ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Олий таълим (бакалавриат, магистратура) /

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида якуний давлат аттестациясини ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича Йўриқнома (АВ томонидан 26.06.2018 й. 3025-сон билан рўйхатга олинган 30.04.2018 й. Мудофаа вазирлигининг 19-сон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 8-2018-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2018 йил 26 июнда 3025-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Мудофаа вазирлиги ва

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлигининг

2018 йил 30 апрелдаги 19-сонли

ва 8-2018-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси олий таълим

муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув

бўлинмаларида якуний давлат аттестациясини

ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 809-сон "Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг (бундан буён матнда ОТМ деб юритилади) ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида (ҳарбий таълим факультетлари, ҳарбий тайёргарлик ўқув маркази, ҳарбий кафедралар, цикллар ва курслар) якуний давлат аттестациясини ташкил қилиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Якуний давлат аттестациясига қуйидаги ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида ҳарбий тайёргарликни ўтаб бўлган, назоратнинг барча турларини муваффақиятли топширган, ўқув йиғинларидан ўтган талабалар қўйилади:

ҳарбий таълим факультетларида ("Чақириққача ҳарбий таълим" йўналиши бўйича) - бир йил, 2-курсда ҳарбий тайёргарликни ўтаган;

тиббий ОТМ ҳарбий кафедраларида - 2 йил давомида бир йил, 3 ва 4-курсда ҳарбий тайёргарликни ўтаган;

қолган ОТМ ҳарбий кафедраларида - бир йил, 3-курсда ҳарбий тайёргарликни ўтаган.


2. Якуний давлат аттестациясини ўтказиш учун ҳар бир ОТМда давлат аттестация комиссияси (бундан буён матнда ДАК деб юритилади) ташкил этилади ҳамда ОТМ билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг тегишли ўринбосари буйруғи билан якуний давлат аттестацияси бошланишидан бир ой олдин қуйидаги таркибда ДАК аъзолари тасдиқланади:

комиссия раиси - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги марказий аппарати масъул ходими;

комиссия раиси ўринбосари - ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) бошлиғи;

комиссия аъзолари:

ҲҲИ бўйича керакли тажрибага эга бўлган ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари профессор-ўқитувчилари;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги масъул ходимлари;

комиссия котиби - ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) бошлиғининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари.


3. ДАК имтиҳон ўтказиш жараёнида керакли шароитлар яратилиши, жойларда имтиҳонларни ўтказиш талабларига қатъий риоя этган ҳолда тегишли равишда ташкил этилиши ва адолатли ўтказилиши, шунингдек улар натижаларининг холислиги учун жавобгар бўлади.


4. ДАК раиси:

ОТМ билан келишилган ҳолда имтиҳон ўтказиш жойи, куни ва вақти белгиланадиган режа-жадвални тасдиқлайди;

ДАК ишини ташкил этади;

ДАК вазифаларини белгилайди;

ДАК фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.


5. Якуний давлат аттестациясида васийлик кенгаши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва ота-оналар вакиллари жамоатчилик асосида кузатувчи сифатида қатнашиши мумкин.



2-БОБ. ЯКУНИЙ ДАВЛАТ

АТТЕСТАЦИЯСИНИ ЎТКАЗИШ


6. Якуний давлат аттестацияси ОТМ билан келишилган ҳолда Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланган жойларда июнь-июль ойларида ўтказилади.


7. Якуний давлат аттестацияси қуйидаги аттестация синовларидан иборат:

жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;

ҳарбий-махсус тайёргарлик даражасини баҳолаш.


8. Талабалар якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган жой, кун ва вақт ҳақида олдиндан огоҳлантирилади.


9. Якуний давлат аттестацияси ДАКнинг очиқ мажлисларида, аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этган ҳолда ўтказилади.


10. Якуний давлат аттестациясига қўйиладиган саволлар рўйхати ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) йиғилишида муҳокама қилинади, ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) бошлиғи томонидан тасдиқланади ва талабаларга якуний давлат аттестацияси бошланишидан камида уч ой олдин етказилади.


11. Талабаларнинг жисмоний тайёргарлигини баҳолаш ДАК раиси томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланадиган жойларда мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади.


12. Талабаларнинг ҳарбий-махсус тайёргарлигини баҳолаш ДАК томонидан режа-жадвал асосида мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади.


13. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш юзасидан якуний давлат аттестация синовидан қониқарсиз кўрсаткич олган талаба ҳарбий-махсус тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича якуний давлат аттестацияси синовларини топшириш ҳуқуқидан маҳрум бўлмайди.


14. Якуний давлат аттестациясига киритилган синовлар бўйича умумий ўзлаштириш кўрсаткичи талабанинг жисмоний тайёргарлик ва ҳарбий-махсус тайёргарлик даражаларини баҳолаш натижасида тўплаган балларини умумлаштириб, ўртача арифметик балини аниқлаш орқали белгиланади ҳамда якуний давлат аттестацияси комиссиясининг мажлис баёни белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан сўнг шу куннинг ўзида эълон қилинади.


15. Якуний давлат аттестациясидан ўтган ва бакалавриатнинг тўлиқ курсини муваффақиятли якунлаган талабаларга якуний давлат аттестацияси синовлари натижалари асосида резервдаги ва захирадаги "лейтенант" ҳарбий унвони берилади ва улар ҳақиқий ҳарбий хизматга чақирилади ёки резерв ёхуд захирага ўтказилади.

Якуний давлат аттестациясидан ўтмаган талабалар таълим муассасасини тамомлаганларидан кейин "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун чақириладилар.

Якуний давлат аттестациясидан ўтган, бироқ кейинги йилларда ОТМни тугатган шахслар ОТМни тугатгани тўғрисидаги дипломни олгандан сўнг кечи билан уч йил ичида ўзлари ҳарбий ҳисобда турган мудофаа ишлари бўлимларига ҳарбий унвон бериш масаласида мурожаат қилишлари мумкин. Бунда ҳарбий унвон бериш ҳужжатлари шахс ҳарбий ҳисобда турган мудофаа ишлари бўлимлари томонидан расмийлаштирилади.


16. Якуний давлат аттестацияси натижаларидан норози бўлган талабалар натижалар эълон қилинган кундан бошлаб уч кун муддат ичида апелляция комиссиясига мурожаат этиш ҳуқуқига эгадирлар.

Апелляция комиссияси таркиби ДАК фаолиятида иштирок этмаган, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги масъул ходимлари ҳамда ОТМ ходимлари орасидан тузилади.

Апелляцияни кўриб чиқишда талаба иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Апелляция комиссияси уч кун ичида апелляция шикоятларини кўриб чиқиб, унинг натижаси бўйича тегишли қарор қабул қилади. Қарорда талабанинг якуний давлат аттестациясидан ўтган ёки ўтмаганлиги кўрсатилади.

Қарор йигирма тўрт соат ичида талабага етказилиши лозим.


17. Узрли сабаб билан якуний давлат аттестацияси синовларига келмаган талабалар ДАК қарори билан якуний давлат аттестация комиссиясининг иши якунланишига қадар бошқа муддатларда ўтказиладиган якуний давлат аттестацияси синовларига киритилиши мумкин.


18. "Чақириққача ҳарбий таълим" таълим йўналиши бўйича таълим олаётган талабаларнинг ҳарбий тайёргарлиги бўйича якуний давлат аттестацияси натижалари мазкур таълим йўналиши бўйича ўқув режаларида назарда тутилган бошқа фанлар бўйича давлат аттестациялари билан тенг ҳисобга олинади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


19. Мазкур Йўриқнома талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Йўриқномага

1-ИЛОВА



Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш

бўйича якуний давлат аттестациясини ўтказиш

МЕТОДИКАСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Талабаларнинг жисмоний тайёргарлиги даражаси уларнинг мазкур Методикада назарда тутилган тегишли машқларни бажаришини текшириш орқали баҳоланади.


2. Талабалар қуйидаги машқларни бажаради:


а) эркак талабалар учун:

куч - турникда тортилиш;

тезлик - 100 метрга югуриш;

чидамлилик - 3000 метрга югуриш;


б) аёл талабалар учун:

куч - куч ишлатиладиган машқлар комплекси;

тезлик - 100 метрга югуриш;

чидамлилик - 1000 метрга югуриш.



2-БОБ. МАШҚЛАРНИ БАЖАРИШГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР ВА МЕЗОНЛАР


3. Турникда тортилиш машқини бажаришда:

бош бармоқ поя ичкарисидан ушланади, тана бироз ростланади, тизза бўғими тўғирланади, оёқ учлари чўзилади, товонлар бирлаштирилади;

ияк турник поясидан ўтгунга қадар қўллар букилади;

ҳаракат тўлиқ амалга оширилиши билан дастлабки ҳолатга қайтилади. (осилиш ҳолати 1-2 сония давом этади).

Ушбу машқни бажаришда оёқларни кериш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш ҳамда оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш тақиқланади.

Жуфт тутилган оёқларни 45С гача букишга рухсат берилади.


4. Талабаларнинг турникда тортилиш машқи тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:

13 маротаба ва ундан кўп тортилганда - "аъло";

11-12 маротаба тортилганда - "яхши";

9-10 маротаба тортилганда - "қониқарли";

8 маротаба ва ундан камроқ тортилганда - "қониқарсиз" деб баҳоланади.


5. Аёл талабалар учун куч ишлатиладиган машқлар комплекси:

1 дақиқа мобайнида бажарилади;

"Диққат", "Машқни бажаришга киришилсин" командасига асосан биринчи 30 сонияда белда ётган ҳолда максимал олдинга эгилиб қўл билан оёқ учига тегиш, қўллар белда, оёқлар бириктирилган (оёқларни билинмас даражада эгиш, дастлабки ҳолатга қайтгунча бел кураги билан ерга тегиш);

"Вақт" командасига асосан "ерда қўлга таянган ҳолда ётиш" ҳолатга қабул қилиб ва дам олмасдан 30 сония ичида максимал миқдорда ерда қўлга таянган ҳолда қўлни эгиш ва тиклаш (гавда тик ҳолатда, қўлни кўкрак ерга теккунча эгиш).


6. Куч ишлатиладиган машқлар комплекси тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:

32 маротаба ва ундан кўп бажарган тақдирда - "аъло"

29-31 маротаба бажарган тақдирда - "яхши";

26-28 маротаба бажарган тақдирда - "қониқарли";

25 маротаба ва ундан камроқ бажарган тақдирда - "қониқарсиз" деб баҳоланади.


7. 100 метрга югуриш машқи:

юқори ёки қуйи стартдан амалга оширилади,

стадионнинг югуриш йўлакчаси ёки қаттиқ қопламли текис жойларда ўтказилади.


8. 100 метрга югуриш машқи тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:


а) эркак талабалар учун:

14,2 сония ичида бажарганда - "аъло";

14,3 дан 14,6 сониягача бажарганда - "яхши";

14,7 дан 15,4 сониягача бажарганда - "қониқарли";

15,5 сонияда ва ундан кўп вақтда бажарганда - "қониқарсиз" деб баҳоланади.


б) аёл талабалар учун:

16,8 сония ичида бажарганда - "аъло";

16,9 дан 17,4 сониягача бажарганда - "яхши";

17,5 дан 18,0 сониягача бажарганда - "қониқарли";

18,1 сонияда ва ундан кўп вақтда бажарганда - "қониқарсиз" деб баҳоланади.


9. 3000 метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчалари ёки текис жойларида умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади. Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин.

Югуриш вақтида қатнашчилар бир бирига халақит бермасликлари шарт. Югуриш ҳолатидан юриш ҳолатига ўтган ёки йўлакчалардан чиққан югуриш қатнашчилари машқни бажармаган деб ҳисобланади.


10. Талабаларнинг 3000 метрга югуриш машқи тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:

12,45 дақиқа ва ундан камроқ вақт ичида бажарганда - "аъло";

12,46 дақиқадан 13,00 дақиқагача бажарганда - "яхши";

13,01 дақиқадан 13,35 дақиқагача бажарганда - "қониқарли";

13,36 дақиқадан кўп вақтда бажарганда - "қониқарсиз" деб баҳоланади.


11. Аёл талабалар учун 1000 метрга югуриш машқи тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:

4,25 дақиқа ва ундан камроқ вақт ичида бажарганда - "аъло";

4,26 дақиқадан 4,40 дақиқагача бажарганда - "яхши";

4,41 дақиқадан 5,00 дақиқагача бажарганда - "қониқарли";

5,01 дақиқадан кўп вақтда бажарганда - "қониқарсиз" деб баҳоланади.

12. Текшириш давомида машқлар қуйидаги кетма-кетликда бажарилади:

тезлик машқи;

куч машқи;

чидамлилик машқи.


13. Талабаларнинг жисмоний тайёргарлиги даражасини баҳолаш натижалари уларнинг учта нормативда тўпланган баллар йиғиндисидан ташкил топади.


14. Жисмоний тайёргарлик синовларидан ўтмаган талабаларга машқларни такрорий бажаришга рухсат берилмайди.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


15. Жисмоний тайёргарлик натижалари бўйича мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади.


16. Мазкур қайдномада талабалар томонидан бажарилган машқлар ва улар учун қўйилган баллар кўрсатилади.


17. Қайднома якуний ДАК раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.





Методикага

ИЛОВА





нинг


ҳарбий-ҳисоб


(ОТМ номи)


(ҲҲИ номи)


ихтисослиги бўйича талабаларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини

баҳолаш юзасидан якуний давлат аттестациясини топшириш

ҚАЙДНОМАСИ

20__ йил "____" _______________________

Т/р

Фамилияси, исми, отасининг исми

100 метрга югуриш

Турникда тортилиш

(КИМК)

3000 (1000) метрга югуриш

Умумий

баҳо

Изоҳ

натижа

баҳо

натижа

баҳо

натижа

баҳо




























        

       

ДАК аъзолари



(Ф.И.О.)



(имзо)



(Ф.И.О.)



(имзо)



(Ф.И.О.)



(имзо)

           





Йўриқномага

2-ИЛОВА



Ҳарбий-махсус тайёргарлик даражасини баҳолаш

бўйича якуний давлат аттестациясини ўтказиш

МЕТОДИКАСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Талабаларнинг ҳарбий-махсус тайёргарлиги даражаси мазкур Методикада назарда тутилган тартибда баҳоланади.


2. Ҳарбий-махсус тайёргарлик бўйича давлат аттестацияси оғзаки имтиҳон кўринишида ўтказилади.


3. Ҳарбий-махсус тайёргарлик бўйича имтиҳон билетлари тўла ҳарбий тайёргарлик дастурига мувофиқ тузилган бўлиб, ўз ичига 5 та саволни олади (улардан 40 % дан кам бўлмагани амалий).


4. Талабаларни имтиҳон билетлари билан олдиндан таништириш тақиқланади.



2-БОБ. ҲАРБИЙ МАХСУС ТАЙЁРГАРЛИК

ДАРАЖАСИНИ БАҲОЛАШ БЎЙИЧА ЯКУНИЙ

ДАВЛАТ АТТЕСТАЦИЯСИНИ ЎТКАЗИШ


5. Аттестация бошланишидан аввал ДАК томонидан талабаларга аттестацияни ўтказиш тартиби тушунтирилади.


6. Ҳарбий-махсус тайёргарлик бўйича давлат аттестациясини топшириш ва жавобга тайёргарлик кўриш учун ҳар бир талабага 30 дақиқагача ажратилади. Жавоб беришга тайёргарлик кўриш вақтида талабаларга ДАК раиси томонидан тасдиқланган кўргазмали қуроллар ва маълумот сифатидаги материаллардан фойдаланишга рухсат этилади.


7. Давлат имтиҳони ўтказилаётган хонада бир вақтнинг ўзида жавоб беришга тайёргарлик кўраётган беш кишидан ортиқ талабалар бўлишига рухсат этилмайди.


8. ДАК аъзолари талабанинг билимига тўлиқ ишонч ҳосил қилиш мақсадида дастур доирасидан чиқмаган ҳолда қўшимча саволлар беришлари мумкин.


9. Ҳар бир талабага нисбатан якуний давлат аттестацияси натижаларининг муҳокамаси ДАК ёпиқ мажлисида амалга оширилади.


10. Баҳолаш оддий кўпчилик овоз олганлар сони бўйича очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Овозлар сони тенг бўлганда, ДАК раиси овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


11. Аттестация давомида талабаларнинг назарий билимлари ва амалий кўникмалари билет саволларига жавоб бериш, меъёрлар ва усуллар (ҳаракатлар)ни амалий бажаришини аниқлаш орқали баҳоланади.


12. Ҳарбий-махсус тайёргарлик даражаси талабаларнинг саволларга берган жавобларига қараб қуйидаги мезонларга асосан баҳоланади:

талаба тўғри хулоса ва қарор қабул қилади, ижодий фикрлай олади, мустақил мушоҳада юритади, моҳиятини тушунади, билади ва айтиб беради деб топилганда - "аъло";

талаба мустақил мушоҳада юритади, моҳиятини тушунади, билади, айтиб беради ва тасаввурга эга деб топилганда - "яхши";

талаба савол моҳиятини қисман тушунади, билади, айтиб беради ва тасаввурга эга деб топилганда - "қониқарли";

талаба билмайди, айтиб бера олмайди ва тасаввурга эга эмас деб топилганда - "қониқарсиз".


13. Талабанинг саволларга берган жавобига ДАК ҳар бир аъзоси ўз баҳосини қўяди. Қўйилган барча баҳолар умумлаштирилиб, номзоднинг ўртача баҳоси аниқланади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


14. Аттестацияни топшириш натижалари бўйича мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади.


15. Мазкур қайдномада талабаларга берилган саволлар ва жавобларнинг натижалари кўрсатилади. Натижаларидан норози бўлган талаба, унга нисбатан берилган қўйилган балларни асослантирувчи маълумот билан танишиш ҳуқуқига эга.


16. Қайднома якуний ДАК раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.





Методикага

ИЛОВА





нинг


ҳарбий-ҳисоб


(ОТМ номи)


(ҲҲИ номи)


ихтисослиги бўйича талабаларнинг ҳарбий-махсус тайёргарлик

юзасидан якуний давлат аттестациясини топшириш

ҚАЙДНОМАСИ


20__ йил "____" _______________________

Т/р

Фамилияси, исми, отасининг исми

Махсус-ҳарбий тайёргарлик учун

Баҳо

Умумий

баҳо

Изоҳ

1 савол

2 савол

3 савол

4 савол

5 савол

























      

       

ДАК аъзолари



(Ф.И.О.)



(имзо)



(Ф.И.О.)



(имзо)



(Ф.И.О.)



(имзо)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 27 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 2 июль, 26-сон, 524-модда














































Время: 0.2103
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск