язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Фан/ Илмий ташкилотлар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.02.2018 й. ПҚ-3534-сон "Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.02.2018 й.

N ПҚ-3534



ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ

РИВОЖЛАНИШ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА

ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ    МУАССАСАЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЮЗАСИДАН ТАШКИЛИЙ ЧОРА-

ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш соҳасидаги илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясидан келиб чиқадиган долзарб вазифаларни амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирилган фаолиятини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги тасарруфига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий тадқиқотлар институти эса Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тасарруфига (кейинги ўринларда институтлар деб юритилади) ўтказилсин.

Белгилансинки, институтлар ўтказилаётган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти ва Ижтимоий тадқиқотлар институтининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислари ҳисобланади.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб йўналишлари бўйича илмий-амалий тадқиқотларни ўтказишда институтлар фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, шу жумладан уларнинг штатлар сонини икки баравардан кам бўлмаган миқдорга қисқартиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига киритсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг "Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси" журнали таҳририяти" ДУКни тугатиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда 2018 йил 1 майга кадар муддатда Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Я. Ғуломов кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган бинодан келгусида фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчкоров ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири Б.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 15 февралдаги

ПҚ-3534 қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиш ва қўшимчалар

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Молия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарорига 1-илова (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ташкилий тузилмаси) куйидаги таҳрирдаги блок билан тўлдирилсин:

    

"

Ижтимоий тадқиқотлар институти

"

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2934-сон қарорига 1-иловада (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг ташкилий тузилмаси):

"

"Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси" журнали таҳририяти" ДУК

"

    

блоки чиқариб ташлансин;

қуйидаги таҳрирдаги блок билан тўлдирилсин:

"

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти

"

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 17 январдаги ПҚ-3479-сон қарорига 3-иловадан (2019 йил 1 январга кадар муддатга импорт қилишда божхона тўловлари тўлаш бўйича имтиёз бериладиган (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) маҳсулот, хом ашё ва материаллар турларининг рўйхати) 4-қатор чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 15 февраль