язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.03.2004 й. 111-сон "Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.03.2004 й.

N 111


ИОНЛАШТИРУВЧИ НУРЛАНИШ

МАНБАЛАРИ МУОМАЛАДА БЎЛАДИГАН

СОҲАЛАРДАГИ ФАОЛИЯТНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Вазирлар Маҳкамасининг ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолиятни лицензиялаш комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолиятни лицензиялаш комиссияси:

икки ҳафта муддатда Комиссия тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқ лицензияланадиган фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар рўйхатини белгиласин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 6 ноябрдаги 489-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 111-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 6 мартдаги

111-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг ионлаштирувчи нурланиш

манбалари муомалада бўладиган соҳалардаги

фаолиятни лицензиялаш комиссияси

ТАРКИБИ

Султонов Ў.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Комиссия раиси


Ғуломов Б.В.

-

"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясининг бошлиғи, Комиссия раисининг ўринбосари

Юнусов А.Н.

-

Вазирлар Маҳкамасининг етакчи мутахассиси, масъул котиб

Комиссия аъзолари:

ЎзР ВМ 17.07.2014 й. 196-сон Қарорига мувофиқ хатбоши чиқариб ташланган


Йўлдошев Б.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг президенти


Алихонов Б.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи


Аҳмедов Н.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси раиси

Саидов А.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари


Саматов П.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари

Усмонов А.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари

Ниёзматов Б.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари

             


Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Комиссия таркибига уларнинг ўрнига янгидан тайинланган шахслар киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2004 йил, 10-сон, 116-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 3, 24-модда.