язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғинга қарши тадбирлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.03.2004 й. 136-сон "Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.03.2004 й.

N 136


ЁНҒИНГА ҚАРШИ АВТОМАТИКА ВОСИТАЛАРИНИ,

ҚЎРИҚЛАШ СИГНАЛИЗАЦИЯЛАРИНИ, ЁНҒИНДАН

ДАРАК    БЕРУВЧИ    ВА    ЁНҒИНДАН    САҚЛОВЧИ

СИГНАЛИЗАЦИЯЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ,

МОНТАЖ ҚИЛИШ,    СОЗЛАШ,    ТАЪМИРЛАШ

ВА УЛАРГА ТЕХНИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш соҳасини давлат томонидан самарали тартибга солиш, ишлаб чиқариш ва бошқа объектларни ёнғиндан сақлашнинг ишончли техник воситаларини яратишда ягона муҳандислик-техника сиёсатини ўтказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (Алматов З.А.):

бир ой муддатда идоравий норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин;

ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолияти соҳасидаги янги талаблар ва шартлар тўғрисидаги ахборот икки ой муддатда лицензиатлар-юридик шахсларга етказилишини ва тушунтириш берилишини таъминласин;

ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун ҳақиқий лицензияларга эга бўлган юридик шахслар билан 2004 йил мобайнида мазкур Низомда назарда тутилган йиғимлар ва божларни ундирмасдан тасдиқланган Низом асосида лицензия шартномаси тузсин;

лицензиатлар фаолияти ҳамда улар томонидан мазкур соҳада амалда бўлган қонун ҳужжатларига, нормалар ва стандартларга риоя этилиши устидан самарали назоратни таъминласин.

4. "Давархитектқурилиш" қўмитаси (Тохтаев А.Р.), "Ўзстандарт" агентлиги (Бўриев Р.А.), "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси (Умаров Ш.Ҳ.) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси билан биргаликда замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда қурилиш меъёрлари ва қоидаларининг ёнғинга қарши автоматика воситаларига, қўриқлаш сигнализацияларига, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларга тааллуқли қисмини қайта ишлаб чиқсинлар ҳамда тегишли норматив ва йўриқнома ҳужжатларга зарур ўзгартиришлар киритсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                     И.Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 12-сон, 141-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 3, 32-модда.