язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Адлия органлари/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.04.2018 й. ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

13.04.2018 й.

N ПҚ-3666



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ТАШКИЛИЙ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон Фармонига мувофиқ:


1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини юритиш, ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини мувофиқлаштириш ва самарадорлигини ошириш;

давлат бошқаруви тизими самарадорлигини ушбу соҳада тегишли ислоҳотларни амалга ошириш бўйича асосланган таклифларни ишлаб чиққан ҳолда комплекс ва танқидий таҳлил қилиш;

қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва услубий раҳбарликни амалга ошириш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича чораларни амалга ошириш;

нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини юритиш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш;

маъмурий тартиб-таомиллар ва давлат хизматларини кўрсатиш бўйича ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва услубий таъминлаш;

ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини етказиш, аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигини йўқ қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги ишларини мувофиқлаштириш;

ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш;

нотариат, адвокатура ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи бошқа тузилмалар тизимининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш;

фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича чораларни амалга ошириш;

халқаро-ҳуқуқий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш, халқаро шартномаларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;

халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, халқаро ҳамжамият, хорижий инвесторларни миллий ҳуқуқ тизими ва ўтказилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида ўз вақтида хабардор қилиш;

юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, юриспруденция соҳасидаги фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга оширишни таъминлаш;

суд экспертлик фаолиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш, суд экспертларини тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

адлия органлари ва муассасалари фаолиятида, биринчи навбатда аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш ва давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ишлашнинг инновацион услубларини жорий қилиш;

интеллектуал мулк соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2. Қуйидагилар:


а) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппарати тузилмасида:

Давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини таҳлил қилиш бошқармаси;

Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси;

Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси;

Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси;

Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси;

Халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси;


б) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази ва "Адолат" нашриёти негизида:

давлат унитар корхонаси шаклидаги Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази (кейинги ўринларда АКТРМ деб юритилади);

давлат унитар корхонаси шаклидаги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази (кейинги ўринларда "Адолат" маркази деб юритилади) ташкил қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки, АКТРМ ва "Адолат" маркази фаолиятини молиялаштириш товарлар (хизматлар, ишлар)ни реализация қилишдан олинган даромадлар, бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Адлия органлари ва муассасаларига АКТРМ ва "Адолат" ҲАМ билан тендер (танлов) савдоларини ўтказмасдан хизматлар кўрсатиш (ишлар бажариш) бўйича шартномалар тузишга рухсат этилсин.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони 163 нафардан иборат бўлган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппарати тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги тузилмаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг намунавий тузилмаси 4 ва 5-иловаларга мувофиқ;

туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимларининг намунавий тузилмаси 6-иловага мувофиқ;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижрочиларга етказилиши ҳамда улардаги норма ва қоидаларнинг аҳолига тушунтирилиши схемаси 7-иловага* мувофиқ;

Адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар 8-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппарати, адлия органлари ва муассасаларининг тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, илмий ва таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар, хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассисларини, шунингдек, экспертларни маслаҳатчи сифатида жалб қилиш;

малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш ва уларга иш ҳақи миқдори ҳамда бошқа тўловларни хорижий валютада белгилаш ҳуқуқи берилсин.


4. 2018 йил 1 майдан бошлаб шундай тартиб жорий этилсинки, унга кўра:

барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари лойиҳани ишлаб чиқувчи ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилиши лозим;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари Вазирлар Маҳкамасига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияга фақат ҳуқуқий экспертиза якуни бўйича уларни қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг хулосаси мавжуд бўлгандагина киритилади;

ҳуқуқий экспертиза якуни бўйича ҳудудий адлия органларининг ижобий хулосаси мавжудлиги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишнинг мажбурий шарти ҳисобланади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан улар манфаатдор ташкилотлар билан келишилганидан сўнг, шунингдек такроран - Вазирлар Маҳкамаси аппарати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий тузилмаларида уларнинг концептуал қоидалари ўзгартирилганида ўтказилади;

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар агар қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан уларга тегишли ҳужжатни қабул қилиш ёки аниқ ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш бўйича ваколат берилган бўлса, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишлари мумкин.


5. Белгилансинки, 2019 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 1993 йил 17 июнгача қабул қилинган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтмаган умуммажбурий идоравий ҳужжатлар, шу жумладан собиқ СССРнинг идоравий ҳужжатлари ўз кучини йўқотади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда мазкур бандга мувофиқ ўз кучини йўқотаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўрнига янгиларини ишлаб чиқиш бўйича чора-тадбирлар режаси лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида маслаҳат органи сифатида жамоатчилик асосида ишлайдиган, фаолияти фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан очиқ мулоқотни ривожлантиришга қаратилган Жамоатчилик кенгаши тузилсин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда Жамоатчилик кенгаши таркибини ҳамда унга юклатилган вазифаларни самарали бажаришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича "йўл харитаси"ни тасдиқласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Бош прокуратурасининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

а) 9-иловада келтирилган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларига (кейинги ўринларда юридик коллежлар деб юритилади) қуйидаги тартибни ўрнатган ҳолда айлантириш:

юридик коллежларнинг ўқув-методик жараёнини мувофиқлаштириш, уларга амалий ва ахборот-ресурслари жиҳатдан кўмаклашиш Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда ТДЮУ деб юритилади) томонидан, уларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиш ва назоратни ташкил этиш ҳамда ташкилий-кадрлар базасини мустаҳкамлаш эса - ҳудудий адлия органлари томонидан амалга оширилади;

Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқлари лавозими бўйича юридик коллежлари директорлари ҳисобланади;

юридик коллежларни зарур ўқув ва спорт ускуналари, компьютер техникаси ва ахборот-ресурс фондлари билан жиҳозлаш харажатлари таълимга ажратиладиган бюджет маблағлари, шунингдек Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

юридик коллежларига қабул қилиш ҳар бир ҳудуднинг "юриспруденция" йўналиши бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълимга эга бўлган кадрларга бўлган эҳтиёжини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланадиган квоталар бўйича танлов асосида 10-иловада келтирилган мутахассислик ва касбларга мувофиқ амалга оширилади;

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб юридик коллежлари битирувчилари ТДЮУга ҳудудий адлия органларининг йўлланмалари бўйича кириш тест синовларисиз якка тартибдаги суҳбат ўтказиш орқали бакалаврларни тайёрлашнинг махсус уч йиллик дастури бўйича ва ўқишнинг тугашидан сўнг тақсимотга мувофиқ уч йил давомида узлуксиз ишлаб бериш мажбуриятини олган ҳолда киришга ҳақли;

қайта ташкил қилинаётган юридик коллежлар ва академик лицейнинг 3 курс ўқувчиларининг ўқиши уларни таълимнинг ўхшаш йўналишлари бўйича яқин жойлашган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейнинг ўқувчилар контингентига қўшиш йўли билан ушбу таълим муассасаларида тамомланади;

б) 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ТДЮУ магистратурасига тўлов-контракт асосида талабаларни қабул қилиш квотасини 150 одамгача ошириш;

в) 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат юридик университетининг магистратурасига қабулни тест синовларсиз ўқитиш муддати давомийлиги бир йил бўлган ҳолда амалга ошириш;

г) ТДЮУнинг бошқарув ходимлари, профессор-ўқитувчилари, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларига моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳисобидан ўрнатиладиган ҳар ойлик устамалар миқдорини икки бараварга ошириш;

д) педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ маркази негизида ТДЮУ ҳузурида Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказини (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) тузиш, унда қуйидагиларни:

олий маълумотга эга мутахассисларни юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курслари;

халқаро стандартлар бўйича юридик кадрларни касб-ҳунарга ўқитиш юзасидан халқаро тижорат фаолияти, халқаро арбитражлар ва суд низоларини ҳуқуқий таъминлашни ўз ичига олган қисқа муддатли ўқув курслари;

ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида ҳуқуқий фанлардан дарс берувчи педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларини ташкил этиш.


8. Белгилансинки:

Марказда юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш тўлов-контракт асосида олти ой муддатда, имтиҳон натижалари бўйича белгиланган намунада диплом берган ҳолда амалга оширилади;

юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тугатган ва белгиланган намунадаги дипломни олган шахслар давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг юридик хизматларида ишлаш ҳуқуқига эга бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ойлик муддатда Вазирлар Маҳкамасига Марказнинг фаолиятини ташкиллаштириш, шунингдек юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлашга рухсат этиладиган олий таълим йўналишлари рўйхатини тасдиқлаш бўйича таклифларни киритсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2018 йил 1 июлгача 9-иловага мувофиқ касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейни бино ва иншоотлари, моддий-техник воситалари, ўқув ускуналари ва бошқа мулклари билан бирга оператив бошқариш ҳуқуқи билан бепул топширсин, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги эса уларни қабул қилиб олсин;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда юридик коллежларга айланаётган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейнинг бўшатилаётган педагог кадрларининг мутахассислигига мувофиқ ишга жойлаштирилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг "Madaniyat va ma'rifat" телерадиоканали" ДУК таркибида унинг умумий штат сони доирасида эфир вақтини мақбуллаштириш ҳисобидан "Нuquqiy axborot" телестудиясини ташкил этиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Нuquqiy axborot" телестудиясини, энг аввало, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг, шунингдек қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмуни ва аҳамиятини аҳолига етказишга қаратилган сифатли эфир материаллари билан таъминлаб борсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг қуйидагилар ҳақидаги таклифлари маъқуллансин:

нотариуслар томонидан пуллик хизматлар кўрсатишдан хамда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатларни амалга оширишдан келиб тушадиган маблағларнинг 80 фоизи миқдоригача қисмини нотариал идоралар ходимларининг лавозим маошларига хар ойлик шахсий устама ҳақлари ўрнатишга йўналтириш;

нотариуслар томонидан ундириладиган давлат божи суммаларидан бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ажратмалар миқдорини 12 фоиз миқдорида белгилаш.

Адлия вазирига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун нотариуслар томонидан ундириладиган давлат божи суммаларидан ажратмалар ва нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун тушумлар ҳисобидан нотариал идораларда қўшимча таржимон, оператор, курьер ва аҳолига нотариал ва у билан боғлиқ комплекс хизматларни кўрсатиш учун бошқа ишчилар штат бирлигини киритиш ҳуқуқи берилсин.


12. Белгилансинки, 2018 йил 15 апрелдан:

адлия органлари ва муассасалари ходимларининг кўп йиллик хизматлари учун устамалар ва мартаба даражалари учун қўшимчалар миқдорлари прокуратура органлари ходимлари учун белгиланган миқдорларга тенглаштирилади;

Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра адлия органлари ходимларининг лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентлари бир ярим баравар миқдорда қўлланилади;

адлия органлари ва муассасаларининг мартаба даражаларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппарати ходимларига, Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларига алоҳида меҳнат шароитлари учун лавозим маошига қонун ҳужжатларида белгиланган рағбатлантирувчи қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблашда лавозим маоши таркибига киритиладиган 50 фоиз миқдорида устама тўлансин.

Мазкур банднинг иккинчи - тўртинчи хатбошиларининг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан лавозимга тайинланган ва адлия органлари ва муассасаларининг мартаба даражаларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида амалда бўлган барча тўловлар сақланган ҳолда, татбиқ қилинади.

Мазкур бандда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар:

адлия органлари ва муассасалари ходимлари учун - адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимлари учун - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.

13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ойлик муддатда туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимларининг жойлаштирилишини таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

икки ҳафталик муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин;

бир ойлик муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

икки ойлик муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежлари ўқувчиларини Тошкент давлат юридик университетига қабул қилиш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарорини киритсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 11-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.Р. Иноятов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        Ш. Мирзиёев



*) 7 ва 8-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 13 апрелдаги

ПҚ-3666-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

               








     

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

         


































        

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари

     



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги























Юридик коллежлар













   

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

   











    

Юристлар малакасини ошириш маркази

        























    

Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти

     

           

Тошкент давлат юридик университети

         















"Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази" ДУК











Академик лицей























        

Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази

         



"Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази" ДУК
















"Инсон ва қонун" газетаси таҳририяти" ДУК














































  





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 13 апрелдаги

ПҚ-3666-сон қарорига

3-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

         


















Вазир



Ёрдамчи

















































































































Вазирнинг биринчи ўринбосари

        



Вазир ўринбосари



Вазир ўринбосари


Вазир ўринбосари - Интеллектуал мулк агентлигининг директори*



Вазир ўринбосари  Тошкент давлат юридик университетининг ректори*



Ташкилий назорат ва таҳлил бошқармаси

9





































Қонунчилик бош бошқармаси

1



Давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини таҳлил қилиш бошқармаси

7



Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси

9





















Кадрлар бошқармаси

6



























Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси

14






     

Интеллектуал мулк агентлиги

   



Тошкент давлат юридик университети




























Юридик таълим ва суд-экспертиза фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси

6




Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси

16



Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси

6



















































Иқтисодий қонунчилик бошқармаси

14













Давлат хизматлари агентлигининг директори*















Нодавлат нотижорат ташкилотлар бошқармаси

10
















Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси

6










Молия-иқтисод бошқармаси

7


























Хукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси

11













Давлат хизматлари агентлиги















Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси

8
















Халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ҳуқуқий химоя қилиш бошқармаси

7
















Биринчи бўлим

1











































































Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

2


Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси

6
















































































































Ишлар бошқармаси

6



































Халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик бошқармаси

6



































































































        

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 163 бирлик.


*) Марказий аппаратнинг умумий штатлар сонига кирмайди.

Бошқарув ходимларининг чекланган сонига мазкур қарорнинг 3-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 13 апрелдаги

ПҚ-3666-сон қарорига

4-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг

ТУЗИЛМАСИ










Вазир






































































Ташкилий-назорат ва таҳлил

ишлари бўлими

2



  

Вазирнинг биринчи ўринбосари

      



Вазир ўринбосари
































Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими


3



Инсон ҳуқуқларини ҳимоя

қилиш бўлими

3


Кадрлар бўлими

1



























Нодавлат нотижорат

ташкилотлар бўлими

2


Ҳўжалик фаолияти ва

меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими

1














Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни

қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими

3

























Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат

томонидан тартибга солиш бўлими

3


Молия-иқтисод бўлими

2










































Ҳуқуқий экспертиза ва юридик

хизматларнинг фаолиятини

мувофиқлаштириш бўлими

3




























































           

Жами: Бошқарув ходимларининг чекланган сони 26 бирликни ташкил қилади.

Бошқарув ходимларининг чекланган сонига мазкур қарорнинг 3-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 13 апрелдаги

ПҚ-3666-сон қарорига

5-ИЛОВА



Вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

            









Бошлиқ






































































Ташкилий-назорат ва

таҳлил ишлари бўлими

2



  

Бошлиқнинг биринчи ўринбосари

      



Бошлиқ ўринбосари
































Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими

2



Инсон ҳуқуқларини ҳимоя

қилиш бўлими

2-4


Кадрлар бўлими

1-2



























Нодавлат нотижорат

ташкилотлар бўлими

2-3


Ҳўжалик фаолияти ва

меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими

1-2














Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими

2-5

























Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат

томонидан тартибга солиш бўлими

2-5


Молия-иқтисод бўлими

2-5










































Ҳуқуқий экспертиза ва юридик

хизматларнинг фаолиятини

мувофиқлаштири бўлими

2-3




























































       

Вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 321 бирликни ташкил қилади, ҳудудлар кесимида уларнинг аниқ сони Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан аниқланади.

Вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошқарув ходимларининг чекланган сонига мазкур қарорнинг 3-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 13 апрелдаги

ПҚ-3666-сон қарорига

6-ИЛОВА



Туман (шаҳар) адлия бўлимларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

              












Бошлиқ












































































































































Бош маслаҳатчи

1-2


Етакчи маслаҳатчи

0-2


Катта маслаҳатчи

0-1


Нотариал идоралар*








               

Туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимлари бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 619 бирликни ташкил қилади, туман (шаҳарлар) кесимида уларнинг аниқ сони Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан аниқланади. Туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимларининг фаолиятини молиялаштириш, нотариал идоралар бундан мустасно, маҳаллий бюджет ва адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимлари бошқарув ходимларининг чекланган сонига мазкур қарорнинг 3-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

*) Нотариал идоралар сони туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимлари умумий сонига киритилмайди.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 13 апрелдаги

ПҚ-3666-сон қарорига

9-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

юридик коллежлари этиб қайта ташкил этилаётган

касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейи

РЎЙХАТИ

         

Т/р

Ҳудудлар

Қайта ташкил этилаётган касб-ҳунар

коллежлари ва академик лицей

Адлия вазирлиги таркибидаги

юридик коллежлар

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус юридик коллежи

Қорақалпоғистон Республикаси юридик коллежи


2.

Андижон вилояти

Андижон молия-иқтисод коллежи

Андижон вилояти юридик коллежи

3.

Бухоро вилояти

Бухоро юридик ва маиший хизматлар касб-ҳунар коллежи


Бухоро вилояти юридик коллежи

4.

Жиззах вилояти

Жиззах ҳуқуқшунослик коллежи

Жиззах вилояти юридик коллежи

5.

Қашқадарё вилояти

Қарши иқтисодиёт коллежи

Қашқадарё вилояти юридик коллежи

6.

Наманган вилояти

Наманган юридик коллежи

Наманган вилояти юридик коллежи

7.

Навоий вилояти

Навоий давлат педагогика институти ҳузуридаги Навоий компьютер ва ахборот технологиялари академик лицейи

Навоий вилояти юридик коллежи

8.

Самарқанд вилояти

Самарқанд ҳуқуқшунослик коллежи

Самарқанд вилояти юридик коллежи

9.

Сурхондарё вилояти

Термиз ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежи

Сурхондарё вилояти юридик коллежи

10.

Сирдарё вилояти

Гулистон енгил саноат ва сервис касб-ҳунар коллежи


Сирдарё вилояти юридик коллежи

11.

Тошкент вилояти

Юқори Чирчиқ туман транспорт ва иқтисодиёт коллежи


Тошкент вилояти юридик коллежи

12.

Фарғона вилояти

Фарғона ҳуқуқшунослик коллежи

Фарғона вилояти юридик коллежи

13.

Хоразм вилояти

Урганч туман саноат ва транспорт коллежи

Хоразм вилояти юридик коллежи

14.

Тошкент шаҳри

Тошкент юридик коллежи

Тошкент шаҳар юридик коллежи

              





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 13 апрелдаги

ПҚ-3666-сон қарорига

10-ИЛОВА



"Юриспруденция" йўналиши бўйича ўрта махсус,

касб-ҳунар таълими мутахассисликлари ва касблари

РЎЙХАТИ

       

Т/р

Мутахассислик номи

1.

Давлат хизматлари бўйича юрист

2.

Кадрлар масалалари бўйича юрист

3.

Аграр секторда юрист

4.

Шартномавий масалалар бўйича юрист

5.

Нотариат бўйича юрист

6.

Адвокатура бўйича юрист

7.

Ижро иши бўйича юрист

     

Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси адлия вазири меҳнат бозорининг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда мутахассисликлар ва касбларни қайта кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 13 апрелдаги

ПҚ-3666-сон қарорига

11-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1602-сон қарори.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 июндаги "Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1990-сон қарорининг 3, 4 ва 5-бандлари, шунингдек унга 3-илова.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 21 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ПҚ-2071-сон қарори иловасининг 4-банди.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сонли қарорига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги ПҚ-2347-сон қарори.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 25 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-2480-сон қарорининг 1-банди, шунингдек илованинг 1-банди.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 февралдаги "Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2761-сон қарорининг 3-банди, шунингдек унга 1-илова.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги "Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2932-сон қарорининг 3-иловаси 1-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 14 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 23 апрель, 16-сон, 330-модда