Умная подшивка

Моҳир тахлам / Қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар /

Солиқ тизимини ислоҳ қилиш (СБХ, 14-сон, 2018 йил 3 апрель)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



СОЛИҚ ТИЗИМИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ


Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан уюштирилган Солиқ тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳаси муҳокамасида сўз борди.

Муҳокама 29 март куни - ҳужжат эълон қилингандан кейин 12 соат ўтмасданоқ "Ўзэкспомарказ"да бўлиб ўтди. Бу вақтга келиб Интернет тармоғида минглаб шарҳлар - ҳаяжонли ёқлаб чиқишлардан бошлаб, айрим таклифларни бутунлай рад этишгача боришди. Шунинг учун муҳокама жараёнида Концепцияни ишлаб чиқувчилар таклиф этилаётган солиқ ислоҳотларининг асосий йўналишларини тақдим этибгина қолмай, балки солиқ юкининг кичик бизнес, ёлланиб ишловчилар ва тадбиркорларнинг дивидендларига оғир бўлиб тушиши эҳтимоли тўғрисидаги хавотирларни ҳам тарқатиб юборишди. Концепция лойиҳасини Агентлик директорининг ўринбосари Гўзал Исломова, молия вазири ўринбосари Вячеслав Пак, Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Беҳзод Мусаев, korzinka.uz асосчиси ва раҳбари Зафар Ҳошимов, Иқтисодий ривожланиш маркази директори Юлий Юсупов ҳамда Грузиядан ташриф буюрган халқаро эксперт Ника Гилаури тақдим этишди.



Ҳисоб-китоблар нимадан дарак беради


Муҳокама давомида Гўзал Исломова амалдаги ва таклиф этилаётган солиқларнинг солиштирма таҳлилига бир неча бор мурожаат қилди. Таҳлил шартли мисолларда тайёрланган бўлиб, солиқ базаси шаклланишининг алоҳида хусусиятлари ҳисобга олинмаган ҳолда умумлаштирилган солиқ юкини намойиш этади. Ана шу рақамлардан (тақдимотлар 3-5-бетларда берилган) кўриниб турибдики, ислоҳотлардан энг кўп нафни айнан "кичик" бизнес - тушуми йилига 1 млрд сўмдан юқори бўлмаган юридик шахслар кўради. Улар бугунги кунда фаолият кўрсатаётган корхоналар - ЯСТ тўловчиларининг кўпчилик қисмини ташкил этади. 5 та солиқ (ЯСТ, ЯИТ, ЖШДС, ижтимоий суғуртага ажратмалар, дивидендга солиқлар) ўрнига улар бор-йўғи 2 та - оборотдан (тушумдан) 5% ва меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан 25% тўлашади.

Бугунги кунда ушбу бизнес-субъектлар учун солиқ юки 17%ни ташкил этади. Эндиликда бу юк 11,25%гача қисқаради. Солиқ юкининг пасайтирилиши - 1,5 баравар! Бунда фаолиятнинг айрим турлари (умумий овқатланиш, воситачилик) учун тушумдан олинадиган солиқ улуши 2-4 бараварга тушиб кетади. Концепция муаллифлари 1 млрд сўмлик чегара инфляция даражасига мувофиқ индексация қилинишини ҳам тушунтириб ўтишди.

Йирик бизнес учун солиқ юки анчагина - 1,4-1,45 бараварга (тушумдан 20%) қисқаради. Барча фойда қайта инвестицияланганда эса у яна 5%га пасаяди.

Солиқ ислоҳотларидан ўрта корхоналар ҳам ютади. B2B соҳасида (корпоратив сотувлар) ишлаётганлар учун солиқ юки ҳатто ер солиғи ва мол-мулк солиғини ҳисобга олган ҳолда 12-13%ни  ташкил қилади. Улардан ундириладиган  ҚҚСни амалда истеъмолчи тўлайди, кейинчалик у ушбу тўловни бюджет билан ҳисоб-китобларда ҳисобга киритади. B2C сектори (аҳолига сотувлар) учун солиқ юкининг пасайиши бозорнинг рақобатдошлигига боғлиқ бўлади.

Солиқ ислоҳоти "меҳнатга солиқлар"ни ҳам пасайтириши лозим. Бугунги кунда бу солиқлар 30,5%дан 55%гачадир. Солиқ солишнинг бундай юқори даражаси мамлакатимиз меҳнатга лаёқатли 12 млн лик аҳолисининг бор-йўғи 5 млн лик қисми солиқни тўлашига олиб келади. Бизнес ходимларни умуман расмийлаштирмасдан ёки ҳақ тўлашнинг хуфиёна чизмаларини қўллаган ҳолда иш ҳақи бўйича солиқларни тўлашдан ўзини "олиб қочмоқда".

Меҳнатга ҳақ тўлашдан даромадларга солинадиган ягона солиқнинг ставкаси (25%) сиртдан қараганда юқори бўлиб кўринади. Экспертларнинг фикрича, амалда бу солиқ ходим ва бизнес ўртасида иккига бўлинади - тегишинча 10% ва 15% бўлиб. Агар мазкур солиққа айнан шундай назар билан қаралса, унда маошдан ундирувлар ўртача 1,58 бараварга камаяди. Юқори маош оладиган малакали ходимлар учун солиқ юкламаси 2-3 бараварга паст бўлади!

Муаллифларнинг таъкидлашича, бу ерда гап айнан меҳнатдан олинадиган даромадга солинадиган солиқ ставкаси ҳақида кетмоқда. Бошқа даромадларга (мол-мулкдан, моддий наф тарзидаги ва бошқа даромадлар) солиқ ставкалари бундан-да паст бўлиши мумкин.

Дивидендларга солиқ солишнинг таклиф этилаётган механизми ҳам батафсил тушунтириб берилди. Йиллик 1 млрд сўмгача тушумга эга бўлган кичик корхоналар бу солиқни тўламайдилар. Ўрта ва йирик корхоналарга келсак, ушбу солиқнинг 25 фоизлик ставкаси ҳозирги 10%лик ставка билан солиштирганда жуда кўпдек туюлади. Лекин бу солиққа пасайтирилган бошқа барча солиқлардан айри ҳолда қарамаслик керак. Оддий хомчўтнинг ўзидаёқ кўринадики, бугунги кунда кичик корхона мулкдори (ЯСТ = 5%) 100 млн сўмлик оборотли бизнесидан 18 млн сўм чиқариб олмоқчи бўлса, 17 млн сўм солиқ тўлайди. Икки босқичли солиқ солишда (15% - юридик шахс тўлайди ва 10% - мулкдор тўлайди) худди шу суммадаги "соф" дивидендларни олиш учун 12-13 млн сўм тўлашга тўғри келади.

Бу ҳисоб-китоблар, албатта, ўртача олингандир. Балки мазкур солиқ ўзгаришлари ўзгача натижалар кўрсатиши мумкин бўлган бошқа солиқ тўловчиларнинг маълум бир фоизи учраб қолар. Лекин фуқаро ва юридик шахсларнинг асосий қисми солиқ юки пасайганини ҳис этишлари тайин.

Бир қарашда бу жараёнлардан ютуқни "бой берадиган" ягона тараф - давлат бюджети. Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, дастлабки 2-3 йилда бюджет 20-25% даромадларини йўқотиши мумкин. Аммо давлат бу йўлни онгли равишда, инвестициявий муҳитни яхшилаш, бизнесни хуфиядан чиқариш ва мамлакатни жаҳон капитал бозорида рақобатдош қилиш учун танлади.

Халқаро тажрибанинг кўрсатишича, оддий, тушунарли ва барқарор солиқ тизимининг вужудга келиши бизнес катта қисмининг легаллашувига, миллий ва хорижий инвестицияларнинг ошишига олиб келиши керак. Бу эса ўз навбатида, нафақат бюджет даромадларини тиклашга, балки уларни оширишга ҳам имкон беради.

Турган гапки, бюджет даромадларини тиклаш тезлиги кўп жиҳатдан солиқ тўловчиларнинг ўзига ҳам боғлиқдир. Солиқлар тўлашни ҳеч ким ёқтирмайди, лекин ҳамма шуни англаши керакки, замонавий жамиятни уларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Давлат, - бу ҳақда Концепция лойиҳасида ҳам аниқ қилиб айтилади - инсофсиз солиқ тўловчиларга нисбатан ўз босимини кучайтиради. Ва, муҳокама иштирокчиларининг фикрига кўра, кўпчилик Никa Гилаурининг таъбири билан айтганда "қоронғи хона"га яширингандан кўра, юки оғир бўлмаган солиқларни тўлашни афзал билади.

Ҳозирча эса бюджет даромадлари тикланмайди, унинг камомади ноинфляциявий усуллар билан қопланади. Шунинг учун Концепция муаллифлари қайд этганларидек, пенсия, таълим, соғлиқни сақлаш, хавфсизлик ва бошқа зарурий эҳтиёжларни молиялаштириш оқсаб қолмайди.

Солиқларнинг таклиф этилаётган ўзгаришлари муҳокамаси давом этади, - дейишди муаллифлар. Концепция, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар учун очиқдир.


Михаил ПЕРПЕР,

"НТВ" газетаси

бош муҳаррири.


--------------------




Мутахассис фикри



СОЛИҚ ТИЗИМИ ИСЛОҲОТИ

             


"Солиқ - фуқаро жамоатчилик тартиби, одил судлов, шахс эркинлиги ва мулк ҳуқуқи таъминланганлигидан ҳузурланиб яшаши учун тўлайдиган товон".


Жан Симонд де Сисмонди (1819 й.) -

швейцариялик иқтисодчи,

сиёсий иқтисод фанининг

асосчиларидан бири.


      

     

Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотлар йўлида ишонч билан қадам босмоқда. Ташқи иқтисодий фаолиятнинг либераллаштирилиши, ягона валюта курсига ўтиш, тадбиркорлик йўлидаги ғовларнинг бартараф этилиши - жорий йилдаги ушбу барча ижобий ўзгартиришлар қаторига солиқ ислоҳоти ҳам қўшилади. У комплекс равишда, солиқ тизимидаги барча элементлар - солиқлар, солиқ органлари, солиқ тўловчиларга ҳамда улар ўртасидаги ҳамкорликка дахл этса, муваффақиятли бўлади.



Ўзбекистон солиқ тизими:

ривожланиш босқичлари ва вазифалар


Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритиши билан солиқ тизими шакллантирила бошлади. Давлатчиликни ўрнатиш шароитида солиқларни ундиришнинг аҳамияти жуда катта - ёш суверен давлатнинг тақдири кўп жиҳатдан ушбу вазифа самарали ҳал этилишига боғлиқ бўлади. Тўқсонинчи йиллар бошида ва ҳозир солиқ тизими олдида турган вазифалар бир-биридан тубдан фарқ қилади (1-жадвал).

         

        

Ўзбекистон мустақилликка эришгани заҳоти давлат қурилиши, мустақил иқтисодий ва ижтимоий сиёсат ўтказиш, суверенитетини мустаҳкамлаш учун маблағга эҳтиёж сезган. Фақат ўз кучига суянишига тўғри келган. Собиқ Иттифоқ давлатининг 70 йилдан ортиқ вақт амал қилган бюджет маблағларини шакллантириш ва тақсимлаш тизими барбод бўлиб, молиявий ресурсларга эҳтиёжни миллий манбалар ҳисобига таъминлаш зарурати юзага келган. 1991 ва 1992 йилларда давлат бюджети камомади 40%дан 50%гача миқдорни ташкил этган.

Маъмурий-режали бошқарувда аслида солиқ тизими мавжуд бўлмаган. Давлат барча асосий иқтисодий кўрсаткичлар: иш ҳақи, ишлаб чиқариш ҳажмлари, нархлар, фойда даражасини қатъий назорат остига олганлиги сабабли хўжалик фаолиятини тартибга солишнинг солиқ дастакларига эҳтиёж сезмаган. Тармоқлар ва корхоналар бўйича белгиланадиган мавжуд мажбурий тўловлар (даромад, қишлоқ хўжалиги, иншоотларга ва бошқалар) хўжалик механизмининг марказлаштирилган тизимига киритилган ва ўзига хос вазифаларни бажарар эди.

Бозор иқтисодиётига ўтишда солиқ қонунчилигига "ноль"дан асос солишга, фаолият юритувчи солиқ органларини ташкил этиш, солиқ тўловчилар деб аталмиш ҳамжамиятни ўқитиш ва шакллантиришга тўғри келди. Буларнинг бари ижтимоий ҳаётда кескин ўзгаришлар юз беришига йўл қўймаслик учун солиқлар келиб тушишини мажбурий таъминлаш шароитида амалга оширилди.

Солиқ тизими ривожланиши динамикаси эволюцион тусга эга эди (2-жадвал).

90-йиллар бошида асосан қонуности ҳужжатлар - йўриқномалар, низомлар, тартиблар, баъзан Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари дастак сифатида қўлланди. Солиқ тўловчининг ҳуқуқлари тўғрисида ҳеч ким ўйлаб ҳам ўтирмади. Солиқ органлари ва солиқ тўловчиларнинг тай ёргарлиги қуйи даражада қолаверди.

1998 йилда Солиқ кодекси ва "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонуннинг қабул қилиниши солиқ тизимини бир тизимга солишга илк уриниш бўлди. Бироқ ушбу қонунлар тўғридан-тўғри амал қилмас - қонуности ҳужжатлар устунлик қилар эди.

2008 йилда янги таҳрирдаги Солиқ кодекси қабул қилиниб, у тўғридан-тўғри амал қилувчи ҳужжат деб эълон қилинди. Бироқ амалдаги маъмурий тизим илгаригидек қонуности ҳужжатлардан фойдаланиш истагидан воз кеча олмади. Айни пайтда солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари тизимга солина бошлади.

           

...
Время: 0.0037
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск