язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Меҳнат ва аҳолининг бандлиги/ Меҳнатга ҳақ тўлаш/ Алоҳида соҳаларда ва алоҳида корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.06.2018 й. 458-сон "Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.06.2018 й.

N 458



ДАВЛАТ МАДАНИЯТ

МУАССАСАЛАРИ ВА ДАВЛАТ АРХИВЛАРИ

ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ВА

УЛАРНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШНИНГ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛГАН ТИЗИМИНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш ва уларни моддий рағбатлантиришни кучайтириш тўғрисида" 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3727-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорлари 1-11-иловаларга* мувофиқ;

давлат архивлари ва узоқ муддат узлуксиз хизмати учун ҳар ойлик тақдирлаш пули белгиланадиган давлат архивлари ходимлари лавозимлари рўйхати 12-иловага* мувофиқ;

Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 13-иловага мувофиқ тасдиқласин.


2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ушбу қарорга 1-11-иловаларда* қайд этилмаган давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари ҳамда шартларини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда икки ой муддатда:

давлат архивларининг янгиланган намунавий штатларини;

Давлат архивларини меҳнатга ҳақ тўлаш гуруҳларига киритиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:

бир ой муддатда - Давлат маданият муассасаларининг ижодий (артист) ходимлари ва мутахассисларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни;

икки ой муддатда - Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, Давлат архивларини меҳнатга ҳақ тўлаш гуруҳларига киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин;

давлат маданият муассасаларининг ижодий (артист) ходимлари ва мутахассисларини уч ой муддатда аттестациядан ўтказсин ҳамда уларга фаолият натижаларини баҳолаш асосида малака тоифалари берилишини таъминласин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонни амалга ошириш масалалари ҳақида" 1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарорига 14-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Музейлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш масалалари тўғрисида" 1998 йил 5 мартдаги 98-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2778-сон қарори)" 2017 йил 11 майдаги 270-сон қарорига 1-илованинг 9-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ва Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов



*) 1-12-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 19 июндаги

458-сон қарорига

14-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистонда

театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни

қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари

тўғрисида"ги Фармонни амалга ошириш масалалари

ҳақида" 1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар



1. 1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 октябрдаги ПФ-1280-сон Фармони татбиқ этиладиган Республика театр-концерт ташкилотлари, таълим ва бошқа маданий-маърифий муассасалари рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 октябрдаги ПФ-1280-сон Фармон татбиқ этиладиган Театр-концерт ва бошқа маданий-маърифий муассасаларнинг маъмурий-бошқарув, бадиий-раҳбар, бадиий, артист, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари, шунингдек, мутахассисларининг, таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда концертмейстерларнинг лавозимлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин".


2. 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил

20 октябрдаги ПФ-1280-сон Фармони татбиқ этиладиган

Республика театр-концерт ташкилотлари, таълим

ва бошқа маданий-маърифий муассасалари

РЎЙХАТИ


Қорақалпоғистон Республикаси


Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри

Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри

Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри

"Айқулаш жулдузлари" Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли

"Аму тўлқини" Қорақалпоқ давлат фольклор-этнографик ансамбли

"Гулзор" Қорақалпоқ давлат фольклор ансамбли

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Нукус филиали

Қорақалпоғистон Республикаси кўзи ожизлар кутубхонаси



Тошкент шаҳри


Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри

Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри

Ўзбек Миллий академик драма театри

Ўзбекистон давлат драма театри

Ўзбекистон давлат сатира театри

Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри

Ўзбекистон давлат ёшлар театри

Ўзбекистон давлат академик рус драма театри

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри

Ўзбекистон давлат қўғирчоқ театри

Ўзбекистон давлат консерваторияси

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти

Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби

"Дийдор" режиссёрлик ва актёрлик маҳорати театр-студияси" давлат муассасаси

"Томоша" болалар мусиқий театр-студияси" давлат муассасаси

Тошкент давлат консерваторияси ҳузуридаги мусиқали театр-студия

Ўзбекистон Бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси ҳамда унинг таркибига кирувчи жамоалар*

Ўзбекистон оркестрлари жамоалари бирлашмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар*

Ўзбек миллий мақом санъати маркази

Республика кўзи ожизлар кутубхонаси

"Ўзбекистон давлат цирки"давлат бирлашмаси

Тошкент зоология парки

"Халқлар дўстлиги" саройи

"Туркистон" санъат саройи



Андижон вилояти


Андижон вилояти мусиқали драма театри

Андижон вилояти ёшлар театри

Андижон вилояти қўғирчоқ театри

Андижон вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари



Бухоро вилояти


Бухоро вилояти мусиқали драма театри

Бухоро вилояти қўғирчоқ театри

Бухоро вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари



Жиззах вилояти


Жиззах вилояти мусиқали драма театри

Жиззах вилояти қўғирчоқ театри

Жиззах вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари



Қашқадарё вилояти


Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри

Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театри

Қашқадарё вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари



Наманган вилояти


Наманган вилояти мусиқали драма театри

Наманган вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари



Самарқанд вилояти


Самарқанд вилояти мусиқали драма театри

Самарқанд вилояти рус драма театри

Самарқанд вилояти қўғирчоқ театри

Каттақўрғон шаҳар драма театри

Самарқанд вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари

Самарқанд зоология боғи



Сирдарё вилояти


Сирдарё вилояти мусиқали драма театри

Сирдарё вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси



Сурхондарё вилояти


Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри

Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театри

Сурхондарё вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари

Термиз зоология парки

"Сурхондарё санъат саройи" давлат муассасаси



Фарғона вилояти


Фарғона вилояти мусиқали драма театри

Фарғона вилояти рус драма театри

Фарғона вилояти қўғирчоқ театри

Қўқон шаҳар мусиқали драма театри

Ислом Каримов номидаги Фарғона вилояти театр-концерт саройи

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона вилояти филиали

Фарғона вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари

Фарғона зоология боғи



Хоразм вилояти


Хоразм вилояти мусиқали драма театри

Хоразм вилояти қўғирчоқ театри

Хоразм вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари".


3. 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Президентининг

1995 йил 20 октябрдаги ПФ-1280-сон Фармони татбиқ

этиладиган Театр-концерт ва бошқа маданий-маърифий

муассасаларнинг маъмурий-бошқарув, бадиий-раҳбар,

бадиий, артист, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари,

шунингдек, мутахассисларининг, таълим муассасалари

профессор-ўқитувчилари ҳамда концертмейстерларнинг

лавозимлари рўйхати"


I. Маъмурий-бошқарув ходимлари


1. Бош директор (директор), бош директорнинг ўринбосари (директор ўринбосари), менежер


2. Бош бухгалтер (бош бухгалтер ўринбосари), бош муҳандис, бош зоомуҳандис, бош энергетик, бош маъмур, бош зоотехник, бош фондлар сақловчиси


3. Цех бошлиғи, бўлим бошлиғи


4. Бўлим мудири, либосхона мудири, чипта бюроси мудири, омбор мудири, озуқа ошхонаси мудири, ветеринария клиникаси мудири, дорихона мудири, филиал мудири



II. Бадиий-раҳбар ходимлар


1. Бадиий раҳбар


2. Бош режиссёр, бош дирижер, бош балетмейстер, бош хормейстер, бош рассом


3. Труппа мудири, бадиий-саҳналаштириш қисми мудири, адабий қисм мудири, мусиқий қисм мудири



III. Бадиий ходимлар


1. Саҳналаштирувчи режиссёр, саҳналаштирувчи балетмейстер, саҳналаштирувчи рассом


2. Модельер рассом, безакчи рассом, чироқ бўйича рассом, қўғирчоқшунос, ўйинчоқ-қўғирчоқлар безатувчиси, декоратор


3. Дирижёр, хормейстер, балетмейстер


4. Вокал синфи бўйича концертмейстер, балет синфи бўйича концертмейстер


5. Балет репетитори, вокал репетитори, цирк номерлари репетитори


6. Режиссёр, режиссёр ёрдамчиси


7. Хормейстер ёрдамчиси, дирижёр ёрдамчиси, балетмейстер ёрдамчиси


8. Овоз режиссёри, овоз оператори


9. Ташкилотчи педагог (репетитор), манеж инспектори



IV. Артист ходимлар


1. Етакчи саҳна устаси


2. Барча тоифалардаги балет артисти


3. Барча тоифалардаги артист-вокалчи (яккахон хонанда)


4. Барча тоифалардаги хор артисти


5. Барча тоифалардаги (симфония, камер) оркестр артисти


6. Барча тоифадаларги драма артисти


7. Барча тоифалардаги инструментал артист


8. Барча тоифалардаги барча жанрлардаги цирк артисти


9. Ёрдамчи таркиб артисти



V. Мутахассислар


1. Барча тоифадаги бухгалтер, иқтисодчилар


2. Муҳандис


3. Барча номдаги мутахассислар


4. Матбуот котиби, маъмур, ассистент, кадрлар бўйича инспектор


5. Врач, ветеринар врач (фельдшер), биохимик врач, токсиколог врач, лаборант


6. Барча тоифалардаги агрономлар ва зоотехниклар


7. Барча тоифалардаги илмий ходимлар ва методистлар


8. Фондларни сақловчилар


9. Барча тоифаларлардаги кутубхоначилар, библиографлар, веб-дастурчилар ва экскурсоводлар



VI. Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар


1. Бутафор, гримчи-постижер, костюмчи, униформист


2. Пойабзалчи, тикувчи, бичувчи, кассир, чиптачи-кассир, мусиқа асбобларини созловчи


3. Саҳна машинисти, саҳна монтажчиси, ёритувчи, кутубхоначи (нота бўйича)


4. Отлар мураббийлари


5. Йиртқич ҳайвонлар ва ҳайвонларга қаровчи ишчи



VII. Таълим муассасалари


1. Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ва унинг филиаллари, Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабининг ректорлари, проректорлари, деканлари, концертмейстерлари ва профессор-ўқитувчилари таркиби;


2. Санъатшунослик илмий-тадқиқот институтининг илмий ходимлари


*) Ушбу ташкилотларга кирадиган жамоалар учун узоқ муддат узлуксиз хизмати даври жамоа ходимларининг Маданият вазирлиги тизимидаги умумий иш стажидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 20 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 25 июнь, 25-сон, 500-модда