Умная подшивка

Моҳир тахлам / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит / Ижара ҳисоби /

Юридик шахс ижарага берувчи бўлганда оператив ижара ҳисоби ва солиқ солиш (СБХ, 16-сон, 2018 йил 17 апрель)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ЮРИДИК ШАХС ИЖАРАГА БЕРУВЧИ БЎЛГАНДА

ОПЕРАТИВ ИЖАРА ҲИСОБИ ВА СОЛИҚ СОЛИШ


Ҳар бир тадбиркорлик фаолияти субъекти балансида турган мол-мулкни ижарага беришга қонуний жиҳатдан ҳақли.

Мулк ижараси - ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш (ФКнинг 535-моддаси).


Қуйидагилар ижарага берилиши мумкин (ФКнинг 537-моддаси):

q ер участкалари;

q ер ости бойликлари жойлашган участкалар ва бошқа алоҳида табиий объектлар;

q корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар;

q бинолар, иншоотлар;

q ускуналар;

q транспорт воситалари;

q фойдаланиш жараёнида ўзининг табиий хусусиятларини йўқотмайдиган бошқа ашёлар (истеъмол қилинмайдиган ашёлар).

Мол-мулк ижарага олувчига шартнома шартлари ва унинг вазифасига мувофиқ ҳолатда топширилмоғи лозим.



ҚАНДАЙ ШАРТНОМА РАСМИЙЛАШТИРИЛАДИ


Ижара шартномаси ёзма шаклда тузилади. Унда қуйидагилар белгиланади:

q ижарага берилаётган мол-мулк;

q мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари;

q мол-мулкдан фойдаланиш шартлари;

q тарафларнинг мол-мулкни сақлашга доир мажбуриятлари;

q бошқа шартлар.

Айрим ижара шартномалари ўз хусусиятига эга.

Прокат шартномасига кўра мол-мулк ижарага берувчининг доимий тадбиркорлик фаолияти сифатида ижарага берилади. Прокат шартномаси 1 йилгача бўлган муддатга тузилади.

Автотранспортни ижарага бериш шартномаси экипажи билан ёки усиз бўлиши мумкин.

Экипажи билан ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи автотранспортни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ҳақ эвазига ижарага олувчига беради ҳамда ўз кучи билан уни бошқариш ва техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатади.

Экипаж аъзолари ижарага берувчи билан меҳнат муносабатларини сақлаб қоладилар. Улар ижарага берувчининг бошқариш ва техник фойдаланишга доир кўрсатмаларига, ижарага олувчининг транспорт воситасини тижорат мақсадида ишлатишга доир кўрсатмаларига бўйсунадилар.

Экипажсиз ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи автотранспортни бошқариш ва техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатмаган ҳолда вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ижарага олувчига ҳақ эвазига беради.

Автотранспортни ижарага бериш шартномаси нотариал тасдиқланади ва автотранспорт рўйхатдан ўтказилган жойдаги ДЙҲХХ органларида ҳисобга қўйилади (ФКнинг 564, 565-моддалари; ВМнинг 7.03.2006 йилдаги 38-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 3, 10-бандлари).

Бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ва бундай рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.

Бундай кўчмас мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқлари берилиши билан бир вақтда ушбу кўчмас мулк эгаллаган ва ундан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкаси қисмига бўлган ҳуқуқлар берилади.

Корхонани ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун мулкий комплекс сифатида бутун корхонани ёки унинг бир қисмини ҳақ эвазига бериш мажбуриятини олади, ижарага берувчи бошқа шахсларга ўтказиши мумкин бўлмаган ҳуқуқ ва мажбуриятлар бундан мустасно.

Ижарага берувчи ўз қарзларини ижарага олувчининг зиммасига ўтказиши ҳақида кредиторларини ёзма равишда огоҳлантиради.

Кредиторлар бунга рози бўлмасалар, огоҳлантиришни олган вақтдан бошлаб 3 ой давомида ижарага берувчидан мажбуриятларни бекор қилишни ёки муддатидан олдин бажаришни ва шу туфайли етказилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли. Фақат шундан кейингина корхона ижарачига топширилиши мумкин.

Ижарага олувчига кредиторларнинг розилигисиз ўтказилган қолган қарзлар бўйича ижарага берувчи ва ижарага олувчи солидар жавобгар бўладилар.

Ижарага берувчининг айрим ҳуқуқлари, масалан, тегишли фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи (лицензия) ижарага олувчига берилмайди. Шу сабабли сўндирилиши ушбу ҳуқуқ амалга оширилиши билан боғлиқ бўлган кредиторлар олдидаги мажбуриятлар ижарага берувчи зиммасида қолади.

Корхонани ижарага бериш шартномаси нотариал гувоҳлантирилиши ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим (ФКнинг 579, 580-моддалари).



БОШҚА ЗАРУР ҲУЖЖАТЛАР


Мол-мулкнинг ижарага берилиши эркин шаклдаги топшириш далолатномаси билан расмийлаштирилади.

Ижарага берувчи ўз ҳисобидан мол-мулкни топширишга тайёрлаши, топшириш далолатномасини тузиши ва ижарага олувчига имзолаш учун тақдим этиши шарт.

Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, мол-мулк

...
Время: 0.0037
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск