Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.12.2017 й. 1012-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш марказини ташкил қилиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.12.2017 й.

N 1012



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН КОРХОНАЛАРГА

КЎМАКЛАШИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ,

РАҚОБАТ   ВА   КОРПОРАТИВ  БОШҚАРУВНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ   МУАММОЛАРИНИ

ТАДҚИҚ ЭТИШ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ

ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Давлат томонидан хусусийлаштирилган корхоналарни самарали ривожлантиришга янада кўмаклашиш, монополияга қарши сиёсатни амалга ошириш ва рақобат муҳитини шакллантириш, давлат мулкини бошқариш тизимини такомиллаштириш, қимматли қоғозлар ва кўчмас мулк бозорлари фаолият кўрсатишининг мустаҳкам илмий-методологик ва методик базасини ташкил этишда иқтисодиёт фанининг ролини кучайтириш, шунингдек, мамлакат иқтисодиётини ислоҳ қилишнинг бугунги босқичидаги бошқа вазифаларни ҳал этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хусусийлаштириш, корпоратив бошқарув ва қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш маркази ҳамда Монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш марказини бирлаштириш йўли билан уларнинг негизида Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил қилинсин.


2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

янги иш ўринларини яратиш, фаолият самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ҳамда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида хусусийлаштирилган корхоналарни ривожлантиришни таъминлашнинг илмий-методик базасини шакллантириш;

хусусийлаштирилган корхоналарни ривожлантиришнинг "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг замонавий тажрибасини ўрганиш ҳамда уни республикада жорий этиш бўйича тавсиялар тайёрлаш;

хусусийлаштирилган корхоналар фаолиятини тизимли таҳлил қилиш асосида давлат томонидан уларга кўмаклашиш натижадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари ва механизмлари тўқрисида таклифлар тайёрлаш;

Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика марказига хусусийлаштирилган объектлар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорларни ўқитиш учун ўқув-методик материалларни тайёрлашда кўмаклашиш;

монополиядан чиқариш ва иқтисодиётда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш жараёнларини чуқур таҳлил қилиш асосида монополияга қарши тартибга солиш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимларининг фаолият кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштиришни ҳамда банкротлик тартиботларини амалга оширишнинг методологик асослари ва механизмларини такомиллаштириш;

давлат мулкини бошқариш институтлари ва механизмларини янада ривожлантириш, хўжалик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг замонавий халқаро стандартлари ва усулларини жорий этишнинг илмий асослари ва методик тавсияларини ишлаб чиқиш;

қимматли қоғозлар ва кўчмас мулк бозорларини, уларнинг инфратузилмасини ривожлантириш ҳолатини таҳлил қилиш ва йўналишларини аниқлаш, институтлар ва уларнинг фаолият кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир илмий тавсиялар тайёрлаш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, таҳлилий ва методик ҳужжатларни тайёрлаш, илмий ишларни чоп этиш, Марказнинг фаолият йўналишлари бўйича "давра суҳбатлари" ва семинарлар ўтказиш.


3. Белгилансинки, Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўз номи Давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, банк ҳисоб рақамлари ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.


4. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш марказининг ходимлари чекланган умумий сони 39 нафар бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Марказ директорига, зарур бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда, Марказнинг тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. Белгилаб қўйилсинки:

Марказ директори Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Марказ ходимларига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ қилинади;

Марказ ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича Хусусийлаштириш, корпоратив бошқарувни ва қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш маркази ҳамда Монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш марказининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


6. Марказга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

Вазирликлар ва идоралардан Марказ вазифаларини ҳал этиш учун зарур бўлган мавжуд статистик, таҳлилий ва бошқа ахборотни бепул сўраш ва олиш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мутахассислари, илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари, олий таълим муассасалари ўқитувчилари, хорижий мутахассисларни тадқиқотларга шартнома асосида жалб қилиш;

илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари, шу жумладан халқаро ва хорижий муассасалар билан қўшма тадқиқотларни ўтказиш тўқрисида шартномалар тузиш;

ўтказилаётган илмий тадқиқотлар тўғрисида хабардорлик даражасини ошириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда улардан фойдаланиш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органларига ахборот-таҳлилий ҳисоботларни ва маълумотларни тақдим қилиш;

Марказ фаолияти йўналиши бўйича ноширлик фаолиятини амалга ошириш.


7. Қуйидагилар Марказни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги томонидан ўтказиладиган танлов натижалари бўйича давлат илмий-техника дастурларини бажаришга ажратиладиган грантлар;

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобидан Марказнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун бепул асосда, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, таҳлилий маълумотларни тайёрлаш ва Марказ фаолияти йўналишлари бўйича бошқа ишларни бажариш учун шартномалар асосида Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ажратиладиган маблағлар;

Марказ фаолияти йўналиши бўйича ишларни бажариш учун вазирликлар, идоралар ва бошқа, шу жумладан хорижий ташкилотлар билан тузилган шартномалар асосида олинган маблағлар;

халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг грантлари;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.


8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Хусусийлаштириш, корпоратив бошқарувни ва қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш маркази ҳамда Монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш марказига тегишли бўлган ва Марказга ўтаётган автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига йиғимлар ва бошқа тўловлар ундирилмаган ҳолда қайта рўйхатдан ўтказсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси:

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш марказининг уставини икки ой муддатда белгиланган тартибда тасдиқлансин ва давлат рўйхатидан ўтказилиши таъминлансин;

Марказ Тошкент шаҳри Ислом Каримов кўчасидаги 55-уйда бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин;

зарурат бўлганда, Марказнинг эгаллаб турилган майдонларидан фойдаланиш бўйича тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлари Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамқармаси маблағлари ҳисобидан қоплансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 22 декабрдаги

1012-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга

кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси

ҳузуридаги Хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив

бошқарувни ривожлантириш муаммоларини

тадқиқ этиш марказининг

ТУЗИЛМАСИ

          











Директор

Илмий кенгаш
















Директор ўринбосари






















Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашишнинг методологик асосларини ривожлантириш бўлими

6

Қимматли қоғозлар бозори ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш бўлими

5

Кадрлар бўйича инспектор

1















Иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш ва банкротлик механизмларини такомиллаштириш бўлими

4



Давлат мулкини бошқариш институтлари ва механизмларини такомиллаштириш бўлими

5

Ишлар бошқармаси

2


Бухгалтерия

2

Монополияга қарши тартибга солиш, рақобат муҳитини ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муаммоларини тадқиқ этиш бўлими

5


Кўчмас мулк бозори фаолият кўрсатишининг илмий асосларини ривожлантириш бўлими

3

Бош юрисконсульт

1


Ахборот ва дастурий-техник таъминот  бўлими

2








Канцелярия

1























           

          

Ходимларнинг чекланган умумий сони - 39 киши, шу жумладан илмий ходимлар - 30 киши.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 22 декабрдаги

1012-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш марказини ташкил этиш тўғрисида" 2003 йил 29 июлдаги 331-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2004 йил 17 январдаги 28-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 1-сон, 5-модда) илованинг 37-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 12 августдаги 196-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 43-модда) 2-илованинг 36-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 48-модда) 1-илованинг 40-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузурида Хусусийлаштириш, корпоратив бошқарувни ва қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш марказини ташкил қилиш тўғрисида" 2006 йил 9 июндаги 113-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2006 й., 23-сон, 211-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2006 йил 2 октябрдаги 207-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 73-модда) 1-илованинг 31-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2012 йил 23 майдаги 143-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 5-сон, 34-модда) илованинг 13-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 23 декабрь




























































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск