 6-сон, 46-модда) билан тасдиқланган Моддий балансларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) VI бўлим қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"VI. Моддий баланслар лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикаси

Президенти девонида кўриб чиқиш тартиби


14. Моддий баланслар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг регламентини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон қарорида белгиланган тартибда амалга оширилади";


в) илова 1-бандининг биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Асосий моддий балансларни тасдиқлаш тартиби ва муддатлари тўғрисида" 2003 йил 29 сентябрдаги Ф-1845-сон фармойишига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳсулотлар, хомашё ва материаллар асосий турларининг ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган моддий баланслар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 4 майдаги Ф-4926-сон фармойишига" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Қонун ҳужжатларини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 26 декабрдаги 281-сон қарори рус тилидаги матнидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 520-модда) 1-бандининг учинчи хатбошидаги "Распоряжение Президента Республики Узбекистан от 4 февраля 2005 года N Р2118 "О порядке разработки, рассмотрения и подписания постановлений и распоряжений Кабинета Министров" заменить словами "постановление Президента Республики Узбекистан от 28 июля 2017 года N ПП-3161 "Об утверждении Регламента аппарата Президента Республики Узбекистан" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 майдаги 81-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 19-сон, 155-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати тўғрисидаги низомнинг 13-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш ва имзолаш тартиби тўғрисида" 2005 йил 4 февралдаги Ф-2118-сон фармойиши" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг регламентини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон қарори" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 29 декабрь