ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2018 й. /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.05.2018 й. 327-сон Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
03.05.2018 й.
N 327
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ,
ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ
ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг
"Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила
институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни
тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"
2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармони)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПФ-3434-сонли Фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" 2004 йил 29 июндаги 299-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 йил, 26-сон, 299-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К. Нарбаева зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2018 йил 3 майдаги
327-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат хизматчиларининг лавозим маошларига йигирма фоизли устама ҳақ белгилаш тўғрисида" 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарорига иловада:
а) "Қишлоқлар, шаҳарчалар, овуллар фуқаролар йиғинлари" бўлимидан "диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи" сўзлари чиқариб ташлансин;
б) "Маҳаллалар фуқаролар йиғинлари" бўлимидан "диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи" сўзлари чиқариб ташлансин;
в) "Давлат хизматчиларига мансуб бўлган бошқа хизматчилар рўйхати" бўлимига қуйидаги мазмундаги 8-банд қўшилсин:
"8. Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис".
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 декабрдаги 328-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 12-сон, 93-модда) билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини оширишнинг ташкилий тузилмаси ва тизими тўғрисидаги низомда:
а) 5-банддан "фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий масалалар бўйича маслаҳатчиси" сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 28-банднинг "б" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 декабрдаги 329-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 51-сон, 664-модда) билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашлари тўғрисидаги намунавий низомда:
а) 6-банднинг еттинчи хатбошисидан "диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи" сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 7-банднинг учинчи хатбошисидан "диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари" сўзлари чиқариб ташлансин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг "Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фондини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 30 январдаги 20-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 5-сон, 60-модда) 5-банди иккинчи хатбошисидаги "Республика "Оила" илмий-амалий марказига" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот марказига" сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 96-модда) билан тасдиқланган "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-1-бандни иккинчи хатбошисидан "диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи" сўзлари чиқариб ташлансин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 ноябрдаги 940-сон қарори билан тасдиқланган Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалаларини ҳал этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари роли ва фаолияти самарадорлигини янада оширишга доир комплекс чора-тадбирлар дастури 9-бандининг "Тадбирлар номи" устунидан "диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи" сўзлари чиқариб ташлансин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 ноябрдаги 944-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 48-сон, 1182-модда) билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида меҳнат муносабатларини тартибга солиш тўғрисидаги низомнинг 2-бандидан "диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи" сўзлари чиқариб ташлансин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги 7-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2018 й., 1-сон, 9-модда) билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомнинг 65-бандидан "фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчисига" сўзлари чиқариб ташлансин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 14 май