ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Адлия органлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.04.2018 й. ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

13.04.2018 й.

N ПҚ-3666



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ТАШКИЛИЙ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон Фармонига мувофиқ:


1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ҳуқуқ ижодкорлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳамда коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолиятни мувофиқлаштириш;

ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш;

ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги ишларини мувофиқлаштириш;

давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича чораларни амалга ошириш;

фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича чораларни амалга ошириш;

қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан, шу жумладан Ҳисоб палатаси билан биргаликда соҳалар, ҳудудлар ва идоралар кесимида манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишларни олиб бориш ва жойлардаги ҳолат мониторингини юритиш;

давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини илғор хорижий тажриба ва замонавий ривожланиш тенденциялари асосида таҳлил ва мониторинг қилиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва услубий кўмаклашиш, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатилишини таъминлаш;

нотариат, адвокатура ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи бошқа тузилмаларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;

нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш;

маъмурий тартиб-таомиллар соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни бартараф этиш ҳисобига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш, шунингдек, идоралараро электрон ҳамкорликни ривожлантириш;

давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида, шу жумладан тегишли ахборот тизимлари, ресурслар ва маълумотлар базаларини жорий этиш бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини назорат қилиш ва самарадорлигини баҳолаш;

интеллектуал мулк соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда ихтиролар, товар белгилари, муаллифлик ҳуқуқи ва бошқа интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш;

ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари ва бошқа интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш;

юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, юриспруденция соҳасидаги фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга оширишни таъминлаш;

суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш, суд экспертларини тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

сиёсий-ҳуқуқий соҳага оид халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилаш бўйича тизимли ва изчил чоралар кўриш;

халқаро-ҳуқуқий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш, халқаро шартномаларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;

халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, халқаро ҳамжамият, хорижий инвесторларни миллий ҳуқуқ тизими ва амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида ўз вақтида хабардор қилиш.

2. Қуйидагилар:

б) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази ва "Адолат" нашриёти негизида:

давлат унитар корхонаси шаклидаги Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази (кейинги ўринларда АКТРМ деб юритилади);

давлат унитар корхонаси шаклидаги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази (кейинги ўринларда "Адолат" маркази деб юритилади) ташкил қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки, АКТРМ ва "Адолат" маркази фаолиятини молиялаштириш товарлар (хизматлар, ишлар)ни реализация қилишдан олинган даромадлар, бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Адлия органлари ва муассасаларига АКТРМ ва "Адолат" ҲАМ билан тендер (танлов) савдоларини ўтказмасдан хизматлар кўрсатиш (ишлар бажариш) бўйича шартномалар тузишга рухсат этилсин.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппарати тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги тузилмаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг намунавий тузилмаси 4 ва 5-иловаларга мувофиқ;

туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимларининг намунавий тузилмаси 6-иловага мувофиқ;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижрочиларга етказилиши ҳамда улардаги норма ва қоидаларнинг аҳолига тушунтирилиши схемаси 7-иловага* мувофиқ;

Адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар 8-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

4. 2018 йил 1 майдан бошлаб шундай тартиб жорий этилсинки, унга кўра:

муҳим иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, қоида тариқасида, лойиҳани ишлаб чиқувчи ташкилотлар томонидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz) жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилиши лозим;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари Вазирлар Маҳкамасига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияга фақат ҳуқуқий экспертиза якуни бўйича уларни қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг хулосаси мавжуд бўлгандагина киритилади;

ҳуқуқий экспертиза якуни бўйича ҳудудий адлия органларининг ижобий хулосаси мавжудлиги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишнинг мажбурий шарти ҳисобланади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан улар манфаатдор ташкилотлар билан келишилганидан сўнг, шунингдек такроран - Вазирлар Маҳкамаси аппарати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий тузилмаларида уларнинг концептуал қоидалари ўзгартирилганида ўтказилади;

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар агар қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан уларга тегишли ҳужжатни қабул қилиш ёки аниқ ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш бўйича ваколат берилган бўлса, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишлари мумкин.


5. Белгилансинки, 2019 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 1993 йил 17 июнгача қабул қилинган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтмаган умуммажбурий идоравий ҳужжатлар, шу жумладан собиқ СССРнинг идоравий ҳужжатлари ўз кучини йўқотади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда мазкур бандга мувофиқ ўз кучини йўқотаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўрнига янгиларини ишлаб чиқиш бўйича чора-тадбирлар режаси лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида маслаҳат органи сифатида жамоатчилик асосида ишлайдиган, фаолияти фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан очиқ мулоқотни ривожлантиришга қаратилган Жамоатчилик кенгаши тузилсин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда Жамоатчилик кенгаши таркибини ҳамда унга юклатилган вазифаларни самарали бажаришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича "йўл харитаси"ни тасдиқласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Бош прокуратурасининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

а) 9-иловада келтирилган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига (кейинги ўринларда юридик техникумлар деб юритилади) қуйидаги тартибни ўрнатган ҳолда айлантириш:

юридик техникумларнинг ўқув-методик жараёнини мувофиқлаштириш, уларга амалий ва ахборот-ресурслари жиҳатдан кўмаклашиш Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда ТДЮУ деб юритилади) томонидан, уларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиш ва назоратни ташкил этиш ҳамда ташкилий-кадрлар базасини мустаҳкамлаш эса - ҳудудий адлия органлари томонидан амалга оширилади;

Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ўринбосари ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари - юридик техникумлар директорлари ҳисобланади ҳамда улар меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш юридик техникумларнинг маблағлари (давлат бюджети маблағлари бундан мустасно) ҳисобидан амалга оширилади;

юридик техникумларни зарур ўқув ва спорт ускуналари, компьютер техникаси ва ахборот-ресурс фондлари билан жиҳозлаш харажатлари таълимга ажратиладиган бюджет маблағлари, шунингдек Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

юридик техникумларга қабул қилиш ҳар бир ҳудуднинг "юриспруденция" йўналиши бўйича профессионал маълумотга эга бўлган кадрларга бўлган эҳтиёжини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланадиган квоталар, мутахассислик ва касблари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари асосида амалга оширилади;

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб юридик техникумлари битирувчилари ТДЮУга ҳудудий адлия органларининг йўлланмалари бўйича кириш тест синовларисиз якка тартибдаги суҳбат ўтказиш орқали бакалаврларни тайёрлашнинг махсус уч йиллик дастури бўйича ва ўқишнинг тугашидан сўнг тақсимотга мувофиқ уч йил давомида узлуксиз ишлаб бериш мажбуриятини олган ҳолда киришга ҳақли;

қайта ташкил қилинаётган юридик коллежлар ва академик лицейнинг 3 курс ўқувчиларининг ўқиши уларни таълимнинг ўхшаш йўналишлари бўйича яқин жойлашган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейнинг ўқувчилар контингентига қўшиш йўли билан ушбу таълим муассасаларида тамомланади;

б) ТДЮУ магистратурасига талабаларни тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш параметрларини, магистратура мутахассисликларини университетнинг илмий-педагогик салоҳияти ва моддий-техник базаси имкониятларини ҳисобга олган ҳолда Адлия вазирлиги билан келишган холда ТДЮУ томонидан белгилаш;

г) ТДЮУнинг бошқарув ходимлари, профессор-ўқитувчилари, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларига моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳисобидан ўрнатиладиган ҳар ойлик устамалар миқдорини икки бараварга ошириш;

д) педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ маркази негизида ТДЮУ ҳузурида Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказини (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) тузиш, унда қуйидагиларни:

олий маълумотга эга мутахассисларни юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курслари;

халқаро стандартлар бўйича юридик кадрларни касб-ҳунарга ўқитиш юзасидан халқаро тижорат фаолияти, халқаро арбитражлар ва суд низоларини ҳуқуқий таъминлашни ўз ичига олган қисқа муддатли ўқув курслари;

профессионал ва олий таълим муассасаларида ҳуқуқий фанлардан дарс берувчи педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларини ташкил этиш.

8. Белгилансинки:

Марказда юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш тўлов-контракт асосида олти ой муддатда, имтиҳон натижалари бўйича белгиланган намунада диплом берган ҳолда амалга оширилади;

юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тугатган ва белгиланган намунадаги дипломни олган шахслар давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг юридик хизматларида ишлаш ҳуқуқига эга бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ойлик муддатда Вазирлар Маҳкамасига Марказнинг фаолиятини ташкиллаштириш, шунингдек юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлашга рухсат этиладиган олий таълим йўналишлари рўйхатини тасдиқлаш бўйича таклифларни киритсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2018 йил 1 июлгача 9-иловага мувофиқ касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейни бино ва иншоотлари, моддий-техник воситалари, ўқув ускуналари ва бошқа мулклари билан бирга оператив бошқариш ҳуқуқи билан бепул топширсин, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги эса уларни қабул қилиб олсин;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда юридик коллежларга айланаётган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейнинг бўшатилаётган педагог кадрларининг мутахассислигига мувофиқ ишга жойлаштирилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг "Madaniyat va ma'rifat" телерадиоканали" ДУК таркибида унинг умумий штат сони доирасида эфир вақтини мақбуллаштириш ҳисобидан "Нuquqiy axborot" телестудиясини ташкил этиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Нuquqiy axborot" телестудиясини, энг аввало, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг, шунингдек қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмуни ва аҳамиятини аҳолига етказишга қаратилган сифатли эфир материаллари билан таъминлаб борсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг қуйидагилар ҳақидаги таклифлари маъқуллансин:

давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан пуллик хизматлар кўрсатишдан ҳамда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатларни амалга оширишдан келиб тушадиган маблағларнинг 80 фоизи миқдоригача қисмини давлат нотариал идоралари ходимларининг лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устама ҳақлари ўрнатишга йўналтириш;

нотариуслар томонидан ундириладиган давлат божи суммаларидан бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ажратмалар миқдорини 10 фоиз миқдорида белгилаш.

Адлия вазирига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан ундириладиган давлат божи суммаларидан ажратмалар ва давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун тушумлар ҳисобидан давлат нотариал идораларида қўшимча таржимон, оператор, курьер ва аҳолига нотариал ва у билан боғлиқ комплекс хизматларни кўрсатиш учун бошқа ишчилар штат бирлигини киритиш ҳуқуқи берилсин.

12. Белгилансинки, 2018 йил 15 апрелдан:

адлия органлари ва муассасалари ходимларининг кўп йиллик хизматлари учун устамалар ва мартаба даражалари учун қўшимчалар миқдорлари прокуратура органлари ходимлари учун белгиланган миқдорларга тенглаштирилади;

Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра адлия органлари ходимларининг лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентлари бир ярим баравар миқдорда қўлланилади;

адлия органлари ва муассасаларининг мартаба даражаларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппарати ходимларига, Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларига алоҳида меҳнат шароитлари учун лавозим маошига қонун ҳужжатларида белгиланган рағбатлантирувчи қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблашда лавозим маоши таркибига киритиладиган 50 фоиз миқдорида устама тўлансин.

Мазкур банднинг иккинчи - тўртинчи хатбошиларининг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан лавозимга тайинланган ва адлия органлари ва муассасаларининг мартаба даражаларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида амалда бўлган барча тўловлар сақланган ҳолда, татбиқ қилинади.

Мазкур бандда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар:

адлия органлари ва муассасалари ходимлари учун - адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимлари учун - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.

13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ойлик муддатда туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимларининг жойлаштирилишини таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

икки ҳафталик муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин;

бир ойлик муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

икки ойлик муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежлари ўқувчиларини Тошкент давлат юридик университетига қабул қилиш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарорини киритсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 11-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.Р. Иноятов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        Ш. Мирзиёев



*) 7 ва 8-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 13 апрелдаги

ПҚ-3666-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

               

















    

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

    


























































































       

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари

     





"Адолат" миллий ҳуқуқий ахборот маркази"давлат муассасаси

















































     

Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази

   





















































Тошкент давлат юридик университети





   

"Адлия органлари ва муассасаларида ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази" давлат муассасаси

   





























Юридик техникумлар ва Академик лицей









































































Юристлар малакасини ошириш маркази

























      

"Интеллектуал мулк маркази" давлат муассасаси

    









































































    

"Давлат хизматларини ривожлантириш маркази"давлат муассасаси

      

























  





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 13 апрелдаги

ПҚ-3666-сон қарорига

3-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

         




























Вазир







Вазир ёрдамчиси

























































































































































































Вазирнинг биринчи ўринбосари


Вазир ўринбосари


Вазир ўринбосари


Вазир ўринбосари


Вазир ўринбосари



Ташкилий-

назорат ва стратегик режалаштириш бошқармаси

17




































































Қонунчилик департаменти

1




Давлат бошқаруви тизимини таҳлил ва мониторинг қилиш бошқармаси

9




Халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик департаменти

1




Давлат хизматлари департаменти*

1


Интеллектуал мулк департаменти

1





























































Инсон ресурслари бошқармаси

10







Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси

14



























Интеллектуал мулк объектларини рўйхатга олиш бошқармаси

7

















Халқаро-

ҳуқуқий ҳамкорлик бошқармаси

9






Давлат хизматлари кўрсатилиши устидан назорат қилиш бошқармаси*

7













































Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш бўлими

5










Ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси

16




























































Иқтисодий қонунчилик бошқармаси

14






















Саноат мулкини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси

12

















Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармаси

6























































Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

5

















Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ижросини назорат қилиш бошқармаси

15











Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ органлари фаолиятини мувофиқ-

лаштириш бошқармаси*

12



















Идоравий норматив-

ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси

11

















Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар бошқармаси

8






















































Арбитраж ва суд низолари масалалари бўйича бошқарма

7











Молия-иқтисод бошқармаси

12





























































Интеллектуал мулк соҳасини таҳлил қилиш ва ривожлан-

тириш бошқармаси

7



























Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси

11
















Ишлар бошқармаси

10







Қонунчиликни тизимлаштириш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш бошқармаси

15
















































Давлат хизматларини рақамлаш-

тириш бошқармаси*

12

































Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни тартибга солиш бошқармаси

17











Биринчи бўлим

2


















































"Интеллектуал мулк маркази" давлат муассасаси**















































Вазир маслаҳатчиси

1





Юридик таълим ва суд-экспертиза бошқармаси

7




     

АКТРМ давлат муассасаси

   




































Нодавлат нотижорат ташкилотлар бошқармаси

12




Маъмурий тартиб-

таомилларни ривожлан-

тириш ва монито-

рингини юритиш бошқармаси*

12


















































































































   

Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази

     





























































Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси

7













































































ТДЮУ







































































"Давлат хизматларини ривожлантириш маркази" давлат муассасаси**















































    

"Адолат" миллий ҳуқуқий ахборот маркази" давлат муассасаси

   




























ЮМОМ













































































































































        

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 320 бирлик.


*) Мазкур бошқармаларнинг штат бирликлари адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


**) Мазкур давлат муассасалари тузилмаси ва штат бирликлари адлия вазири томонидан белгиланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 13 апрелдаги

ПҚ-3666-сон қарорига

4-ИЛОВА


Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг

ТУЗИЛМАСИ
























     

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири

  









Юридик техникум
























































































































































Режалаштириш ва самарадорликни баҳолаш бўлими

3



Вазирнинг биринчи ўринбосари



Вазир ўринбосари



Вазир ўринбосари*






















































Ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими

4



Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими

2



Давлат хизматлари кўрсатилиши устидан назорат қилиш бўлими*

3





















Инсон ресурслари бўлими

4





















































Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими

2



Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими

3
















Хўжалик фаолияти ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими

2







Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими*

4










































Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ижросини назорат қилиш бўлими

2



Ҳуқуқий хизматлар бўлими

7























Молия-иқтисод бўлими

4




































Жамоатчилик билан алоқалар бўйича маслаҳатчи*

1



Давлат хизматлари марказлари фаолиятини рақамлаштириш бўлими*

2


































































Интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими

2


















































































































































           

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 49 бирликни ташкил қилади.


*) Мазкур бўлимларнинг штат бирликлари адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 13 апрелдаги

ПҚ-3666-сон қарорига

5-ИЛОВА


Вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

            
























Бошлиқ









Юридик техникум
























































































































































Режалаштириш ва самарадорликни баҳолаш бўлими

3



Бошлиқнинг биринчи ўринбосари



Бошлиқ ўринбосари



Бошлиқ ўринбосари*






















































Ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими

2-4



Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими

2



Давлат хизматлари кўрсатилиши устидан назорат қилиш бўлими*

2-3





















Инсон ресурслари бўлими


2-4





















































Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими

2



Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими

2-3
















Хўжалик фаолияти ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими

2







Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими*

2-4










































Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ижросини назорат қилиш бўлими

2



Ҳуқуқий хизматлар бўлими

5-7























Молия-иқтисод бўлими

4-5




































Жамоатчилик билан алоқалар бўйича маслаҳатчи*

1



Давлат хизматлари марказлари фаолиятини рақамлаштириш бўлими*

1-2


































































Интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими

1-2


















































































































































       

Вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 543 бирликни ташкил қилади.


*) Мазкур бўлимларнинг штат бирликлари адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 13 апрелдаги

ПҚ-3666-сон қарорига

6-ИЛОВА


Туман (шаҳар) адлия бўлимларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

              























Бошлиқ












































































































































































Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлинмаси

1-3


Юридик хизмат кўрсатиш маркази

3-7


Давлат хизматлари маркази*

3-36


ФХДЁ органлари

2-9


Нотариал идоралар**

















































































Филиаллар



































































               

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 4060 бирликни ташкил қилади.


*) Давлат хизматлари марказининг штат бирликлари адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


**) Нотариал идоралар сони туман (шаҳар) адлия бўлимлари умумий сонига киритилмайди.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 13 апрелдаги

ПҚ-3666-сон қарорига

9-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

юридик коллежлари этиб қайта ташкил этилаётган

касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейи

РЎЙХАТИ

         

Т/р

Ҳудудлар

Қайта ташкил этилаётган касб-ҳунар

коллежлари ва академик лицей

Адлия вазирлиги таркибидаги

юридик коллежлар

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус юридик коллежи

Қорақалпоғистон Республикаси юридик коллежи


2.

Андижон вилояти

Андижон молия-иқтисод коллежи

Андижон вилояти юридик коллежи

3.

Бухоро вилояти

Бухоро юридик ва маиший хизматлар касб-ҳунар коллежи


Бухоро вилояти юридик коллежи

4.

Жиззах вилояти

Жиззах ҳуқуқшунослик коллежи

Жиззах вилояти юридик коллежи

5.

Қашқадарё вилояти

Қарши иқтисодиёт коллежи

Қашқадарё вилояти юридик коллежи

6.

Наманган вилояти

Наманган юридик коллежи

Наманган вилояти юридик коллежи

7.

Навоий вилояти

Навоий давлат педагогика институти ҳузуридаги Навоий компьютер ва ахборот технологиялари академик лицейи

Навоий вилояти юридик коллежи

8.

Самарқанд вилояти

Самарқанд ҳуқуқшунослик коллежи

Самарқанд вилояти юридик коллежи

9.

Сурхондарё вилояти

Термиз ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежи

Сурхондарё вилояти юридик коллежи

10.

Сирдарё вилояти

Гулистон енгил саноат ва сервис касб-ҳунар коллежи


Сирдарё вилояти юридик коллежи

11.

Тошкент вилояти

Юқори Чирчиқ туман транспорт ва иқтисодиёт коллежи


Тошкент вилояти юридик коллежи

12.

Фарғона вилояти

Фарғона ҳуқуқшунослик коллежи

Фарғона вилояти юридик коллежи

13.

Хоразм вилояти

Урганч туман саноат ва транспорт коллежи

Хоразм вилояти юридик коллежи

14.

Тошкент шаҳри

Тошкент юридик коллежи

Тошкент шаҳар юридик коллежи





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 13 апрелдаги

ПҚ-3666-сон қарорига

11-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1602-сон қарори.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 июндаги "Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1990-сон қарорининг 3, 4 ва 5-бандлари, шунингдек унга 3-илова.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 21 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ПҚ-2071-сон қарори иловасининг 4-банди.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сонли қарорига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги ПҚ-2347-сон қарори.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 25 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-2480-сон қарорининг 1-банди, шунингдек илованинг 1-банди.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 февралдаги "Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2761-сон қарорининг 3-банди, шунингдек унга 1-илова.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги "Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2932-сон қарорининг 3-иловаси 1-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 14 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 23 апрель, 16-сон, 330-модда











































Время: 0.1939
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск