Умная подшивка
Моҳир тахлам / Алоҳида соҳалар фаолияти /Қурилиш фаолиятининг ҳуқуқий асослари (3-қисм) (СБХ, 22-сон, 2018 йил 29 май)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*
ҚУРИЛИШ ФАОЛИЯТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
(3-ҚИСМ)
Харажатларни ҳисобга олиш хусусиятлари
Таннархни ташкил этувчи харажатлар уларнинг иқтисодий мазмунига мувофиқ қуйидаги элементлар бўйича гуруҳланади:
q ишлаб чиқариш билан боғлиқ моддий харажатлар (қайтариладиган чиқиндилар қийматини чегирган ҳолда);
q ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари;
q ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғуртага ажратмалар;
q асосий воситалар ва ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активлар амортизацияси;
q ишлаб чиқариш тусидаги бошқа харажатлар (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Низом).
Пудратчида қурилиш ишларининг ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархи объектлар кесимида материаллар, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш, ижтимоий суғуртага ажратмалар ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётлар кредитидан 2010-"Асосий ишлаб чиқариш" счёти дебети бўйича шакллантирилади.
Материаллар
Умумий қоидага кўра қурилишни материаллар ва асбоб-ускуналар билан таъминлаш пудратчи зиммасига юклатилади. Бироқ пудрат шартномасида бутун қурилишни ёки унинг муайян қисмини моддий таъминлаш буюртмачи томонидан амалга оширилиши назарда тутилган бўлиши мумкин (ФКнинг 672-моддаси).
Буюртмачи пудратчига материалларни уларга доир мулк ҳуқуқини берган ҳолда ёки бу ҳуқуқни бермаган ҳолда топшириши мумкин.
Буюртмачи материалларни мулк ҳуқуқини бермасдан топширганда
Пудратчи бундай материалларни қайта ишлашга қабул қилинган давал хом ашё сингари балансдан ташқари счётда ҳисобга олади. Қабул қилиш-топшириш далолатномаси ёки юкхат бошланғич ҳужжатлар ҳисобланади.
Буюртмачи берган материаллардан фойдаланганлигини пудратчи махсус ҳисоботда акс эттиради.
МИСОЛ. Пудрат шартномасига кўра буюртмачи қурилишни материаллар билан қисман таъминлайди. У берган материаллар қиймати - 10 000 минг сўм. ҚҚС тўловчи пудратчи 75 000 минг сўмлик ишларни бажарди, шу жумладан буюртмачи материаллари қиймати - 8 000 минг сўм. Фойдаланилмаган материалларни пудратчи буюртмачига қайтарди.
Бухгалтерия ҳисобида буюртмачининг давал материалларидан фойдаланган ҳолда бажарилган ишларни пудратчи қуйидагича акс эттиради:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Сумма, минг сўм |
Дебет |
Кредит |
Буюртмачидан қабул қилиб олинган давал материаллар кирим қилинди |
10 000 |
003-"Қайта ишловга қабул қилинган материаллар"
|
|
Давал материаллар қийматини ҳисобга олмаган ҳолда бажарилган ишлар ҳақини тўлаш учун буюртмачига тақдим этилди (75 000-8 000)
|
67 000 |
4010-"Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" |
9030-"Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар"
|
Ишларни бажаришда фойдаланилган давал материаллар ҳисобдан чиқарилди
|
8 000 |