ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.05.2018 й. 318-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 1 майдаги

318-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ахборот

технологиялари ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа,

ахборотлаштириш ва телекоммуникация

технологиялари соҳасида назорат бўйича

инспекция тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича инспекциянинг (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) мақомини, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини ва фаолиятининг ташкилий асосларини, шунингдек, раҳбарларининг функционал вазифаларини белгилайди.


2. Инспекция алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларни тарқатиш ва муаллифлик ҳуқуқлари соҳасида фонограммалар, аудиовизуал асарлар, электрон ҳисоблаш машиналари (кейинги ўринларда ЭҲМ деб аталади) учун дастурлар тарқатилишида қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиниши юзасидан назоратни амалга оширувчи махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.


3. Инспекция Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) таркибига киради.


4. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Бутунжаҳон почта иттифоқи Конвенциясига ва Битимига, Халқаро электралоқа иттифоқи тавсияларига, Вазирлик ҳайъати қарорларига, Вазирликнинг буйруқлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


5. Инспекциянинг ўз ваколати доирасида қабул қиладиган қарорлари алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларини тарқатиш, аудиовизуал асарлар, фонограммалар, ЭҲМ учун дастурларни (сотиш, ижарага бериш ва барчанинг эътиборига етказиш) тарқатиш соҳасида фаолият юритувчи барча давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва идоралар, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


6. Инспекцияга қонунчиликда белгиланган тартибда давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида, бошқа ташкилот ва идораларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва уларни ривожлантиришнинг ҳолати юзасидан назорат қилиш, мониторинг олиб бориш ва ўрганиш ваколати берилган.

Инспекциянинг давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида, бошқа ташкилот ва идораларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва уларни ривожлантиришнинг ҳолати юзасидан амалга оширилган назорат, ўрганиш ва мониторинг якунлари бўйича хулосалари Вазирлик томонидан тегишли қарор қабул қилиш учун асос ҳисобланади.


7. Инспекция юридик шахс ҳисобланади, ўзининг мустақил балансига, Ўзбекистон Республикасининг банк муассасаларида ҳисоб рақамига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий инспекциялари юридик шахс ҳисобланмайди ҳамда ўз фаолиятини ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.


8. Инспекциянинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция, қисқартмаси - Ўзалоқаназорат;

б) рус тилида:

тўлиқ номи - Инспекция по контролю в сфере связи, информатизации и телекоммуникационных технологий при Министерстве по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистан, қисқартмаси - Узсвязьконтроль;

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи - The Inspection of control in the field of communication, informatization and telecommunication technologies under the Ministry for development of information technologies and communications of the Republic of Uzbekistan, қисқартмаси - Uzcomcontrol.



2-БОБ. ИНСПЕКЦИЯ ТУЗИЛМАСИ


9. Инспекция тузилмасига:

марказий аппарат;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий инспекциялари киради.

Инспекция бошлиғига, зарурат бўлганда, Вазирлик билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган умумий штатлар сони доирасида Инспекциянинг тузилмасига ва штатлар жадвалига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.



3-БОБ. ИНСПЕКЦИЯНИНГ, МАРКАЗИЙ АППАРАТ

ВА ҲУДУДИЙ ИНСПЕКЦИЯЛАРНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


§ 1. Инспекциянинг вазифа ва функциялари


10. Қуйидагилар юзасидан давлат назоратини амалга ошириш Инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

1) алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларни тарқатиш соҳасида қонунчилик ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартлари талабларига риоя қилиш;

2) фонограммалар, аудиовизуал асарлар, ЭҲМ учун дастурлар тарқатишда (сотиш, ижарага бериш ва барчанинг эътиборига етказишда) муаллифлик ҳуқуқлари соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига ва норматив ҳужжатларга риоя қилиш;

3) ўз ваколати доирасида почта алоқаси, ахборот технологиялари ва телекоммуникациялари хизматларини сифатли тақдим этилиши, даврий босма нашрлар, фонограммалар, аудиовизуал асарлар ва ЭҲМ учун дастурлар тарқатилишида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари таъминлаш;

4) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида, шунингдек, бошқа ташкилот ва идораларда "Электрон ҳукумат" тизимида инфратузилмани ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш;

5) иш ва бошқарув жараёнларини автоматлаштириш самарадорлиги, интеграллашган ахборот тизимларини, маълумотлар узатиш ва алмашишнинг идоралараро тармоқларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш, давлат ахборот ресурслари интеграцияси, шу жумладан, электрон давлат хизматлари кўрсатиш;

6) "охирги миля" тамойили бўйича Интернет тармоғидан кенг полосали фойдаланишни, мультисервис алоқа тармоқлари технологияларини, мобил алоқа бозорини, бошқа замонавий телекоммуникация хизматларини, шунингдек, почта алоқаси хизматларини ва даврий босма нашрлар тарқатишни кенгайтириш йўли билан телекоммуникация инфратузилмасини кенгайтириш;


11. Инспекция ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:


1) алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларни тарқатиш соҳасида қонунчилик ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартлари талабларига риоя қилиниши юзасидан назорат соҳасида:

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан лицензиялаш ҳақидаги қонун ҳужжатлари, лицензия битимлари бажарилиши, радиочастота спектридан фойдаланиш, почта алоқаси ва телекоммуникациялар, маълумотлар узатиш, телерадиоэшиттириш тармоқларида, ахборот тизимларида хавфсизлик бўйича техник ва технологик талаблар бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида лицензия талаблари ва шартларини бузган ҳолда, шунингдек, тегишли лицензияни расмийлаштирмасдан фаолиятни амалга ошираётган хўжалик юритувчи субъектларни аниқлайди;

телекоммуникациялар, почта алоқаси, даврий босма нашрларни тарқатиш хизматларини кўрсатишда, шунингдек, телекоммуникациялар тармоқларини, шу жумладан, мобил алоқа, радиоэлектрон воситалар, юқори частотали қурилмалар ва телекоммуникация тизимлари тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, қайта қуриш, кенгайтириш ва фойдаланишда қонунчилик ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартлари, амалдаги нормалар ва қоидаларнинг бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

электралоқа тармоқларининг умумий фойдаланишдаги алоқа тармоқларига уланиши қоидаларининг, жумладан, уланиш шартларининг бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш (бериш), юқори частотали қурилмаларни ва телекоммуникация тизимларини чет элдан олиб келиш, почта ва телекоммуникациялар тармоқлари ва иншоотларида сертификатлаштирилган асбоб-ускуналар қўлланишининг белгиланган тартибига риоя қилиниши юзасидан назоратни амалга оширади;

радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларнинг электромагнит мослашувчанлигини таъминлаш бўйича ташкилий-техник тадбирлар бажарилиши мониторингини ва назоратини амалга оширади;

радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар радионурланишлари параметрлари, радиочастота спектридан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиниши устидан назорат ва мониторингни амалга оширади, алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, радиочастота спектридан фойдаланиш ва электрон рақамли имзо соҳасида мониторингни олиб бориш, аниқлаш ва уларга барҳам бериш масалалари юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа органлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган ички назорат қоидаларига почта алоқаси, операторлари, провайдерлари томонидан риоя этилиши юзасидан мониторинг ва назоратни белгиланган тартибда амалга оширади;

почта алоқаси хизматлари ташкил этилишини, почта жўнатмалари ва пул суммалари сақланиши таъминланишини, почта жўнатмалари қабул қилиниши, уларга ишлов берилиши, топширилишига риоя қилинишини ва уларнинг белгиланган назорат муддатларида ўтишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширади;

алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида қўлланадиган ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш ва калибрлаш тартибига риоя қилиниши юзасидан назоратни амалга оширади;

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан, телекоммуникациялар, почта алоқаси, телерадиоэшиттириш, ахборот тизимлари тармоқларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш ишларининг бажарилиши юзасидан ўз ваколати доирасида назоратни ташкил этади;

алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида қоидабузишлар профилактикаси, уларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш, ва уларга барҳам бериш бўйича комплекс тадбирлар амалга оширилишини таъминлайди;

мониторинг ва текширишлар натижалари бўйича аниқланган қоида бузилишлари ҳақида тегишли қарорлар қабул қилади, кўрсатмалар беради ва уларни бартараф этиш муддатларини белгилайди, шунингдек, лицензия берадиган органга хўжалик юритувчи субъектлар лицензияларининг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш тўғрисида таклиф киритади, қоида бузилишларига доир Инспекция ваколатларига тегишли бўлмаган материалларни белгиланган тартибда тегишли ваколатли органларга беради;

ўтказилган назорат натижаларини таҳлил қилади ва умумлаштиради, аниқланган камчиликлар ва қоида бузилишларини бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди, уларни тегишли бошқарув органларига кўриб чиқиш учун киритади;

алоқа, ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари соҳасида фаолиятни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ахборот хавфсизлиги, шу жумладан, фойдаланилиши чекланган маълумотларнинг ҳимояланишини таъминлаш, ахборотни криптографик ҳимоялаш соҳасидаги фаолият тури бўйича лицензия битимлари ва маҳсулотларни сертификатлаш шартларига риоя этиш масалалари борасида давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, маъмурий жазо чораларини қўллайди;


2) фонограммалар, аудиовизуал асарлар, ЭҲМ учун дастурларни тарқатиш (сотиш, ижарага бериш, барчанинг эътиборига етказиш)да муаллифлик ҳуқуқлари соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига, норматив ҳужжатларга риоя қилиниши юзасидан назорат соҳасида:

фонограммалар, аудиовизуал асарлар, ЭҲМ учун дастурларни сотиш, ижарага бериш ва барчанинг эътиборига етказиш бўйича фаолиятни амалга оширишда, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;

фонограммалар, аудиовизуал асарлар, ЭҲМ учун дастурларни тарқатишда муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинишини ўрганади ва мониторингини олиб боради, унинг якунлари бўйича тегишли хулосалар тайёрлайди;

аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун дастурларни сотиш, ижарага бериш ва барчанинг эътиборига етказиш бўйича фаолиятни амалга оширадиган хўжалик юритувчи субъектларни текшириш натижаларини таҳлил қилади ва умумлаштиради ҳамда таҳлилий материалларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этади;

Интернет тармоғида муаллифлик ҳуқуқи объектлари ноқонуний тарқалишини (барчанинг эътиборига етказилишини) бартараф этиш чораларини кўради;


3) ўз ваколати доирасида, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тақдим этиладиган почта алоқаси, ахборот технологиялари ва телекоммуникациялари хизматларининг сифати, даврий босма нашрлар, фонограммалар, аудиовизуал асарлар ва ЭҲМ учун дастурлар тарқатиш бўйича чора-тадбирларни таъминлаш юзасидан назорат соҳасида:

Республика ҳудудида жойлашган алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектларда почта алоқаси, ахборот технологиялари ва телекоммуникациялар, даврий матбуот нашрларини тарқатиш хизматлари параметрлари ва сифат кўрсаткичларининг амалдаги нормаларга мувофиқлиги юзасидан мониторинг ва назорат ўтказади;

техник воситалар ва ахборот тизимлари орқали телекоммуникациялар тармоқлари хизматларининг сифат кўрсаткичлари ва параметрларининг мувофиқлигини ўлчайди ва мониторинг олиб боради;

юридик ва жисмоний шахсларнинг почта алоқаси, телекоммуникациялар ва даврий босма нашрларни тарқатиш хизматлари, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан, шунингдек, ташкилий-хуқуқий шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар, бошқа ташкилотлар ва идоралар томонидан электрон давлат хизматлари кўрсатиш масалалари бўйича мурожаатларни зарур ҳолатларда жойига бориб ҳамда тегишли ҳужжатларни ўрганган ҳолда қонун ҳужжатларига мувофиқ кўриб чиқади;

ваколатли давлат органлари томонидан тартибга солинадиган тарифлар рўйхатига кирувчи почта алоқаси ва телекоммуникациялар хизматларига тарифларнинг тўғри қўлланилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширади;

кўрсатиладиган хизматлар, тарифлар, хизматлар кўрсатиш қоидалари тўғрисидаги маълумотларнинг алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий матбуот нашрларини тарқатиш соҳасида хўжалик юритувчи субъектларнинг иш тартиби ва уларни тартибга солувчи бошқа ахборотларнинг мавжудлиги ва фойдаланувчилар учун тушунарлилигини, шунингдек, улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар ҳажмининг тўлиқлиги ва муддатларини назорат қилади;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадиомаҳсулотларини ва даврий нашрларини тарқатиш тартибига риоя қилинишини белгиланган тартибда назорат қилади;

почта алоқаси, телекоммуникациялар ва даврий матбуот нашрларини тарқатиш хизматлари сифати бўйича статистик ҳисоботларнинг ишончлилигига риоя этилишини назорат қилади;

ҳисобланган молиявий санкциялар (жарималар)нинг белгиланган муддатларга риоя қилинган ҳолда тўланиши ва тўланаётган молиявий санкциялар (жарималар)нинг суммаси тўғрилигини назорат қилади;

алоқа маҳсулотлари сифатига ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, телекоммуникациялар воситалари параметрларига, юқори частотали қурилмалар ва радиоэлектрон воситалар радионурланишларига тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, техник регламентлар, стандартлар, техник шартлар, қоидалар, йўриқномалар, лицензия талаблари ва шартлари лойиҳаларини кўриб чиқади ва улар бўйича хулосалар беради;

алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, техник регламентлар, стандартлар, нормалар, қоидалар ва бошқа норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш, қайта кўриб чиқиш бўйича буюртмачи функцияларини бажаради;


4) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида, шунингдек, бошқа ташкилотлар ва идораларда "Электрон ҳукумат" тизимида ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланилиши ва инфратузилмани ривожлантиришни назорат қилиш соҳасида:

давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида, шунингдек, алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳаси корхоналари ва ташкилотларида, "Электрон ҳукумат" тизимида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш жараёнларини, белгиланган тартибда мониторинг қилади ва ўрганади;

"Электрон ҳукумат" тизимида, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасининг жорий ҳолатини ўрганади;

давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида, шунингдек, бошқа ташкилот ва идораларда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида қонунчилик ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартлари талаблари бажарилишини назорат қилади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида, шунингдек, бошқа ташкилотлар ва идораларда ахборот ресурслари ва электрон давлат хизматларининг мавжудлиги ҳамда улардан фойдаланишнинг имкони яратилганлиги мониторингини амалга оширади;


5) иш ва бошқарув жараёнларини автоматлаштириш самарадорлиги, интеграллашган ахборот тизимларини, маълумотлар узатиш ва алмашишнинг идоралараро тармоқларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш, давлат ахборот ресурслари интеграцияси, шу жумладан, электрон давлат хизматлари кўрсатиш юзасидан назорат соҳасида:

иш ва бошқарув жараёнларини автоматлаштириш, интеграциялашган ахборот тизимлари, маълумотлар узатиш ва маълумотлар алмашиш идоралараро тармоқларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш, давлат ахборот ресурслари интеграцияси ҳолатини таҳлил қилади ва баҳолайди;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий давлат бошқаруви органларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш жараёнларини ўрганиш ва мониторинг қилиш натижаларини таҳлил қилади ва умумлаштиради, аниқланган камчиликлар ва қоида бузилишларини бартараф этиш бўйича тегишли хулоса ва таклифлар тайёрлайди ҳамда уларни Вазирликка кўриб чиқиш учун киритади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ахборот-коммуникация технологияларининг ҳолати ва уларни ривожлантириш тўғрисида ахборотларнинг ишончлилиги таъминланиши ва ўз вақтида тақдим этилишини ўрганади ва мониторингини олиб боради;


6) "охирги миля" принципи бўйича кенг полосали Интернет тармоғидан фойдаланиш, мультисервис алоқа тармоқлари технологиялари, мобил алоқа бозори, бошқа замонавий телекоммуникация хизматлари бозорини, шунингдек, почта алоқаси хизматлари ва даврий босма нашрларни тарқатишни кенгайтириш йўли билан телекоммуникация инфратузилмаси ривожланиши юзасидан назорат соҳасида:

қонун ҳужжатларига мувофиқ, телекоммуникация тармоқлари, ахборотлаштириш воситалари ва тизимлари яратилиши ва ишлатилиши бўйича хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти юзасидан назоратни амалга оширади;

алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари тармоқларининг янгидан қурилаётган ва қайта қурилаётган объектларини фойдаланишга қабул қилиб олиш комиссияларида қатнашади.

Инспекция қонунчиликка мувофиқ, бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин.



§ 2. Инспекция марказий аппаратининг

вазифалари ва функциялари


12. Қуйидагилар Инспекция марказий аппаратининг асосий вазифалари ҳисобланади:

1) ҳудудий инспекциялар билан биргаликда, Инспекцияга юкланган вазифа ва функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлаш;

2) ҳудудий инспекциялар фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш ва уларни ривожлантириш истиқболларини белгилаш;

3) Инспекцияга юкланган вазифаларни бажаришда бошқа вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорликни ташкил қилиш ва ҳудудий инспекциялар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

4) алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, ахборот хавфсизлиги ҳамда муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш соҳасидаги йўналишлар бўйича тегишли таълим муассасаларида, шунингдек, республика ваколатли органларининг ихтисослашган ўқув юртларида Инспекция ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш.


13. Инспекция марказий аппарати ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

1) ҳудудий инспекциялар билан биргаликда, Инспекцияга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини таъминлайди;

2) олиб борилган назорат ва ўрганиш натижаларини таҳлил қилади ва умумлаштиради, аниқланган камчиликлар, қоида бузилишларини бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди ва уларни кўриб чиқиш учун тегишли давлат органларига киритади;

3) мониторинг ва текширишлар натижалари бўйича аниқланган қоида бузилишлари юзасидан тегишли қарорлар, уларни бартараф этиш муддатлари белгиланган кўрсатмалар, хўжалик юритувчи субъектлар лицензияларининг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш тўғрисида таклифлар, шунингдек, Инспекция ваколатларига тааллуқли бўлмаган қоида бузилишлари бўйича материалларни белгиланган тартибда тегишли ваколатли органларга топшириш учун тайёрлайди;

4) алоқа сифатига ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, телекоммуникация воситалари параметрларига, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар радионурланишларига тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, техник регламентлар, стандартлар, техник шартлар, қоидалар, йўриқномалар, лицензия талаблари ва шартлари лойиҳаларини кўриб чиқади ва улар бўйича таклиф тайёрлайди;

5) давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида, шунингдек, бошқа ташкилотлар ва идораларда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳамда унинг ҳолати бўйича ҳудудий инспекциялар томонидан тақдим этиладиган ҳисоботлар ва ахборотларнинг ишончлилигини ўрганади.

Инспекциянинг марказий аппарати қонунчиликка мувофиқ, бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин.



§ 3. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳудудий инспекцияларининг

вазифалари ва функциялари


14. Ҳудудий инспекциялар тегишли ҳудудда ушбу Низом билан белгиланган ва Инспекцияга юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг самарали бажарилишини амалга оширади.

Бундан ташқари, ҳудудий инспекциялар:

1) юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш доирасида йиллик, чораклик ва ойлик иш режаларини ишлаб чиқадилар ва белгиланган тартибда Инспекция билан келишадилар;

2) алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, фонограммалар, аудиовизуал асарлар, ЭҲМ учун дастурларни тарқатишда муаллифлик ҳуқуқлари соҳасида амалга оширилган ишлар тўғрисида белгиланган тартибда ҳисобот ва ахборотларни тақдим этадилар;

3) Инспекция иш режаларини тайёрлашда қатнашадилар;

4) аҳолини оммавий ахборот воситалари орқали Инспекциянинг мақсадлари, вазифалари тўғрисида ва амалга оширилаётган фаолиятининг аниқ натижалари бўйича мунтазам хабардор қилиб борадилар.

Ҳудудий инспекциялар қонунчиликда назарда тутилган бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.



4-БОБ. ИНСПЕКЦИЯ ВА ҲУДУДИЙ

ИНСПЕКЦИЯЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


§ 1. Инспекциянинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


15. Инспекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

1) алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, шунингдек, даврий босма нашрларни тарқатиш соҳасида қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ва тақдим этиладиган хизматлар сифати бузилиши фактлари тўғрисида маълумотлар олиш ва аниқлаш;

2) алоқа, ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларни, аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун дастурларни тарқатиш (сотиш, ижарага бериш ва барчанинг эътиборига етказиш) соҳасида фаолият юритадиган хўжалик юритувчи субъектларни, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолатини текширишларни белгиланган тартибда ўтказиш;

3) алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларни тарқатиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектларга, улар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, техник регламентлар, стандартлар, нормалар талаблари ва тақдим этилаётган хизматлар сифати бузилган ҳолда белгиланган тартибда молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилиш;

4) давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва идоралардан ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотлар, ҳужжатлар, маълумотномалар ва бошқа материалларни сўраш ва олиш;

5) алоқа, ахборотлаштириш, ва телекоммуникация технологиялари, радиочастота спектридан фойдаланиш ва даврий босма нашрларни тарқатиш соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва баённомалар тузиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш доирасида қонун ҳужжатларининг почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан бузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда эса ушбу ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни тегишли давлат назорати органларига белгиланган тартибда юбориш;

6) фонограммалар, аудиовизуал асарлар, ЭҲМ учун дастурларни тарқатишда муаллифлик ҳуқуқлари соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомаларни тузиш ва кўриб чиқиш учун судга юбориш;

7) зарур ҳолларда, алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги масалаларни кўриб чиқишда, текширишлар ва ўрганишларда қатнашиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, илмий-тадқиқот муассасалари ва бошқа ташкилотларнинг мутахассислари ва экспертларини жалб этиш, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик қилиш;

8) алоқа, ахборотлаштириш, ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларни тарқатиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлардан, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан Инспекция ваколатига тегишли масалалар бўйича зарур маълумотлар, материаллар ва ҳисоботларни талаб қилиш;

9) вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлардан, шу жумладан илмий-тадқиқот муассасалари ва лабораториялардан ўз ваколатларини амалга ошириш учун алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларни тарқатиш соҳасидаги техник ҳужжатлар, қоидалар, воситаларнинг иш нормаларини олиш;

10) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш мониторингини олиб бориш;

11) эксперт хулоса олиш учун текшириш ва мониторинг натижаларини ваколатли органларга тақдим этиш;

12) алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги воситалар ва иншоотлардан техник фойдаланиш қоидаларига риоя қилиниши, техник ҳолати юзасидан назоратни амалга ошириш;

13) алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида қурилиш нормалари ва қоидалари бузилган ҳолда олиб борилаётган қурилиш ишларини аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар тўхтатиб туриш;

14) лицензия битимлари талаб ва шартлари хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бузилган ҳолатларда уларга огоҳлантиришлар бериш;

15) ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларга, юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг боришида бузилишларга йўл қўйган мансабдор шахсларига давлат назорати доирасида олиб борилган ўрганишлар, мониторинг, текширишлар натижасида аниқланган бузилишларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

16) техник воситалар ва ахборот тизимлари орқали телекоммуникациялар тармоқлари хизматларининг сифатини ўлчаш ишлари ва мониторингини олиб бориш.

Инспекция қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


16. Инспекция:

1) ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши ва тақдим этиладиган таҳлилий ҳужжатларнинг холисоналиги ва комплекслилиги;

2) ўз ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича аниқланган камчиликлар тўғрисидаги маълумотлар ваколатли органларга ўз вақтида тақдим этилиши;

3) алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, фонограммалар, аудиовизуал асарлар, ЭҲМ учун дастурларни тарқатишда муаллифлик ҳуқуқлари соҳасида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимояланиши ва риоя қилиниши таъминланиши;

4) алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, фонограммалар, аудиовизуал асарлар, ЭҲМ учун дастурлар тарқатишда муаллифлик ҳуқуқлари соҳасида қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартлари бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун жавоб беради.



§ 2. Инспекция марказий аппаратининг

ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


17. Инспекциянинг марказий аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун, Инспекциянинг ҳуқуқлари билан бир қаторда, қуйидаги ҳуқуққа ҳам эга:

1) алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларни тарқатиш соҳасида фаолият кўрсатувчи ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, техник регламентлар, стандартлар талаблари ва улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифати, республика ҳудудида фойдаланиладиган телекоммуникация воситалари, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар радионурланишлари параметрларининг мунтазам равишда бузилишига йўл қўяётган хўжалик юритувчи субъектларнинг айрим қурилмалари ва технологик участкалари ишини, аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар, вақтинча тўхтатиш тўғрисида қарор чиқариш;

2) радионурланишлар нормаси ва параметрлари бузилганда, шунингдек, телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини қабул қилишда тўсқинлик қилишга олиб келган ҳолатларда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишга берилган рухсатномаларнинг амал қилишини аниқланган камчиликлар бартараф этилгунгача, 10 кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш;

3) лицензия битимларининг талаб ва шартлари бузилганлиги учун лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш ва тўхтатиб туриш, уларни бекор қилиш тўғрисида Вазирликка, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига таклифлар киритиш;

4) Вазирлик, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қарорига мувофиқ алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар технологиялари, муаллифлик ҳуқуқлари соҳасида фаолиятни амалга оширишга лицензия олиш учун ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ишончлилигини текшириш;

5) ҳудудий инспекциялардан Инспекциянинг марказий аппаратида кўриб чиқиладиган масалаларни, шунингдек, норматив ҳужжатлар лойиҳаларини таҳлил қилиш ва ўрганиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни сўраш ва олиш;

6) зарур бўлганда, Инспекцияда кўриб чиқиладиган масалаларни ўрганиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, норматив ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун, ҳудудий инспекциялар раҳбарлари ҳамда вакилларини жалб қилиш, ушбу мақсадлар учун эксперт ва ишчи гуруҳлар тузиш;

7) ҳудудий инспекциялардан, улар томонидан киритилган норматив ҳужжатлар лойиҳалари қайта ишлаб чиқилишини талаб қилиш, зарур бўлганда, уларни пухталаштириш учун қайтариш;

8) ҳудудий инспекция раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

9) ҳудудий инспекцияларга Инспекцияга юкланган ҳамда тезкор ҳал этишни талаб этадиган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

10) ҳудудий инспекцияларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва топшириқлари, шунингдек, Инспекция томонидан қабул қилинган ҳамда раҳбарият топшириқларини бажариш бўйича фаолиятини белгиланган тартибда ўрганиш ҳамда текшириш;

11) алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, фонограммалар, аудиовизуал асарлар, ЭҲМ учун дастурларни тарқатишда муаллифлик ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартлари бузилишлари билан боғлиқ материалларни ваколатли органлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига белгиланган тартибда юбориш.

Инспекциянинг марказий аппарати қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


18. Инспекциянинг марказий аппарати қуйидагилар учун масъул:

1) ҳудудий инспекциялар билан биргаликда, Инспекцияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини, тақдим этиладиган таҳлилий ҳужжатларнинг объективлигини ва комплекслилигини таъминлаш;

2) Инспекция томонидан Вазирликка кўриб чиқиш учун киритиладиган норматив ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Инспекция томонидан қабул қилинадиган қарорларни тайёрлаш ва экспертизадан ўтказиш сифати;

3) марказий аппарат ва ҳудудий инспекциялар томонидан алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, фонограммалар, аудиовизуал асарлар, ЭҲМ учун дастурларни тарқатиш соҳасида қонун ҳужжатларига, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартларига риоя қилиниши юзасидан назоратни таъминлаш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатлар амалга оширилишини ташкил қилиш;

4) марказий аппарат ва ҳудудий инспекциялар ходимлари резервини шакллантириш.



§ 3. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳудудий инспекцияларнинг

ҳуқуқлари ва жавобгарлиги


19. Ҳудудий инспекциялар, ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун, Инспекциянинг ҳуқуқлари билан бир қаторда, қуйидаги ҳуқуқларга ҳам эга:

1) давлат ва хўжалик бошқаруви ҳудудий органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ҳудудий инспекцияларнинг ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

2) давлат ва хўжалик бошқаруви ҳудудий органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўриб чиқиш учун ҳудудий инспекциялари ваколатига кирадиган масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш;

3) Инспекция Кенгаши ва Илмий-техник кенгаши ишида қатнашиш;

4) Инспекция топшириғига кўра алоқа, ахборотлаштириш, ва телекоммуникация технологиялари, фонограммалар, аудиовизуал асарлар, ЭҲМ учун дастурларни тарқатишда муаллифлик ҳуқуқлари соҳасидаги масалалар бўйича йиғилишлар ва семинарлар ташкил қилиш ва ўтказиш;

5) ҳудудий инспекцияларнинг моддий-техника базасини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш;

6) алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, фонограммалар, аудиовизуал асарлар, ЭҲМ учун дастурларни тарқатишда муаллифлик ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартлари бузилишлари билан боғлиқ материалларни ваколатли органлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига белгиланган тартибда юбориш;

7) Инспекцияга ҳудудий инспекцияларнинг раҳбарлари ва ходимлари учун малака ошириш курсларини ташкил қилиш бўйича таклифлар бериш;

8) ҳудудий инспекцияларга малакали ва қобилиятли ёш ходимларни жалб қилиш.

Ҳудудий инспекциялар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


20. Ҳудудий инспекциялар қуйидагилар учун масъул:

1) ҳудудий инспекцияларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

2) ўз ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича аниқланган камчиликлар тўғрисидаги маълумотларни ваколатли органларга ўз вақтида тақдим этиш;

3) алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, фонограммалар, аудиовизуал асарлар, ЭҲМ учун дастурларни тарқатишда муаллифлик ҳуқуқлари соҳасида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини ва уларга риоя этилишини таъминлаш;

4) алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, фонограммалар, аудиовизуал асарлар, ЭҲМ учун дастурлар тарқатишда муаллифлик ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартлари бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

5) Инспекцияга киритиладиган ҳужжатлар ва таклифларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш сифати, якуний натижалари ва амалга ошириш оқибатлари;

6) Инспекциянинг марказий аппарати билан биргаликда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, фонограммалар, аудиовизуал асарлар, ЭҲМ учун дастурлар тарқатишда муаллифлик ҳуқуқлари соҳасида қонунчиликка риоя қилиниши юзасидан назоратни таъминлаш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, "йўл хариталари" ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши.



5-БОБ. ИНСПЕКЦИЯ РАҲБАРЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ


21. Қуйидагилар Инспекция бошлиғининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

2) Инспекция фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Вазирликнинг буйруқлари ва қарорлари ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари билан юкланган вазифа ва функциялар бажарилишини ташкил қилиш;

3) Инспекция фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва Вазирликнинг қарорлари билан тасдиқланган концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс тадбирлар бажарилишини танқидий ва пухта таҳлил қилиш;

4) Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқларини бажариш;

5) ўз ўринбосарларининг ва Инспекция бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Инспекция фаолиятининг айрим участкаларига раҳбарлик юзасидан ўз ўринбосарларининг ва бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатларини ҳамда шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;

6) ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Вазирликнинг топшириқлари ва ҳужжатлари бажарилишини ташкиллаштириш ва мониторингининг таъсирчан тизимини яратиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражадаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига ҳамда Вазирликнинг буйруқларига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан марказий аппарат ва ҳудудий инспекциялар таркибий бўлинмалари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;

7) Инспекция ходимларини тизимли қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил қилиш;

8) Инспекция тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Инспекциянинг кадрлар захирасини шакллантириш;

9) Вазирлик номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган номзодларнинг, шунингдек, Инспекцияга ишга қабул қилинадиган бошқа кадрларнинг профессионаллиги, чуқур билимга эгалиги, амалий тажрибаси, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатлари юқори даражаси кафолатланганлигини таъминлаш;

10) Инспекция фаолиятига тааллуқли бўлган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, уларнинг ўз вақтида Ўзбекистон Республикаси "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги, "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқликда Вазирликка киритилишини ташкил қилиш, уларни ишлаб чиқишда қатнашиш;

11) қонунчилик талабларига қатъий мувофиқ равишда Инспекция раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини ташкил этиш ва амалга ошириш, хизмат сафарларининг асослилиги, самарадорлиги ҳамда натижадорлигини, сафар харажатлари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;

12) ўз ўринбосарларининг, марказий аппарат ва ҳудудий инспекциялар раҳбарларининг фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, Инспекция Кенгаши мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини тинглаш, чорак якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;

13) Инспекция ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

14) ўз ўринбосарларини эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масалаларини кўриб чиқиш бўйича Вазирликка таклифлар киритиш;

15) тасдиқланган Инспекция ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига Инспекция ходимлари томонидан риоя этилишини таъминлаш;

16) Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни талабларига мувофиқ Инспекция фаолиятида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашадиган сабаблар ҳамда шароитларни ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш орқали аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

17) Инспекция ва унинг ҳудудий инспекциялари ишларини ташкил қилишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;

18) жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил қилиш, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, қонунчилик билан белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг шахсий қабулларини, шу жумладан, сайёр қабулларини мунтазам олиб бориш;

19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, Инспекция раҳбарлари ва ходимларининг қабулхоналар фаолиятида фаол иштирок этишини ташкил қилиш, жисмоний ва юридик шахслардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига келиб тушадиган мурожаатларнинг ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

20) давлат сирларига киритилган ахборот ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя қилиш;

21) Инспекциянинг, шунингдек, унинг ҳудудий инспекцияларининг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар, қарорлар чиқариш ҳамда кўрсатмалар бериш;

22) зарур бўлганда, Вазирлик билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган умумий штатлар сони доирасида Инспекция тузилмасига ўзгартиришлар киритиш.

Инспекция бошлиғи қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.


22. Қуйидагилар Инспекция бошлиғи ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

2) Инспекция бошлиғи вақтинчалик бўлмаганда, тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;

3) марказий аппарат ва ҳудудий инспекцияларнинг мутасаддилик қилинадиган бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита раҳбарлик қилиш, ходимлар ўртасида вазифалар (мажбуриятлар)ни тақсимлаш;

4) Инспекция фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс тадбирлар бажарилишини чуқур ҳамда танқидий таҳлил қилиш;

5) марказий аппарат ва ҳудудий инспекцияларнинг мутасаддилик қилинадиган бўлинмалари томонидан вазифаларнинг бажарилишини сўзсиз таъминлаш чораларини кўриш, бошқармалар раҳбарларининг ҳисоботларини тизимли равишда эшитиш ҳамда қайд этилган кўрсаткичларга эришиш борасида уларнинг шахсий масъулиятини ошириш;

6) марказий аппарат ва ҳудудий инспекцияларнинг мутасаддилик қилинадиган бўлинмалари раҳбарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши назоратини таъминлаш;

7) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Вазирликнинг топшириқлари ва ҳужжатлари бажарилишини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун марказий аппарат бўлинмалари ва ҳудудий инспекциялар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

8) Инспекция бошлиғининг топшириқлари ва буйруқлари ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш;

9) Инспекция бошлиғига марказий аппарат ва ҳудудий инспекцияларнинг мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишга доир таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионал даражаси, чуқур билимга, амалий тажрибага эгалиги, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларининг юқорилиги кафолатланганини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўриш, Инспекциянинг кадрлар захирасини шакллантириш;

10) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини таъминлаш, қонунчилик талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлик томонидан кейинчалик кўриб чиқиш, имзолаш (виза қўйиш) учун Инспекция томонидан тайёрланган ҳужжатларнинг лойиҳаларини кўриб чиқиш ва уларга виза қўйиш;

11) қонунчилик талабларига қатъий мувофиқ равишда хизмат сафарларида бўлиш, хизмат сафарларининг асослилиги, самарадорлиги ва натижадорлигини ҳамда хизмат сафарлари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;

12) марказий аппарат ва ҳудудий инспекцияларнинг мутасаддилик қилинадиган бўлинмалари раҳбарлари ҳамда ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, Инспекция Кенгаши мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;

13) Инспекция бошлиғига марказий аппарат ҳамда ҳудудий инспекцияларнинг мутасаддилик қилинадиган бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш бўйича таклифлар бериш, юкланган вазифалар ва функционал вазифаларнинг бажарилиши юзасидан уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

14) Инспекция ходимларининг тасдиқланган одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини, кўрсатилган қоидаларга марказий аппарат ва ҳудудий инспекцияларнинг мутасаддилик қилинадиган бўлинмалари раҳбарлари ва ходимлари томонидан риоя қилинишини таъминлаш;

15) Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни талабларига мувофиқ Инспекция фаолиятида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашадиган сабаблар ҳамда шароитларни ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

16) Инспекция бошлиғига давлат хизматларининг самарадорлиги, сифати ва қулайлигини ошириш бўйича таклифлар киритиш;

17) жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, қонунчилик билан белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларининг шахсий қабулларини, шу жумладан, сайёр қабулларни мунтазам ташкил қилиш;

18) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахслардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига келиб тушадиган мурожаатларнинг ўз вақтида ҳамда тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;

19) давлат сирларига киритилган ахборот ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя этиш.


23. Қуйидагилар ҳудудий инспекциялар раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:

1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;

2) ҳудудий инспекциялар фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, ушбу ҳудудий инспекцияларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда Вазирлик ва Инспекциянинг буйруқ, фармойишлари билан юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилишини ташкил қилиш;

3) ҳудудий инспекциялар фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга сўзсиз эришиш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

4) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари ва ҳужжатлари, Вазирликнинг, шунингдек, Инспекциянинг буйруқлари, фармойишлари бажарилишини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлашга доир комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, ҳудудий инспекциялар ходимларининг топшириқлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

5) Вазирликнинг, шунингдек, Инспекция бошлиғи ва унинг ўринбосарларининг буйруқлари ҳамда фармойишлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

6) Инспекция фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

7) ҳудудий инспекциялар фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, ҳудудий инспекциялар ва улар ходимларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

8) ҳудудий инспекцияларда кадрларни жой-жойига қўйиш бўйича таклифларни танлаш ва киритиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шароитлар яратиш, ҳудудий инспекцияларнинг кадрлар захирасини шакллантириш;

9) Инспекция номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга тавсия этилган номзодларнинг, шунингдек, ҳудудий инспекцияларга ишга қабул қилинадиган бошқа кадрларнинг профессионал даражаси, чуқур билимга, амалий тажрибага эгалиги, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларининг юқорилиги кафолатланганлигини таъминлаш;

10) ҳудудий инспекция ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаган лавозимига лойиқлиги масалаларини кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

11) ҳудудий инспекциялар ходимлари томонидан тасдиқланган Инспекция ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;

12) Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни талабларига мувофиқ Инспекция тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашадиган сабаблар ва шароитларни ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчиликни такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш орқали аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;

13) прогноз кўрсаткичлар бажарилишини тизимли таҳлил қилиш, Инспекциянинг назорат қиладиган ўринбосарларига ҳудудий инспекциялар томонидан кўрсатилган кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чораларни кўриши бўйича таклифлар киритиш;

14) ҳудудий инспекциялар ходимларининг фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, мажлисларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;

15) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини шахсий қабуллари, шу жумладан, сайёр қабулларини мунтазам олиб бориш;

16) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахслардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига келиб тушадиган мурожаатларни ўз вақтида ҳамда тўлиқ кўриб чиқиш;

17) давлат сири бўлган маълумотларнинг ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирнинг муҳофаза қилинишини таъминлаш.



6-БОБ. ИНСПЕКЦИЯ РАҲБАРЛАРИНИНГ

МАСЪУЛИЯТИ


24. Инспекция бошлиғи қуйидагилар учун шахсан масъулдир:

1) Инспекцияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

2) ушбу Низомнинг 18-бандида назарда тутилган Инспекция жавобгарлиги соҳалари бўйича;

3) ушбу Низомнинг 21-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши.


25. Инспекция бошлиғининг ўринбосарлари қуйидагилар учун шахсан масъулдир:

1) Инспекциянинг мутасаддилик қилинадиган бўлинмалар ва ҳудудий инспекциялар томонидан Инспекцияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;

2) назорат қилинадиган масалалар, ушбу Низомнинг 18-бандида назарда тутилган Инспекция жавобгарлиги соҳалари бўйича;

3) ушбу Низомнинг 22-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши.


26. Марказий аппарат бўлинмаларининг бошлиқлари қуйидагилар учун шахсан масъулдир:

1) тегишли бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар амалга оширилиши;

2) ушбу Низомнинг 18-бандида назарда тутилган Инспекция марказий аппаратининг жавобгарлик соҳалари бўйича;

3) ушбу Низомнинг 18-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши.


27. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий инспекциялар бошлиқлари қуйидагилар учун шахсан масъулдир:

1) ҳудудий инспекцияларга юкланган вазифалар ва функциялар амалга оширилиши;

2) ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган ҳудудий инспекцияларнинг жавобгарлик соҳалари бўйича;

3) ушбу Низомнинг 23-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши.



7-БОБ. ИНСПЕКЦИЯ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


§ 1. Инспекцияга раҳбарлик қилиш


28. Инспекцияга белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.


29. Инспекция бошлиғининг, унинг тавсиясига кўра, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган уч нафар, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.


30. Инспекция бошлиғи Вазирлик ҳайъатининг, Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштириш кенгашининг аъзоси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссия ишчи гуруҳининг раҳбари, Комиссиянинг масъул котиби ҳисобланади.


31. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий инспекцияларига, Инспекция бошлиғи томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқлар раҳбарлик қиладилар.



§ 2. Инспекция марказий аппарати бўлинмаларининг

ҳудудий инспекциялар билан ўзаро ҳамкорлик

қилиш тартиби


32. Марказий аппарат бўлинмаларининг раҳбарлари марказий аппарат бўлинмаларининг ҳудудий инспекциялар билан ўзаро ҳамкорликни таъминлайди.


33. Инспекция марказий аппаратининг бўлинмалари ҳудудий инспекциялари билан ўзаро ҳамкорлик қилган ҳолда:

1) топшириқларни ҳудудий инспекцияларга етказади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;

2) ҳудудий инспекциялар фаолиятини ўрганади ва амалиётини умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

3) ҳудудий инспекциялар фаолиятини ташкил этиш ва натижалари тўғрисидаги ҳисобот, ахборот материаллари ҳамда статистика ва бошқа маълумотларни ўрганишни ташкил қилади;

4) ҳудудий инспекцияларнинг иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштириш чораларини кўради;

5) ҳудудий инспекциялардан келган таклифларни кўриб чиқади;

6) ҳудудий инспекцияларнинг норматив ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этишини ташкил қилади, улардан қонунчиликни такомиллаштириш бўйича келган таклифларни кўриб чиқади;

7) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан лицензиялаш ҳақидаги қонун ҳужжатлари, лицензия битимлари бажарилиши, радиочастота спектридан фойдаланиш, почта алоқаси ва телекоммуникациялар, маълумотлар узатиш, телерадиоэшиттириш тармоқларида, ахборот тизимларида хавфсизлик бўйича техник ва технологик талаблар бажарилиши юзасидан назоратни ташкил этади;

8) ҳудудий инспекциялар ходимларини алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, ахборот хавфсизлиги ва ахборотни ҳимоя қилиш, муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш соҳасидаги йўналишлар бўйича тегишли олий таълим муассасаларида, шунингдек, ихтисослаштирилган таълим муассасаларида қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади.


34. Ҳудудий инспекциялар Инспекция марказий аппаратининг бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади, жумладан:

1) Инспекция раҳбариятининг топшириқлари бажарилиши тўғрисида ахборот беради;

2) марказий аппаратга алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларни тарқатиш соҳасида қонун ҳужжатларини, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартларининг бажарилиши бўйича фаолият натижалари тўғрисида ахборот тақдим этади;

3) уларнинг фаолиятини ўрганиш ва текширишлар натижасида аниқланган камчиликлар ҳамда қонунбузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида ахборот беради;

4) Инспекциянинг марказий аппаратига белгиланган тартибда ва муддатларда ўз фаолияти натижалари тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади;

5) Инспекциянинг марказий аппаратига алоқа сифатини яхшилаш бўйича таклифлар юборади;

6) ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари ҳақида хабардор қилади.


35. Марказий аппарат бўлимлари ва ҳудудий инспекциялари ва ўзаро ҳамкорлик жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар Инспекция бошлиғининг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади. Келишмовчиликлар кўриб чиқилгандан сўнг ҳам ҳал этилмаган тақдирда, улар юзасидан қарор бевосита Инспекция бошлиғи томонидан қабул қилинади.



§ 3. Инспекциянинг давлат ва хўжалик бошқаруви

бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти

органлари а бошқа ташкилотлар билан

ҳамкорлик қилиш тартиби


36. Инспекция ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.


37. Инспекция давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва идоралар билан алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, шунингдек, ахборот хавфсизлиги соҳасида Вазирлик тасарруфидаги ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.


38. Инспекция фойдаланилиши чекланган ахборотнинг муҳофаза қилинишини таъминлаш, фаолият турига бўлган лицензия битимлари шартларига риоя қилиш, ахборотни криптографик муҳофаза қилиш соҳасида маҳсулотни сертификатлаш, шу жумладан, фонограммалар, аудиовизуал асрлар, ЭҲМ учун дастурлар тарқатишда муаллифлик ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича хўжалик юритувчи субъектлар, Вазирлик тасарруфидаги ташкилотлар, бошқа ташкилотлар ва идоралар билан биргаликда ишлайди.


39. Инспекция алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, радиочастота спектридан фойдаланиш, электрон рақамли имзо ва фонограммалар, аудиовизуал асарлар, ЭҲМ учун дастурлар тарқатишда муаллифлик ҳуқуқлари соҳасида ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, мониторингини олиб бориш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа органлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.


40. Ҳудудий инспекциялар ўзларининг ваколатлари доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бошқармалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади.


41. Инспекциянинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг тегишли ўринбосари томонидан назорат қилинади.



8-БОБ. ИНСПЕКЦИЯ ФАОЛИЯТИНИНГ

САМАРАДОРЛИГИ ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ ҲАМДА

КЎРСАТКИЧЛАРИ


42. Инспекция фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳолаб борилади.


43. Инспекция фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги Инспекция бошлиғи томонидан тасдиқланган самарадорлик ва натижадорлик мезонлари ҳамда кўрсаткичлари асосида баҳоланади.


44. Инспекция фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:

Инспекция раҳбарлари ва ходимларига нисбатан рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки тегишли интизомий жавобгарлик чоралари;

аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва уларнинг Инспекциядаги фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.


45. Инспекция фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ҳамда услуби Вазирлик томонидан белгиланади.



9-БОБ. ИНСПЕКЦИЯ ФАОЛИЯТИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК

ТАЪМИНЛАШ, УНИНГ ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА

ҲАҚ ТЎЛАШ ВА УЛАРНИ МОДДИЙ

РАҒБАТЛАНТИРИШ


46. Вазирликнинг Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа маблағлар Инспекция фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.

Жорий таъминот (иш ҳақига давлат қўшимча тўловлари ва устама пуллар сақланган ҳолда), моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва инспекция ходимларининг меҳнатини қўшимча моддий рағбатлантириш бўйича харажатларни молиялаштириш Вазирликнинг Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган, тасдиқланган смета доирасида амалга оширилади.


47. Инспекция ходимларининг меҳнатини қўшимча моддий рағбатлантириш, Вазирлик билан келишилган ҳолда Инспекция бошлиғи томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган, тасдиқланган смета доирасида амалга оширилади.

Бунда, Инспекция ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш тўғрисидаги Низомда, уларнинг лавозим маошларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун, 200 фоиз ойлик устама қўлланиши кўзда тутилади.


48. Инспекциянинг марказий аппаратига 8 та, шу жумладан, 4 та бириктирилган, 2 та навбатчи, 2 та махсус автомобиль, Ҳудудий бошқармаларга - 14 та махсус автомобилдан иборат хизмат автомобиль транспорти лимити кўзда тутилади.

Хизмат автомобилларининг йиллик йўл босиш лимити 36 500 км этиб белгиланади.



10-БОБ. ИНСПЕКЦИЯНИНГ ВАЗИРЛИК

ОЛДИДА ҲИСОБОТ БЕРИШИ


49. Инспекция бошлиғи Инспекция фаолияти тўғрисида Вазирликка мунтазам ҳисобот беради.


50. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Инспекция бошлиғи ва унинг ўринбосарларининг зиммасига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши бўйича фаолиятини доимий мониторингини олиб боради, Инспекция фаолиятининг самарадорлигини объектив баҳолайди.


51. Фаолиятининг мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Инспекциянинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёки йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий жазога тортилади.



11-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


52. Инспекция қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 май










































Время: 0.1838
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск