язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.03.2004 й. 96-сон "Электр энергетикада назорат бўйича давлат агентлигини электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясига айлантириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.03.2004 й.

N 96



ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ

БЎЙИЧА ДАВЛАТ АГЕНТЛИГИНИ

ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ

БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИГА

АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонига мувофиқ ва электр энергетикада назорат тизимини янада тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонига мувофиқ Электр энергетикада назорат бўйича давлат агентлиги Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ("Ўздавэнергоназорат" инспекцияси)га айлантирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

электр энергияси, иссиқлик энергияси оқилона ва самарали ишлаб чиқарилиши, узатилиши, истеъмол қилинишини ва кўмирдан фойдаланилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;

электр энергиясини, иссиқлик энергиясини ишлаб чиқаришда, узатишда, истеъмол қилишда ва кўмирдан фойдаланишда хавфсизликни таъминлашга йўналтирилган олдини олиш чора-тадбирлари амалга оширилишини назорат қилиш;

электр энергияси, иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, истеъмол қилиш ва кўмирдан фойдаланиш соҳасида зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилишини таъминлаш.

3. Қуйидагилар:

"Ўздавэнергоназорат" инспекциясининг ташкилий тузилмаси, унинг ходимларнинг чекланган сони 42 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари 12 нафар бўлган марказий аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;

Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ҳудудий бўлими тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ("Ўздавэнергоназорат" инспекцияси) тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

"Ўздавэнергоназорат" инспекцияси бошлиғига, зарурат бўлганда, бошқарувнинг марказий аппарати ва инспекциянинг ҳудудий бўлимлари тузилмасига ходимларнинг белгиланган сони ва таъминот харажатлари сметаси доирасида ўзгартиришлар киритишга рухсат берилсин.


4. Белгилансинки, Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ("Ўздавэнергоназорат" инспекцияси) Электр энергетикада назорат бўйича давлат агентлигининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


5. Қуйидагича тартиб сақлаб қолинсин, унга кўра "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ҳар йили тасдиқланадиган харажатлар сметаси бўйича:

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясининг мажбурий ажратмалари;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларни қўллаш тўғрисида" 1994 йил 9 мартдаги 124-сон қарорида белгиланган тартибга мувофиқ электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги учун иқтисодий жазолар қўллашдан тушадиган маблағларнинг бир қисми ҳисобига амалга оширилади.

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси "Ўздавэнергоназорат" инспекциясини молиялаштириш учун маблағларни назарда тутсин, ушбу маблағлар Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 1.1.4-бандига мувофиқ ишлаб чиқаришнинг моддий харажатларига киритилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ва баъзи қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


7. "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив ҳужжатларнинг мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 1 мартдаги

96-сон қарорига

1-ИЛОВА



Электр энергетикада назорат

бўйича давлат инспекциясининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

"Ўздавэнергоназорат" инспекцияси



Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлимлар





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 1 мартдаги

96-сон қарорига

2-ИЛОВА



Электр энергетикада назорат бўйича давлат

инспекцияси марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

Инспекция бошлиғи

Инспекция бошлиғининг

ўринбосари

Инспекция бошлиғининг ўринбосари

Норматив-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва лицензиялаш бўлими

5 киши


  

  

Электр энергияси ишлаб чиқариш ва узатиш самарадорлигини назорат қилиш бўлими

4 киши

Энергия ва кўмирдан оқилона фойдаланишни назорат қилиш бўлими

5 киши

Иқтисодиёт, молия ва бухгалтерия ҳисоби бўлими

4 киши

  


Энергетикада технологияларни ва кўмирдан фойдаланишни экспертиза қилиш бўлими

3 киши

Кадрлар бўйича муҳандис ва махсус қисм

1 киши





Техника ва технологиялар бўлими

3 киши

Юридик маслаҳатчи

1 киши



Ходимларнинг чекланган умумий сони:

42 киши, шу жумладан бошқарув ходимлари - 12 киши.





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 1 мартдаги

96-сон қарорига

3-ИЛОВА



Электр энергетикада назорат бўйича

давлат инспекциясининг ҳудудий бўлими

ТУЗИЛМАСИ


Ҳудудий бўлим

бош инспектори



Бўлим инспекторлари


Ҳудудий бўлимлар

Ходимларнинг умумий чекланган сони

шу жумладан:

ишлаб чиқариш ходимлари

ёрдамчи ходимлар

Қорақалпоғистон Республикаси


9

7

2

Андижон


11

9

2

Бухоро


11

8

3

Жиззах


8

6

2

Қашқадарё


12

10

2

Навоий


10

8

2

Наманган


12

10

2

Самарқанд


13

11

2

Сурхондарё


12

10

2

Сирдарё


8

6

2

Тошкент


18

14

4

Фарғона


14

12

2

Хоразм


8

6

2

Тошкент шаҳри


22

19

3

Жами:


168

136

32





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 1 мартдаги

96-сон қарорига

5-ИЛОВА



I. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергетикада назорат бўйича давлат агентлиги ("Ўздавэнергоназорат" агентлиги) фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2001 йил 24 февралдаги 94-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 2-сон, 12-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2002 йил 25 апрелдаги 141-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 4-сон, 21-модда) илованинг 3-банди.



II. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 26-модда) 6-илованинг 5-бандидаги “Ўздавэнергоназорат” агентлиги” сўзлари чиқариб ташлансин, “бошлиқ ўринбосари” сўзлари “Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосарлари” сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 16 ноябрдаги 499-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 11-сон, 66-модда) 2-бандидаги ҳамда ушбу қарорга 2-илованинг 12-бандидаги “агентлиги” сўзи “давлат инспекцияси” сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Фаолиятнинг айрим турларини лицензияловчи органлар рўйхатидаги “Электр энергетикада назорат бўйича давлат агентлиги” сўзлари “Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси” сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг "Электр ва иссиқлик энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш интизомини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 5 августдаги 341-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 69-модда) 2-бандининг биринчи хат боши ҳамда 6-бандининг биринчи хат бошидаги “агентлиги” сўзи “давлат инспекцияси” сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 24 сентябрдаги 410-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 87-модда):

а) 6-иловада:

12-банддаги “агентлигига”, “агентлиги”, “агентлигининг” сўзлари тегишли равишда “инспекциясига”, “инспекцияси”, “инспекциясининг” сўзлари билан алмаштирилсин;

Низомга иловадаги “агентлигига”, “агентликларининг”, “агентликлари” сўзлари тегишли равишда “инспекциясига”, “инспекцияларининг”, “инспекциялари” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 7-иловадаги "Ўздавэнергоназорат" агентлигининг бош директори" сўзлари "Ўздавэнергоназорат" инспекциясининг бошлиғи" сўзлари билан алмаштирилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 9-сон, 105-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 3, 18-модда.