ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.05.2018 й. 380-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасини янада ривожлантириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш тўғрисида" 2012 йил 19 декабрдаги 356-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
21.05.2018 й.
N 380
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
"АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИНИ ЯНАДА
РИВОЖЛАНТИРИШ ВА УНИНГ МАБЛАҒЛАРИДАН
САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДА"
2012 ЙИЛ 19 ДЕКАБРДАГИ 356-СОН ҚАРОРИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси Кенгашининг фаолияти самарали ва сифатли ташкил этилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасини янада ривожлантириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш тўғрисида" 2012 йил 19 декабрдаги 356-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 12-сон, 87-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири А.И. Ахмедхаджаев зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2018 йил 21 майдаги
380-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг "Ахборот-коммуникация
технологияларини ривожлантириш жамғармасини янада
ривожлантириш ва унинг маблағларидан самарали
фойдаланиш тўғрисида" 2012 йил 19 декабрдаги
356-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-илованинг 15-бандида:
а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"Жамғарма Кенгаши Жамғармани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади";
б) учинчи хатбошидаги "вазирининг ўринбосари" сўзлари "вазири" сўзи билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 24 май